Главная / Спорт / Жахон чемпионатида «кутилмаган» мехмонлар

Жахон чемпионатида «кутилмаган» мехмонлар

еласи йили Исландия ва Панама терма жамоалари уз тарихларида илк бор мундиалда иштирок этади, мисрликлар эса, 28 йиллик танаффусдан сунг, бундай шарафга муносиб булмокда. Forbes.ru аксарият футбол мухлислари учун бироз бегона булган ушбу терма жамоаларга якиндан назар солди ва бу терма жамоалар куйидаги маълумотларнихавола килди. 

ИСЛАНДИЯ

Терма жамоа футболчиларининг умумий киймати – 59 миллион евро (Transfermarkt.com асосида)

Юлдуз футболчи: Гульфи Сигурдссон – 25 миллион евро

Бош мураббий: Хаймир Хадлгримссон.

Исландия терма жамоаси Евро-2016 финал боскичида иштирок этиш хукукини кулга киритганида, аксарият мутахассислар бу холатни турнир катнашчилари сони ошиши билан боглашганди. Европа чемпионати ташкилотчилари иштирокчилар сонини 16тадан 24тага кутаришган эди. Аммо Франция майдонларида исландияликлар аксини исботладилар ва деярли барча бетараф мухлислар уларни яхши куриб колишди. Терма жамоа гурухдан чикиб, 1/8 финалда Англияни енгишни уддалашди ва чорак финалдагина майдон эгаларига имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди.

Буларнинг хаммасини мураббийи стоматолог, дарвозабони турли реклама роликлари ва мусикий клиплар режиссёри, сардори эса, 15 йил хандбол билан жиддий шугулланган жамоа уддалаганди.

Шундай булса хам, Исландиянинг жахон чемпионатига чикишига купчилик ишонкирамаганди. Исландлар билан бир гурухда Хорватия, Туркия ва Украина каби жамоалар жой олганди, тугридан-тугри йулланма эса, факат бир дона. Аммо бу сафар хам кахрамонлар вазифани уддалашди – химоядаги интизом, самарали карши хужумлар ва албатта, махаллий мухлисларнинг (хал килувчи уйинда мамлакат президенти уйинни стадионда, оддий мухлислар каторида томоша килди) куллаб-кувватлашлари Исландиянинг асосий куролига айланди. Турнирдаги жамоа тупурари эса, ярим химоячи Гульфи Сигурдссон булди.

МИСР

Терма жамоа футболчиларининг умумий киймати – 78 миллион евро (Transfermarkt.com асосида)

Юлдуз футболчи: Мухаммад Салох – 35 миллион евро

Бош мураббий: Эктор Купер (Аргентина)

Мисрликлар 1990 йилдан буён жахон чемпионатида иштирок этмаганди. Шу туфайлими, бу натижани бутун мамлакат байрам килди, давлат бошлиги эса хар бир футболчига 85 минг евродан мукофот пуллари ваъда килиб юборди.

«Мен бу барча футболчилар билан фахрланаман», – деди тантанали кабул маросимида Миср президенти Абдул Фаттох Ас-Сисий – «аммо Мухаммад Салохни алохида таъкидлайман – ундан хал килувчи пенальтини тепишга жазм этиш учун улкан жасорат талаб этиларди».

Ушанда, Конго билан уйинда хисоб 1:1 булиб турганида, хакам мехмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Ёзда «Ливерпуль»га 42 миллион евро эвазига утган ярим химоячи пенальтини аник амалга оширди ва шу гол туфайли Миср муддатидан мундиал йулланмасини кулга киритди.

Бу натижа эса, уз навбатида 2015 йилдан буён мисрликлар бош мураббийи Эктор Купер учун хам яна бир муваффакиятдир. Аргентиналик мутахассис уз вактида «Валенсия»нинг икки марта Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиккан, шунингдек, «Интер» жамоасида бош мураббий булиб ишлаган.

Жамоанинг асосий юлдузлари, юкорида тилга олинган Мухаммад Салох (5 гол ва 2 голли узатма), шунингдек, «Арсенал» ярим химоячиси Мухаммад Эл-Ненни ва «Астон Вилла»да туп сурадиган Ахмад Ал-Мухаммадини алохида кайд этиш лозим. Жамоа асосини эса, Миср Лигаси вакиллари ташкил килади. Россиядаги мундиал улар учун хам дунё скаутларини узларига каратиш ва яхши клублар билан шартномаларга эга булиш учун имкониятдир.

ПАНАМА

Терма жамоа футболчиларининг умумий киймати – 8 миллион евро (Transfermarkt.com асосида)

Юлдуз футболчи: Габриел Торрес – 750 минг евро

Бош мураббий: Эрнан Дарио Гомес (Колумбия)

Шимолий Америка минтакасидаги саралаш уйинларининг сунгги тури триллерга айланиб кетди. Жахон чемпионати йулланмасини кулга киритиш учун, америкаликлар гурух аутсайдери Тринидад ва Тобаго терма жамоаси билан дуранг уйнашлари кифоя эди, аммо маглуб булишди. Шу билан бирга, Хондурас ва Панама терма жамоалари мос равишда Мексика ва Коста-Рика устидан галаба козонишди. Натижада, 32 йилдан бери биринчи марта АКШ мундиал ташкарисида колиб кетди.

Хондурас утиш уйинларига тайёргарлик курмокда, Панама эса, йулланмани накд килди ва уша кунни расмий байрам куни сифатида эълон килди.

Эрнан Дарио Гомес учун бу муваффакият биринчиси эмас, у 1998 йилда Колумбияни, 2002 йилда Эквадорни жахон чемпионати финал боскичига олиб чиккан. Жамоа сардори 33 ёшли Габриел Гомес фаолияти давомида 15 клубда ва уч китъада уйнаб улгурган. У жамоанинг яккол етакчисидир – Панама либосида 136 уйинда майдонга тушган – бу мамлакат футболи учун рекорд натижа. Гомеснинг уч йил Португалиянинг «Белененсеш» клубида уйнаганини алохида таъкидлаш жоиз. Тугри, у кадар машхур жамоа эмас, лекин панамалик футболчилар улчовларида Португалия чемпионатининг бахоси юкори ва бу тажриба Гомесга мундиалда кул келиши турган гап.

Панама терма жамоасининг иккинчи мухим футболчиси хужумчи Габриел Торресдир. Transfermarkt бекорга уни 750 минг еврога бахолаётгани йук – саралаш уйинларида у 3 гол муаллифи булди, хусусан уша машхур булиб кетган гол-фантом хам унинг хисобига ёзилган. Эсингизда булса, Коста-Рикага карши уйинда такрорий лавхалар тупнинг дарвоза чизигини кесиб утмаганини курсатган, аммо хакам голни хисоблаган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

habib-1

Нурмагомедов уни куркок деб атаган жангчига жавоб кайтарди

Аралаш йуналиш (ММА) буйича жангчи Хабиб Нурмагомедов уни куркок деб атаган америкалик Нэйт Диасга жавоб …