dahshat1Биринчи хикоя

Ёш врач танишим бор. У минг орзулар билан туман поликлиникасига ишга келди. Качон сухбатлашсак: “Ака, тиббиёт касб эмас – фан. Тинимсиз укиб, уз устида ишламаган врач ривожланишдан тухтаб колади” деган гапни такрорлагани-такрорлаган. Куну-тун изланиб, беморлар дарди билан яшаётган – харакатдаги врач эди у. Олийгохда ташкилотчи булгани ишига халакит бергани рост. Сабаби, “каттаконлар” ташкилотчи кишида рахбарлик кобилиятини тез англашди. Иш бошлаганига икки йил утмай: “Туман поликлиникасига бош шифокор булдим” дея кунгирок килганида юрагим эзилди. Бунинг боиси узимга аён.

Табриклаган киши булдим. Кул остидагилардан уз ишига маъсулият билан ёндашишни талаб кила бошлагани хакида куп гапириб, муассасани анча тартибга хам келтириб куйди.

Утган хафта танишим ходимларини пахта теримига жалб кила олмагани сабаби билан ишдан олишибди. Поликлиникасига бордим. Йулак тула бемор. Ёш келинчакни кулида бигиллаб турган чакалокларни куриб, таажжубланасан, киши. Врач ва хамшираларнинг ярми “миллий ифтихоримиз булган пахта йигим-теримида” экан.

Тошкент вилоятидаги пахта далаларида шифокорлар ва андижонлик укитувчилар теримга жалб этилган

Бош шифокор пахта билан тиббиёт, инсон саломатлиги уртасидаги богликликни топа олмай ишдан кетибди.

Иккинчи хикоя

Вилоятдаги барча туманларда тузилмалари булган ташкилот рахбари фигони фалакка чикиб айтиб берди: “Барча муассасаларимиздан 5 нафардан ходим олиб, чекка туманга ётокка теримга борадиган булдик. Шарт-шароитлар билан танишгани борганимизда, чул туманида бир вактлар минерал угитлар дорихонаси булган бинони курсатишди. Хеч кандай тайёргарлик курилмаган жой экани маълум булгач, туман мутасаддилари ва агромассив рахбарларига килган мурожаатлар елка кисиш билан якунига етди. 55 нафар киши учун ёток, овкатланиш жойи, хожатхонани эпакага келтиришга икки кун вакт сарфладик. Табиийки, барча харажатлар узимизнинг хисобимиздан. Энг кизиги терим бошланганида булди. Пахта теримига тушгач, уни олиб кетгани трактор йук. Фермерга кунгирок килсак у келиб: “Мана хужалик мухри. Узинглар териб, трактор топиб, пахта пунктига топшириб келаверасизлар” дейди.

Пахта мавсуми олдидан: “Йигим-теримни уюшкоклик билан утказиш” хакида машваратлар утади. Унда туманлардаги агромассивларга “Хашарчиларга барча шарт-шароитлар яратилсин” деган буйрук берилгани ёдимда. Ходимлар менга: “Ётиб кийналгандан кура, пул йигиб пахта сотиб ола колайлик” дейишади. Юкоридаги рахбарлар эса хар куни одам сони ва терилган пахта хакида сводка сурашни куймайди. Пахта узи кимга кераклигини била олмай халакмиз”.

Учинчи хикоя

Учинчи синфда укийдиган кизим мактабдан янги гап топиб келди. Айтишича, уларнинг синф рахбари пахтага ётокка кетганлиги сабаб, энди иккита синфга бир укитувчи дарс утар экан. Машгулотлар тушдан кейин утиладиган булибди. 70 болага бир укитувчи. Синф рахбарига кунгирок киламан: “Опа, пахтага бормайман, десангиз булмайдими?”. Муаллима эса: “Иложи йук. Узим бормасам, урнимга одам жунатишим керак экан. Излаб курдим. Топган одамим ун беш кунга бир миллион суради. Хабарингиз бор, бу йил угил уйладим. Камхаржлигим учун узим кетяпман. Бу йил нафакага чикаман. Муроса килишга мажбурмиз”, дейди. Бошлангич синф укитувчисининг бу гапи хам юракни эзади.

Нахотки, юрт келажагидан кура пахта мухимрок булса?..

Якун

Юртимиздаги ижобий узгаришларни куриб хурсанд булаяпмиз. Жамиятимизда – шахс омили биринчи уринга куйиляпти. Рахбарлар оддий ахоли олдига дардини эшитиш учун отдан тушиб, халк олдига пиёда бораётгани уз самарасини бераётгани ижобий холат.

Айтишларича, кейинги йилдан пахта терими хам бошкача булар экан. Масалан мен мана шунга ишонаман. Хамма уз ишини килиши керак.

Ахир, кишлок хужалиги уз аравасини тортадиган пайт етиб келган.

Жулкунбойнинг набираси