Главная / Иктисодиёт / Сардоба фожиаси: «Аср упирилиши» айбдорлари сувдан курук чика олмаслиги шарт

Сардоба фожиаси: «Аср упирилиши» айбдорлари сувдан курук чика олмаслиги шарт

2017 йили «Ахборот» дастурида «аср курилиши» деб эътироф этилган «Сардоба» сув омборида шу йил 1 май куни «аср упирилиши» руй берди ва хаммаёкни сув босди. Сув омборда упирилган тупрок купрокми ё умарилган пулларми, хали буни аниклаштириш керак булади, токи уни курганлар сувдан курук чика олишмасин.

Айни дамда энг хижолатлиси — узимиз колиб, кушни Козогистонда хам одамларнинг уйини сув босиб турибди. Сирдарёда хавфли худудлардан 90 мингга якин киши эвакуация килинган булса, Козогистонда 31 мингдан зиёд ахоли уз турар жойини тарк этишга мажбур булди. Албатта, хали узимизда хамма хам ёрдам ололмас, аммо Козогистонга етказилган нинадек зарар учун хам товон пули тулаб берилса керак.

Дастлаб сув омбори тугони девори бузилишига кучли шамол ва кучли ёмгир сабаб булгани айтилди. Узбекистонда хар йили бахор фаслида жаладан сунг у ёки бу кишлокларда, хатто шахарларда сув тошкинлари юзага келиши кузатилади. Купчилик бу сафарги ходисага хам бошида ана шундай ахамият билан карагани рост. Лекин куп утмай окибат нихоятда аянчли экани маълум була бошлади: сув тошкинига аслида турмаган шамол ва ёгмаган ёмгир мутлако алокадор эмаслиги хам, 4 киши халок булиб, 1 киши бедарак йуколгани хам, сог уйнинг узи колмагани хам…


Фото: Президент матбуот хизмати

Сув омбори курилиши

«Сардоба» сув омбори Жанубий Мирзачул каналининг марказий тармоги окиб утган худудда барпо этилган, курилиш ишлари 2009 йилда бошланиб, 2017 йилда якунланган.

Уни куришдан максад Сирдарё ва Жиззах вилоятлари экин далаларини сугорадиган сув билан таъминлаш, кейинчалик бу ерда мини-ГЭС хам барпо этиш булган (Такдирнинг уйинини карангки, сув омборида мини-ГЭС учун тамал тоши куйилгани хакидаги хабарлардан 10 кун утмасдан ушбу техноген фалокат юз берди).

Сув сигими карийб 922 млн метр куб булган «Сардоба» сув омбори курилиши «Узбекистон темир йуллари» АЖ кошидаги «Узтемирйулкурилишмонтаж» корхонаси бошчилигида олиб борилгани маълум килинмокда.

Сув сатхи баландлиги 28,8 метр булган ва 404 миллион АКШ доллари эвазига барпо этилган сув омбор энди канча зарар келтиргани маълум эмас.

Юзаси 67,4 км² булган сув омборидан окиб чиккан сув Козогистоннинг узида карийб уч баробар каттарок юза – 175,29 км² жойда тошкин хосил килиб турибди.


Фото: t.me/makarenko_channel

Упирилишга нима сабаб булган?

Google Earth архивига мурожаат килиб, «Сардоба» сув омборининг курилиши тарихига эътибор килинса, уша «сув уриб кетган 6-пикет» деб аталаётган жой энг сунгги боскичда бунёд этилгани, у ер энг хавфли участка хам эмаслиги, сув омборнинг энг саёз жойларидан бири экани ойдинлашади (спутникдан туширилган сунгги фотосуратлардан куринмокдаки, сув омборининг чукуррок кисмларида хали хам сув сакланиб турибди).


Фото: 2015 йил 25 апрелда коинотдан туширилган фотосурат. 6-пикет барпо этилаётган чогда сув омборнинг бир кисмида сув туплаш бошланган.

«Сардоба» сув омборининг дамбалари грунтли кутарма шаклида барпо килинган. Юртимизда тог ён багирларида эмас, текисликда барпо этилган сув омборларда бундай кутармалардан азалдан фойдаланиб келинади.

Бирок, сув босими тупрокни ювиб кетмаслиги учун Сардобада барча ишлар рисоладагидек амалга оширилганмикан? Чунки ижтимоий тармокларда уша упирилган 6-пикет худудида анчадан буён сув оз-оздан сизиб, нам булиб тургани хакида ёзишмокда.

Юртимизда грунтдан тугонлар барпо этиш буйича ягона курилиш меъёрлари коидалари кабул килинган. У Узбекистон Республикаси Архитектура ва курилиш давлат кумитаси раисининг 1998 йил 20 мартдаги буйруги билан СНиП 2.06.05-84 урнига кабул килинган КМК 2.06.05-98 дир.

Албатта, сув омборининг шимол тарафдаги сув чикадиган ва кучли босимли сувни тутиб турадиган кисми барча шарт ва талабларга риоя килиб курилган булиши керак. Бирок, тахмин килиш мумкинки, айнан босим нисбатан камрок булган (1), саёз (2) ва энг охирида (3) барпо этилган кисмида (6-пикет) тупрокни шиббалаш ишлари, дамбани сув утказмайдиган, зич холатда барпо этиш курилиш ташкилоти томонидан нихоятда улда-жулда бажарилган.

Упирилган жой якинида баликчилик хужаликлари фаолият курсатгани сабабли фожиага уларнинг хам таъсири булгани текшириб курилиши керак.

Сангиновлар оиласи

Ижтимоий тармокларда купчилик ёппасига «Узгидроэнерго» АЖ рахбари Абдугани Сангинов ва унинг кариндошларини айблашга тушиб кетди. Эмишки, «Сардоба» сув омбори шу инсоннинг бевосита рахбарлиги остида барпо этилган. Шу йил апрель ойида тамал тоши куйилган ва келгуси йилнинг июль ойида ишга туширилиши керак булган 10,7 МВт.лик «Сардоба» ГЭС эса Сангиновнинг угли Ислом Абдурахмонов рахбарлик килаётган «TO‘PALANG HPD HOLDING» МЧЖ таркибидаги «Topalang HPD irrigation systems» УК томонидан курилаётгани хам буни исботлайдигандек.

Хуш, чиндан хам «Сардоба» сув омбори курилишида А.Сангинов бевосита алокадор фирма ё ташкилотлар иштирок этганми? Иштирок этган!

«Узбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизматига кура, уша вактда 10 субпудратчи ичида «Резаксой сув курилиш» МЧЖ (хозирги номи – «To‘palang Water Construction» МЧЖ) томонидан ишлар олиб борилган, бирок бажарилган ишлар упирилиш содир булган худуддан бошка жойда булган.

Маълумот учун, Абдугани Сангинов 2017 йилнинг май ойида, «Сардоба» сув омбори очилганидан сунг янги ташкил этилган «Узгидроэнерго» АЖга рахбар этиб тайинланган.


Курилиш вазири Ботир Зокиров, «Узгидроэнерго» АЖ раиси Абдугани Сангинов ва президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборида. 2020 йил 2 май. Фото: Президент матбуот хизмати.

Сангиновлар оиласига тегишли «Резаксой сув курилиш» МЧЖ 2003–2010 йилда Наманган вилояти Чуст туманидаги «Резаксой» сув омбори курилишини олиб боради. Шундан сунг ташкилот «Сардоба» сув омбори курилишига хам кушилади.


Фото: Чуст туманида 2003 йилда курилиши бошланган ва фойдаланишга топширилган Резаксой сув омбори

Абдугани Сангинов рахбар булган «Узгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати Сангиновларнинг упирилган жойга алокаси йуклигини маълум килмокда. Лекин улар булмаса, барибир кимдир уша участкани курган-ку? Текшириш якунларига кура, уларнинг хам номи хам маълум булиши тайин.

Курилиш сохасидаги упириш ва упирилишлар

Узи нега сув омбори курилиши «Узбекистон темир йуллари» АЖга берилгани хам жуда катта савол булиб турибди. Темирйулчилар шунчалик уста курувчилармидики, Узбекистондаги темир йулга тегишли булган ва тегишли булмаган барча «ёгли» жойлар уларга насиб этаверса?!

Темирйулчилар курган Камчик довонидаги темирйулда кучки ва упирилиш содир булганини эсланг. «Узбекистон темир йуллари» АЖ орадан 2 йил утиб (!) бу вокеага изох беришга узида куч топа олган эди.

Тошгузар – Бойсун – Кумкургон темир йулида хар йили тупрок ва селдан упирилиш бор. Хар йили!

Юнусобод метро линияси курилиши вактида тупрок оддий ёмгирдан упирилиб, 6 углонни босиб колганига куп вакт булмади.

400 миллион АКШ доллари чакана пул эмас ахир! Шунчаки 27888 м масофага тупрокни суриб куйиш 400 миллион долларга тушмаса керак? Балким хорижлик (айтайлик, Хитой компанияси) шу ишни 100 миллион долларга сифатли ва кафолатли кила олган булармиди. Кимдир шу масаланинг хам охирига етармикин?

Хуллас, мана шундай окибати кушни давлатга хам зиён етказадиган лойихаларни халкаро микёсда экспертизадан утказиб, тендер эълон килиб, имкони булса махаллий курувчиларни умуман якинлаштирмасдан хорижлик номдор курилиш компаниялари иштирокида куриш керакмиди?

Факат шаффофлик бизни куткаради

Умуман, энг коррупциялашган хисобланувчи курилиш сохаси качон шаффофлашади? Нега бизда улкан курилишда хорижий компанияларнинг иштирокига йул куйилмайди? Нима учун факат узимизникилар уз аммасининг угли, тогасининг жияни номига очилган фирмалар ёрдамида номигагина утказиладиган тендерларда голиб чикиб, объектни «мендан кетгунча эгасига етгунча» тарзида куриши керак?

Давлат ахамиятидаги лойихалар нега аллакайси амалдорнинг жимжимадор имзоси билан амалга ошириб кетилмокда?

Ана шундай лойихалардан бири туфайли Шахрисабз шахрининг тарихий маркази ЮНЕСКО руйхатида Афгонистондаги Бамиён водийсида «толибонлар» томонидан портлатилган буддалар хайкали билан битта руйхатда турибди. Яъни, Шахрисабзни обод (аслида вайрон!) килган уша лойихани тасдиклаганлар ва толибонларнинг фарки йук, мохиятан.

Яна бир масала: курилиш объектларини маълум бир санага мулжаллаб, хайбаракаллачилик ва шошма-шошарлик билан куриб топширишга качон бархам берилади?

Олотда курдик намунавий уйларнинг ахволини. Мен куркаманки, шахар ва туманларда курилаётган 2 каватдан 7 каватгача булган арзон турар жой бинолари 5-6 баллик зилзилага дош берармикан? Худо курсатмасин-у, 7-8 баллик зилзила руй берса картадан ясалган уйчадек барчаси кулаши аник. Курилиш сохасида канака угриликлар булишини хатто тасаввур хам килиш кийин. Сифат эса энг охирги уринда булиб колмокда.

«Кишлоккурилишинвест», «Шахаркурилишинвест» деб аталадиган юхо ташкилотларнинг хам барча тендерларини шаффофлаштириш керак. Факатгина шаффофлик ва кучли жамоатчилик назорати билан курилиш сохасидаги кингирликларга бархам бериш мумкин. Булмаса, енг ичида иш битириш буйича бу инсонлар фарангларга хам дарс беради. Узларига бало хам урмайди. Керак булса, Сардобанинг сувидан хам курук чикишади улар. Жабрини эса хар доимгидек оддий халк тортади.

Кеча президент Шавкат Мирзиёев хам видеоселекторда курилиш сохасидаги сифатсиз ишларга эътибор каратди.

«Каерда сифат булган булса, натижаси куриниб турибди. Каерда сифат булмаган булса, коррупция, угрилик, тендерларни «ура-ура» килган ташкилотлар… бош вазир уринбосарлари, «бажарамиз», «есть» киламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Бу ишнинг якуни бошкача булади. Жуда катта тахлил киламан, мажбурман тахлил килишга. Куп одамлар билан хайрлашишга мажбур буламан… Энди бундай ишлаш булмайди. Аллох таоло бу сафар хам айтяпти: «Эй, бандам, кузингни оч! Халкка халол мехнат килиш керак, деяпти. Халол!» дея гапирди президент. Бу сузлар президент матбуот хизмати томонидан хам, «Ахборот» пропаганда дастурида хам келтирилмаган.

Президент одамларнинг дилидаги, килиниши шарт булган ишларни гапирмокда. Лекин кимлардир шунча кургуликлардан кейин хам президентнинг бу сузларига каршидек, узгаришлар булмаслигини, барчаси аввалгидек колишини истаётгандек…

«Кингир ишнинг кийиги кирк йилда булса хам чикади», дейишган. У эски замонларнинг гапи. Хозирги тезлашган замонда бундай «миси чикиши»-ю, «фош булиш»лар 4 йилга хам бормаяпти. Узимиз акл билан узгарайлик, йукса она табиат барибир узгартиради

Ҳаққимизда

Яна маълумот

KmYe4l1o7LnWb21OU6DEXYfK0AP2bswO_medium

24 майга кадар фукароларни хориждан олиб келиш буйича чартер рейслар руйхати эълон килинди

Узбекистон 11-24 май кунлари давомида 12та рейс оркали хориждаги фукароларини эвакуация килади. Бу хакда Транспорт …