Главная / Маданият / АББОС (РОЗИЯЛЛОХУ АНХУ)НИНГ САХОВАТИ
<

АББОС (РОЗИЯЛЛОХУ АНХУ)НИНГ САХОВАТИ

abbos-sakhovatiХалифа Умар (розияллоху анху) даврларига келиб, мусулмонлар сонининг ортиши сабабли, Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам)нинг масжидларини кенгайтиришга тугри келди. Бунинг учун масжид атрофидаги ер ва уйларни эгаларидан сотиб олиш керак эди. Масжидга кушни хонадон сохибларига бу таклиф маъкул келди. Бирок биргина киши бунга рози булмади. Бу – Пайгамбар (алайхиссалом)нинг амакилари Аббос (розияллоху анху) эди.

У уйини сотишга рози булавермагач, халифа Умар (розияллоху анху) унга таклиф билан чикди:

– Эй Аббос, биз мусулмонлар учун масжид худудини кенгайтирмокчимиз, агар уйинг учун туланаётган маблаг камлик килса, уни купайтиришимиз мумкин, – деди.

– Бу ерлар менга тегишли, уни канча пул берсанг хам сотмайман, – деди у.

Халифа чукур уйга толди. Козига мурожаат этишга карор килди. Уша даврда Мадинада фикх илмини яхши билган, адолатли Убай ибн Каъб козилик киларди.

Халифа ва Аббос козининг хузурига келдилар. Умар гап бошлади:

–Мен давлат рахбари сифатида, мусулмонларга яхшилик истаб, катта пул эвазига Аббоснинг уйини масжидни кенгайтириш учун сотиб олмокчиман. Лекин у бунга рози булмаяпти.

–Бу ерлар менинг мулким, уни сотишни хохламайман, – деди Аббос.

Хар икки томонни тинглаган кози карорини эълон килди: “Бировга тегишли булган ерни бошка биров куч билан тортиб ололмайди, хатто бу мусулмонларнинг манфаати учун булса хам. Аббоснинг мулки узида колади. Халифа хам ерни сотишга мажбур килишга хакки йук”, дея хукм килди.

Халифа индамай кайтиб кета бошлади. Шу пайт Аббос козига:

–Эй Убай, чикарган хукминг кучига кирдими? – деди.

– Ха, албатта, хеч ким сенинг мулкингни куч билан тортиб ололмайди. Хукм кучга кирди, – деди.

Бу гапларни эшитган Аббос йигилганларга карата:

–Эй халойик! Мени эшитинг. Бугундан бошлаб масжид атрофидаги уйим ва еримни масжид учун хадя килдим, –деди.

Таажжубга тушган Убай ибн Каъб:

– Эй Аббос, хозиргина уйингни сотишдан бош тортаётган эдинг, энди эса уни текинга бериб юбораяпсан, нима булди? – деди.

– Мен бу ишимни инсоннинг кадри Исломда канчалар улуг эканини исботлаш учун килдим, – деб жавоб берди Аббос (розияаллоху анху).

Ҳаққимизда

Яна маълумот

onajon-sulay

Онамга Шеър

Ох, менинг ортимдан оввора онам, Бир парча юраги минг пора онам. Бир болани куриб ёруг …