Главные новости
Главная / Жамият / Озодлик 6 мулозим ва фермернинг совук сувли арикка туширилиб, тахкирланиши холатини урганди
<

Озодлик 6 мулозим ва фермернинг совук сувли арикка туширилиб, тахкирланиши холатини урганди

Бу сурат ижтимоий тармокларнинг узбек сегментидаги бир катор сахифаларида таркалган
Бу сурат ижтимоий тармокларнинг узбек сегментидаги бир катор сахифаларида таркалган

Узбекистондаги ижтимоий тармокларда таркалиб, мулозимларнинг арикдаги совук сув ичида тиззасигача тургани акс этган сурат кенг мухокамага сабаб булди.

Бу суратда кузларида норозилик аломатлари сезилган ва сувнинг совуклигига зурга чидаб, кулларида китоб, папкалар кутариб олган мулозимлар бир айб иш килиб куйгандай, мунгайиб тургани куринади.

Иддао килинишича, бу сурат Узбекистон Бош вазирининг уринбосари Зойир Мирзаев 25 октябрь куни Тошкент вилояти Оккургон туманидаги бир гурух рахбарларни арикда окаётган совук сув ичида ярим соат туришга мажбур килган пайтда туширилган.

Вокеага бевосита гувох булганларнинг Озодликка айтишича, бугдойга сув куйилмагани учун бош вазир уринбосари хокимлик мулозимлари, фермер, махалла оксоколи ва фермер ишчисини шу тарика жазолаган.

Туман хокимлигининг исми сир колишини истаган мулозими шундай вокеа булганини тасдиклади.

Бош вазир уринбосари бугдойни сугормаган мулозимлар ва фермерни совук сувга солиб куйди

Озодлик уз суриштируви давомида ана шу вокеага гувох булган шахсни топишга ва у билан сухбатлашишга муваффак булди.

25 октябрь куни Узбекистон Республикаси Бош вазирининг уринбосари – Кишлок ва сув хужалиги, кишлок хужалиги ва озик-овкат махсулотларини кайта ишлаш масалалари комплексининг рахбари Зойир Мирзаевнинг Тошкент вилояти Оккургон туманидаги сафарида бирга булган, маълумот сиздиргани учун жазоланишидан чучиб¸ исми очикланмаслигини сураган фаолнинг Озодликка айтишича, Бош вазир уринбосари галла сугорилмаганини кургандан сунг, газабга келган:

“Зойир Мирзаев аввал хокимлик мулозими ва фермерни роса сукиб, тахкирлади. Сенлар галлани сугормаган булсанг, сенларни узингни сугораман, деди. Кейин туман сув хужалиги бошлиги Тохир Мирзакаримовни, туман кишлок хужалиги булими бошлиги Шароф Ахмедовни, туман хокимининг кишлок хужалик ишлари буйича уринбосари Шерзод Муродовни, “Озод” МФЙнинг оксоколи Зокир акани, “Мавлонбой ота” фермер хужалигини рахбари Аброр Мавлоновни ва мен исмини билмайдиган ишчини уша ердан окиб утаётган арикка тушишга буюрди. Хаммаси оёк кийимлари билан муздек сувга тушишди. Зойир Мирзаев яна анча гапирди. Хуллас, жазоланганлар ярим соат совук сувда туришга мажбур булди”, деди фаоллардан бири.

Исми сир колишини сураган фермер ишчиларидан бирининг Озодликка айтишича, галлани сугоришга туман прокурори ижозат бермаган:

“Биз галлага аллакачон сув куйган булардик, лекин туман прокурори пахта терасанлар деб, сугоргани куймади. Бири пахта терасан, сув куйма деб мажбурласа, бири сув куймабсан деб, жазоласа, биз нима килайлик”, дейди ишчилардан бири.

Озодлик Бош вазир уринбосари жазолаган мулозимларнинг телефон ракамларини топди, аммо уларнинг телефонлари учирилгани боис, богланишнинг имкони булмади.

Озодлик Оккургон тумани хокимлигидан бу масалага муносабат ололмади.

Озодлик Узбекистон Бош вазири уринбосари Зойир Мирзаевнинг кабулхонаси билан богланди, аммо телефон гушагини хеч ким кутармади.

Оккургон тумани хокимлиги мулозимларининг арикка туширилгани акс этган сурат ижтимоий тармокларда таркалгач, Узбекистон Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги уларни топишда ёрдам бериш хакида жамоатчиликка мурожаат килди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

agCkoYZuMMFytud3lRmV09wdqqZxhe_D

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Узбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмокда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарканд, …