Главная / Жамият / Озодлик 6 мулозим ва фермернинг совуқ сувли ариққа туширилиб, таҳқирланиши ҳолатини ўрганди

Озодлик 6 мулозим ва фермернинг совуқ сувли ариққа туширилиб, таҳқирланиши ҳолатини ўрганди

Бу сурат ижтимоий тармоқларнинг узбек сегментидаги бир қатор саҳифаларида тарқалган
Бу сурат ижтимоий тармоқларнинг узбек сегментидаги бир қатор саҳифаларида тарқалган

Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда тарқалиб, мулозимларнинг ариқдаги совуқ сув ичида тиззасигача тургани акс этган сурат кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Бу суратда кўзларида норозилик аломатлари сезилган ва сувнинг совуқлигига зўрға чидаб, қўлларида китоб, папкалар кўтариб олган мулозимлар бир айб иш қилиб қўйгандай, мунғайиб тургани кўринади.

Иддао қилинишича, бу сурат Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Зойир Мирзаев 25 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бир гуруҳ раҳбарларни ариқда оқаётган совуқ сув ичида ярим соат туришга мажбур қилган пайтда туширилган.

Воқеага бевосита гувоҳ бўлганларнинг Озодликка айтишича, буғдойга сув қўйилмагани учун бош вазир ўринбосари ҳокимлик мулозимлари, фермер, маҳалла оқсоқоли ва фермер ишчисини шу тариқа жазолаган.

Туман ҳокимлигининг исми сир қолишини истаган мулозими шундай воқеа бўлганини тасдиқлади.

Бош вазир ўринбосари буғдойни суғормаган мулозимлар ва фермерни совуқ сувга солиб қўйди

Озодлик ўз суриштируви давомида ана шу воқеага гувоҳ бўлган шахсни топишга ва у билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари Зойир Мирзаевнинг Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги сафарида бирга бўлган, маълумот сиздиргани учун жазоланишидан чўчиб¸ исми очиқланмаслигини сўраган фаолнинг Озодликка айтишича, Бош вазир ўринбосари ғалла суғорилмаганини кўргандан сўнг, ғазабга келган:

“Зойир Мирзаев аввал ҳокимлик мулозими ва фермерни роса сўкиб, таҳқирлади. Сенлар ғаллани суғормаган бўлсанг, сенларни ўзингни суғораман, деди. Кейин туман сув хўжалиги бошлиғи Тоҳир Мирзакаримовни, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Шароф Аҳмедовни, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Шерзод Муродовни, “Озод” МФЙнинг оқсоқоли Зокир акани, “Мавлонбой ота” фермер хўжалигини раҳбари Аброр Мавлоновни ва мен исмини билмайдиган ишчини ўша ердан оқиб ўтаётган ариққа тушишга буюрди. Ҳаммаси оёқ кийимлари билан муздек сувга тушишди. Зойир Мирзаев яна анча гапирди. Хуллас, жазоланганлар ярим соат совуқ сувда туришга мажбур бўлди”, деди фаоллардан бири.

Исми сир қолишини сўраган фермер ишчиларидан бирининг Озодликка айтишича, ғаллани суғоришга туман прокурори ижозат бермаган:

“Биз ғаллага аллақачон сув қўйган бўлардик, лекин туман прокурори пахта терасанлар деб, суғоргани қўймади. Бири пахта терасан, сув қўйма деб мажбурласа, бири сув қўймабсан деб, жазоласа, биз нима қилайлик”, дейди ишчилардан бири.

Озодлик Бош вазир ўринбосари жазолаган мулозимларнинг телефон рақамларини топди, аммо уларнинг телефонлари ўчирилгани боис, боғланишнинг имкони бўлмади.

Озодлик Оққўрғон тумани ҳокимлигидан бу масалага муносабат ололмади.

Озодлик Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаевнинг қабулхонаси билан боғланди, аммо телефон гўшагини ҳеч ким кўтармади.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги мулозимларининг ариққа туширилгани акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги уларни топишда ёрдам бериш ҳақида жамоатчиликка мурожаат қилди.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …