Главная / Маданият / Никохнинг биринчи кечасида килинадиган амаллар
<

Никохнинг биринчи кечасида килинадиган амаллар

nikohНикохли хаётни бошлаш арафасида инсонда хис-хаяжон булади, калби бир олам орзу-истаклар билан тулиб-тошади. Бундай пайтда килинадиган хар бир иш, айтиладиган хар бир суз умр буйи хотирада мухрланиб колади. Шу сабаб булса керак, одамлар бунга алохида ахамият беришади. Шу маънода, никохнинг биринчи кечасида килинадиган айрим ишлар хусусидаги шариатимиз курсатмаларини баён этамиз.
Куёв келиннинг олдига илк бор кираётганида, хурсанд холда булиши, уйга очик чехра билан кириб келиши, келинга мулойимлик билан муомала килиши тавсия этилади. Чунки, келин хаяжонланади, хадиксирайди, бегона уйда узини нокулай хис этиши мумкин. Куёвнинг гузал муомаласи келинни мана шундай нокулай холатдан чикаради, урталарида иликлик пайдо булади.
Куёв “бисмиллах” деб унг оёк билан салом бериб уйга киради. Кейин келиннинг пешонасига кулини куйиб, мана бу дуони укийди.

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَمِنْ شَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ.

Дуонинг укилиши: “Аллохумма, инний асъалука хойрахаа ва хойра маа жабалтахаа ъалайх, ва аъувзу бика мин шаррихаа ва мин шарри маа жабалтахаа ъалайх”.

Дуонинг маъноси: “Эй Аллох! Сендан аёлимнинг яхшилигини, Сен унга берган ахлокнинг яхшисини сурайман. Сендан унинг ёмонлигидан, Сен унга берган ахлокнинг ёмонидан панох сурайман!”

      Набий соллаллоху алайхи ва саллам, уйланган киши мана шу дуони укишини тавсия этганлар (Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят килган. Ривоят санади хасан). Дуодан сунг иккиси биргаликда нафл намоз укишади. Куёв имом булади, келин оркада иктидо килади. Бу намозни хар бири алохида укиса хам булади. Лекин бирга укишгани маъкул.

عَنْ سَلْمَانَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا تَزَوَّجَ أَحَدُكُمُ امْرَأَةً فَكَانَ لَيْلَةَ الْبِنَاءِ فَلْيُصَلِّ رَكْعَتَيْنِ وَلْيَأْمُرْهَا فَلْتُصَلِّ خَلْفَهُ رَكْعَتَيْنِ فَإِنَّ اللَّهَ جَاعِلٌ فِي الْبَيْتِ خَيْرًا. رَوَاهُ الْبَزَّارُ.

    Салмон розияллоху анху Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади: “Агар сизлардан бирон киши уйланса, кушиладиган кечада икки ракат намоз укисин. Келинга, оркасида икки ракат намоз укишни айтсин. Шунда Аллох уша уйда яхшиликни (пайдо) килади” (Баззор ривоят килган).
Бу намознинг ахамияти жуда катта. Маълумки, никох кечасида куёвда хам, келинда хам кучли хаяжон булади. Айникса, келинларда. Хатто куёвдан чучиши хам мумкин. Иккиси бир булиб намоз укишса, мана шундай салбий холатлар бархам топади. Куёв имом, келин иктидо килиб, бир тан-бир жонга, бир оила аъзосига айланишади. Намоздан кейин кулни дуога очиб, Аллохдан осуда хаёт, фаровон турмуш, солих ва солиха фарзандлар сурашади. Янги хаёт остонасида турган ёшлар учун мана шу онлардаги ибодат ва дуонинг урни бекиёс.
Келин-куёв бирга намоз укиганларида иккисининг танасидаги зарарли зарядлар, рухий таранглик йуколиб, урнини хотиржамлик ва бир-бирига мехр-мухаббат туйгуси эгаллар экан. Бугунги кунда мана шу тавсия, яъни никохнинг биринчи кечасида икки ракат намоз укиш одати бироз унутилаёзгандек. Бунинг урнига хар хил бидъат-хурофотларга амал килинмокда. Аслида бахтни Аллох беради. Бахтга эришиш учун эса, Унинг айтганлари килинади.
Айрим жойларда куёвнинг журалари, озрок маст килувчи ичимликдан ичиб олинса хаяжон булмаслигини “маслахат” сифатида баён этишмокда. Бу нотугри гап. Чунки, маст килувчи ичимлик ичган одамнинг дуоси кабул булмайди, у конга сингиб, хатто булажак зурриётига салбий таъсир килиши мумкин. Бир мулохаза килиб курайлик, келин – куёв биринчи кечани харом лукма билан бошласа, кейинги хаёти нима булади?! Харом лукма инсон имонига путур, соглигига зиён етказади.
Хаяжонни босиш учун намоз ва дуодан зур тадбир йук. Бунда, хам Аллохдан яхшилик суралади, хам савоб олинади. Мусулмон одам хар кандай холатда шариат курсатмаларига амал килмоги керак. Аллох ва Расулининг айтганини килган инсон, албатта бахтли булади. Бугунги кунда дин-диёнатдан бехабар ёшлар куёвжуралик килиб, пала – партиш маслахатларни беришади. Бундок эътибор берилса, уларнинг курсатмаси на динимизга ва на миллий кадриятларимизга тугри келади. Аксари гарбона хаётга таклид килинадиган ишлардан иборат. Унутмайлик, биз мусулмон фарзандимиз. Хар бир ишимиз мукаддас Динимиз курсатмаларига, миллий кадрятларимизга мувофик булиши даркор. Хусусан, никох кечасидаги ишлар хам шариат курсатмаларига мос равишда амалга оширилиши керак. Шундагина икки дунё саодатига эришамиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …