Главная / Жамият / Узбекистон тест синовларидан воз кечиб, ижодий имтихонларга кайтмокда

Узбекистон тест синовларидан воз кечиб, ижодий имтихонларга кайтмокда

1510899019_8477d7a6527e305ac88d6f117b6e5292_720x480_720x480_720x480Абитуриентдан алохида иктидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусикий таълим, спорт ва жисмоний тарбия сохасидаги таълим йуналишларига кабул килиш тест синовларисиз, ижодий имтихонлар оркали амалга оширилади.

Бу хакда Узбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини утказиш тартибини такомиллаштириш тугрисида”ги карори эълон килинди деб sof.uz хабар бермокда.

Таъкидланишича, абитуриентлар сонининг кескин усиши мос равишда аудитория назоратчилари сонининг ва тест материаллари хажмининг ортиб боришига хамда тест синовларини утказишга салбий таъсир курсатиб, катор муаммоларни юзага келтирган.

Жумладан, аудитория назоратчиларининг тест синовларини утказиш буйича етарли амалй куникмаларга эга эмаслиги хамда уларнинг жавобгарлик даражалари аник белгиланмагани, тест синовлари учун танланган бино ва аудиторияларнинг жихозланиши мавжуд талабларга жавоб бермаслиги, биноларнинг олий таълим муассасалари бош штабидан узок масофада ва таркок жойлашгани, биноларнинг шахсни аникловчи фото ва видео курилмалари, тест синовларида фойдаланиши ман этилган воситаларни аникловчи замонавий техник жихозлар билан таъминланмаганлиги, аудиторияларда видеокузатув камераларининг мавжуд эмаслиги тест синовларини утказиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш ва уни назорат килиш сифатининг тушиб кетишига олиб келган.

Бундан ташкари, тест синовларини утказишнинг амалда булган тартиби тест натижаларини киска муддатда хисоблаб чикариш имконини бермаган.

Юкорида кайд этилган муаммо ва камчиликлар олий укув юртларига кабул килиш буйича утказилган тест синовларининг адолатли, холис ва шаффоф утказилишини етарли даражада таъминлаш имконини бермаган ва окибатда абитуриентлар хамда уларнинг ота-оналари эътирозларига сабаб булган.

Узбекистон Республикаси Президентининг янги карори кабул килиниши юкорида кайд этиб утилган муаммоларнинг уз ечимини топиши учун хукукий асос булиб хизмат килади.

Ушбу карорга кура, 2018/2019 укув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига кабул килиш буйича тест синовлари 1 августдан 15 августгача булган даврда утказилиши ва тест синовлари натижалари тест утказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон килиниши белгиланди.

Карорнинг яна бир мухим жихати шундаки, 2017/2018 укув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига укишга кабул килиш буйича кириш тест синовлари Тошкент шахрида “Узэкспомарказ” Миллий кургазмалар мажмуаси павильонларида хамда унинг худудида кушимча йигма павильонлар урнатилиб, улардан самарали фойдаланган холда, шунингдек, катта сигимдаги бошка биноларда, вилоят марказларида эса Олимпия захиралари коллежлари ёки жойлардаги бошка муассасаларнинг катта сигимдаги биноларида, тест жараёнининг ошкора ва шаффофлигини таъминлаган холда, видеокузатувлар оркали онлайн тизимда жамоатчиликка, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналарига курсатиб утказилиши белгилаб куйилди.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …