Главные новости
Главная / Маданият / Котилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз хам керак булмайди
<

Котилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз хам керак булмайди

Биргина мавзу бутун дунёдаги энг мухим жараёнларни хам, муаммоларни хам четга сурди – коронавирус. Бутун дунё шу хакида гапираётган бир паллада, мавзуга сал батафсилрок киришдан олдин бир холатга эътибор каратиш керак.

1918 йилда «Испанка гриппи» деб аталувчи вирус бутун дунёни чулгаб, ун миллионлаб инсонни хаётдан олиб кетган. Каердадир укидим: айни кунларда бундай огрикли окибатларнинг олдини олишда замонамизнинг бош ютуги — интернетнинг кашф этилгани катта урин тутмокда. Яъни, давлатлар уртасидаги мулокот, маълумот алмашишнинг тезлиги вазиятга аникрок, эртарок бахо бериш имконини бермокда.

Демак, коронавирусга карши бугунги жангда ахборотнинг аниклиги, тезлиги, фойдалилиги катта ахамият касб этади.

Шу билан бирга, Узбекистон ахолиси кайсидир маънода онлайн ва оффлайн инсонларга булиниб колгандек. Ижтимоий тармокларга кирсангиз, хамма вазиятни тушунган, купчилик уйда утирибди, оилавий карантин жорий килган, имкон кадар бошкаларни хам шунга чакирмокда.

Кучага чиксангиз — хамма уз холича, деярли хамма, камида Телеграм тармогига уланган булса-да, ахборотлар турлича, аник манбалар хакида маълумотлар кам. Натижада, миш-мишлар купайди, «бозорлар ёпилармиш», каби асоссиз хабарлар окибатида, куп жойларда хаоснинг иккинчи тулкини кузатилди.

Шу нуктайи назардан, купчилик телевидениега боглик экани, у ерда берилаётган ахборотларга купрок ишонишини эътиборга олиб, бу мавзу кенгрок ёритилишини истардим.

Ха, одамларни (айникса, аёлларни) уйда утиришга кизиктириш учун кулдан келгунча харакат киляпсизлар, чала колган, хаттоки такикланган турк сериалларини хам аста-секин кайтаряпсизлар, лекин ушбу вазиятда телеканалларнинг ижтимоий масъулияти бу билан чекланмаслиги керак.

Коронавирус хавфи, карантин фойдалари, бу мавзудаги тугри тушунтиришлар, хабарлар, таргиботлар айникса, телевидениеда, хусусан хусусий телеканалларда хам купайиши керак, назаримда.

Коронавирус нима учун хавфли?

Аслини олганда, вируснинг узи у кадар куркинчли эмас, огирлик даражаси, улим эхтимоли юзасидан бир катор оддий, биз билган ва биз куркмайдиган касалликлардан куп хам фарк килмайди. Аммо бутун дунёни мана шундай вазиятга келтириб куйган омил — коронавируснинг осон юкувчи экани, хамда касалликнинг дастлабки боскичларининг яширин утишидир. Яъни, сиз мулокот килаётган инсоннинг касал эканини билмайсиз, хатто унинг узи хам буни билмаётган булиши мумкин.

Коронавирус шунчаки бир инсон билан якиндан туриб сухбатлашганда, кул бериб сурашганда ва хатто у кули билан ушлаган темир, пул, эшик туткичи, умуман, хар кандай турдаги буюмларни билмаган холда ушлаш оркали хам юкиши мумкин. Яъни, бир узингиз кучага чикиб, оддий темир устунга суяниб ёки магазин эшигини очиб хам, вирус юктириб олишингиз мумкин.

Айнан мана шунинг учун юктиришлар сонининг геометрик прогрессия билан усиб бориши кузатилмокда. Бундай суръатда усиб борувчи хар кандай касаллик хам, хар кандай кучли давлатнинг имкониятларини чеклаб куйиши турган гап.

Бинобарин, биз шу пайтгача хавас килиб келган ва молиявий томондан бакувват хисобланган АКШ, Италия, Испания, Франция, Германия ва Швейцария каби мамлакатларки, бу вирус билан курашда катта кийинчиликларга дуч келишмокда экан, биз каби медицина ва ижтимоий таъминот даражаси етакчи булмаган давлатларда коронавирус билан курашиш янада кийинлашиб кетади.

Шунинг учун хам, энг аввало, вазиятни назоратдан чикармасликка уриниш бугунги холатда энг тугри карордир.

Ахолининг харакатланиш имкониятларини чеклаш, имкон кадар уйдан чикмасликларини таъминлаш, гуёки, уларнинг эркинлигини бугишдек куринса-да, бугунги кунда вирус билан курашишда энг самарали йул сифатида бахоланяпти ва хатто энг демократик давлатлар хам бу усулга мурожаат килишга мажбур булишмокда.

Карантин нима учун керак?

Хуш, коронавирус билан курашда карантиннинг урни нечоглик мухим? Эътибор берсангиз, нафакат бизда, балки бутун дунёда хам коронавирус вакцинаси, уни даволовчи дорилар, жараёнлардан хам кура, мулокотни чеклаш, уйда утиришга булган чакириклар купрок — мамлакатлар асосий моддий ва таргибот кучини айнан карантинни амалга оширишга каратишмокда. Демак, вирус билан курашишда энг мухим курол ва восита — карантин, яъни, касалликнинг бошка одамларга юкишини чеклаш ва камайтиришдан иборатдир.

Масалан, бугунга келиб, Узбекистонда вирусни юктириб олганлар сони 145 кишига етди. Улардан икки нафари вафот этди. Етти киши тузалди. Демак, хозирда 136 инсон коронавирус инфекциясидан даволанмокда. Шунингдек, улар билан мулокот килган инсонлар ва чет элдан келган минглаб юртдошларимиз шубха остида карантинда сакланмокда. Уларнинг сони бир неча ун мингни ташкил киляпти, тугрими?

Агар муаммо факат касалларни тузатиш булганда, ушбу 140 киши, шунингдек, шубха остидаги ва балки вирус юктириб олган бир неча юз киши жахон стандартлари асосида даволанишади, маълум вакт утгач, уйларига кетишади — булди. Бизнинг нима алокамиз бор, дерсиз.

Гап шундаки, карантинга олинганлар вирус юктириб олиши мумкин булганларнинг хаммаси эмас. Юкорида айтганимиздек, вирус юктириб олишнинг йуллари куп ва бу йулларнинг хаммасини назоратга олиш иложcиз. Чунки вируснинг инкубация даври 14 кунгача чузилади. Касаллик аломатлари мана шу муддат ичида намоён булади.

Вирус аникланган шахснинг оила аъзолари ёки маълум даврда мулокотда булган танишлари карантинга олингани билан, бошка йуллар билан хам билмаган холда улардан вирусни кабул килиб олган инсонлар борлиги аник.

Киска килиб айтганда, хозир ташкарида хам узи вирус ташувчи эканлигини билмайдиган одамлар бор. Уларнинг бошкаларга хам юктириб юрган булишлари эхтимоли юкори. Карантиннинг вазифаси айнан шу – уша вируслар харакатини имкон кадар чеклаш.

Тасаввур килинг: хамма уйда утирибди. Ташки мулокот хар кандай шаклда мавжуд эмас. Шунда, маълум вакт утиб, уша коронавирус юктирган одамлар ошкор булади. Касалликнинг яширин даври утиб, кимда вирус булса, аломатлар чика бошлайди. У уйига «тез ёрдам» чакиради, коронавирусга тест топширилади, агар вирус аникланса, уни даволаш учун олиб кетишади.

Карантиннинг фойдаси шундаки, ундан «кимлар билан куришдинг, каерларга бординг?» деб сунгги кунлардаги харакатлари сураб утирилмайди, чунки у уйда утирган. Факат оила аъзоларига юктирган булиши мумкин, уларни хам текшириб, керакли ишларни амалга ошириш осон. Яъни, бир инсондан вирус юктириши мумкин булган потенциал номзодлар – кушни, гапжура, мехмонга келган кариндош, бозордаги сотувчи, офисдаги хамкасб, таксичи, автобусдаги йуловчи, туйхонадаги таниш, бемор ушлаган темирни ушлаган нотаниш, умуман назорат килиб булмайдиган даражада куп булган юзлаб инсонлар гурухи эмас, факат оила аъзолари колади, холос.

Албатта, реал хаётда хаммани уйга камашнинг иложи йук. Купчиликнинг бемалол уйда утиришларини таъминлаш учун хам баъзи касб эгалари кучага чикишга, узаро мулокот килишга мажбур. Шунчаки математик хисоб билан хам, имкон кадар купчиликнинг карантинга амал килиши коронавирус юктирадиганларнинг бир неча баробар камайтиришини англаш кийин эмас.

Кирк йил киргин келса хам…

Сунгги пайтларда энг куп эшитаётганимиз ибора — «кирк йил киргин келса хам, ажали етган улади».

Утмиш саркардаларидан бири жангга кириш олдидан, лашкарни шу кадар тайёрлаб, хар бир майда деталларгача эътибор берарканки, буни курганлар «нима, бу одам Аллохнинг мададига, барчаси унга богликлигига ишонмайдими?» деб уйлаб коларкан. Тайёргарликдан сунг, Аллохга юзланиб дуо киларкан. Уни эшитганлар «нима, бу одамнинг кушини жангга мутлако куролсиз, дарахт баргларини ушлаб, кириб кетяптими?», деб уйлар экан.

Яъни, хар кандай окибатни кутишдан олдин, сабабиятларни хам килиб куйиш хар кимнинг, хар кандай эътикоддаги кишининг бурчидир.

Бундан ташкари, сиз балки, вирусдан куркмассиз, статистикага кура, иммунитети кучли, асосан ёшларда бу касаллик енгил утиши мумкинлиги хакидаги хабарларни укигандирсиз. Лекин шу билан бирга, вирус ташувчи булиб колишингиз мумкинлигини унутманг. Сизга хеч нарса килмайди, лекин уйингиздаги болангизга, энг ёмони, кекса ота-онангиз ёки кариндошингизга юктириб куйишингиз мумкин.

Маълумки, вирус ёши улуг, сурункали касаллиги бор одамларда анча огир кечади ва улим холатларининг купи айнан мана шундай инсонларда кузатилмокда. Масалан, Италияда улимларнинг нисбатан куп эканининг изохларидан бири сифатида, у ерда кексалар анъанавий тарзда ёшлар, фарзандлари билан бирга яшаши хам айтилди. Бизда хам шундай-ку?

Кизик холат — туйлар 23 мартдан бошлаб утказилмайди, дейилди. 22 март куни хамма туй килди. Бир туйхона бир кунда 6–7талаб туй утказишганини хам эшитдим.

«Озик-овкат бозорлари беркилади», деган миш-миш (нотугри) таркалди, хамма бозорга чопди…

Бир ойлик картошка гамлаш учун минг одамнинг ичига туртиниб-суриниб кириб чиксангиз-у, худо курсатмасин, вирус юктириб (чунки узингиз бу эхтимолни минг баробар оширяпсиз) олсангиз, сиз хам, оилангиз хам, карантинга олинасиз. У ерда бу картошкаларингиз керак булмайди. Касалхонанинг овкатларини ва дориларини истеъмол киласиз, шуни тушунинг.

Фалон кундан бошлаб, бир жойга тупланиш такикланади, дейилганда, «шу санадан олдин мумкин, хавфсиз», деган маънони англатмайди. Яъни, 23 мартдан чеклов куйилса, биз вирус айнан 23 март куни келаркан, 22 март куни хавф йук, демаслигимиз лозим. Ахир уша такиклар хам вирусдан чучиб жорий килиняпти, нега энди вирусданмас, такикдан куркишимиз керак?

Уйлаб куринг, «менга вирус юкмайди» ёки «мени вирус улдирмайди» деб, эртага пиёда бозор килишдан куркиб, машинангизга туртинчи коп картошкани юклаш учун магазин эшигини очасиз, оркангиздан эса, пенсиясига егулик олгани бир узи келишга мажбур булган кария киради. Сиз, ёш, бакувват, иммунитети кучли, бой инсон узингиз билмаган холда, кекса, ночор, сурункали касаллиги бор, камбагал чолнинг котилига айланиб колишингиз мумкин!

Телевизорда, сайтларда ёки Телеграм каналларида чикаётган хабарларга эътибор беринг.

Франциядан келган аёл… Умрадан келиб, 120 кишига ош берган хожи… Наманганда вафот этган онахон. У Истанбулдан келган кизидан юктирган. Лондондан келиб, коронавирус аникланган одамнинг оиласи… Вафот этган 39 ёшли бемор Франциядан келган халиги опадан юктириб олган.

Фаргонада яна бир бемор аникланибди, у халиги 120 кишилик маросимда катнашган экан. Карантиндан кочиб кетган аёл бор-ку, у фалон куни Истанбулдан келган дустидан коронавирус юктириб олган экан. Дубайдан келган бемор эса, икки шериги билан машина бозорга чиккан экан. Шерикларини хам карантинга олишган…

Таниш гаплар, тугрими? Уйда, кучада, ижтимоий тармокларда мавзу булаётган бу кахрамонлар бизга танишдек, качон, ким, нечанчи булгани, кимдан юктирганини хам биламиз, таъкиб киламиз. Улар бизнинг кариндошимиз ёки танишимиз эмас, лекин мухокама киляпмиз.

Биласизми, бу хам бир неъмат. Хозирча. Испания, Италия каби мамлакатларни, нари борса, ана Туркияни куринг. Бунака гаплар ортда колган. У ерларда коронавирусга чалинган, ундан улаётганлар ким, нима, каердан, кандай, йук, шунчаки, ракамга айланишган. Тасаввур килинг, хар бири инсон, кимнингдир жон якини булган, кимларнингдир хаётини буткул узгартириб юбораётган улимлар оддий ракамларга айланган. Бир кун фалон минг, иккинчи кун фалон минг ва хоказо.

Зарур ишлар, курук колинаётган даромадлар, ха майли, эртага егуликдан муаммо булиш хавфи уша дахшатлар олдида хеч нарса эмас. Шунинг учун хам, вазиятдан камрок талафотлар билан чикишимизни истасангиз, одамлар билан камрок мулокот килинг. Уйда утиринг.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан катор давлатларда фавкулодда холат эълон килинди. Узбекистон хукумати махсус …