Главная / Жамият / Рамазон тухфаси

Рамазон тухфаси

0dc9ca141b32927f0b176cc9e08c0961Рамазон ибодатларидан бири «Таровех» намози булиб, мусулмонлар уни рамазонда алохида эътибор билан адо этадилар. Дархакикат, Таровех рамазонда Аллох Таолога якинлаштирадиган энг улуг ибодатлардандир. Ибн Ражаб дедилар: “Билингки, Рамазонда муъмин кишининг нафси икки жиходга рупара булади, кундузги руза ва тунги таровех намози. Кайси бир инсон шу иккисини сидкидиллик билан адо этса бехисоб ажрларга эга булади”

Таровех намозини масжидларда жамоат булиб укишлик суннатдир. Зеро, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам Таровех намозини жамоат билан масжидда укишни биринчи булиб йулга куйганлар, кейин умматга фарз булиб колишидан куркиб бу ишни тарк этганлар. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки (рамазонда) имоми тугатгунича у билан бирга намоз укиса, унга кечанинг хаммасида намоз укиганнинг савоби ёзилади». (Имом Термизий ва Ахмад ривояти).

Маълумки,  17 июн санасидан бошлаб мамлакатимизнинг купгина жоме масжидларида таровех намозлари адо этилмокда. Хусусан, пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида хам бу улуг ибодат амаллари Одилхон кори Юнусхон угли бошчилигида тинч осойишта амалга оширилмокда. Жоме масжидда хам 17 июн санасидан бошлаб таровех намозлари бошланди.

Таровех намозининг дастлабки кунида Бакара сурасининг ярмидан ортиги тиловат килиниб, Мукаддас Куръони Каримнинг бир ярим пораси тугатилди.

Таъкидлаш керак, бу йил жоме масжидимизда Куронни Карим хатимини Хасанхон кори ва Насруллох корилар адо этишлари белгиланган. Таровехнинг илк кунида улар томонидан укилган оят калималар намозхонларни хушнуд этди.

Жоме масжидда намозхонларнинг ибодатлари учун барча шарт шароит яратиб берилди. Тахоратхона тозалиги, хавфсизлик юксак савияда. Кунгилликлардан иборат юртдошларимиз намозхонларга хизмат килишди. Эслатиб утамиз “Шайх Зайниддин”  жоме масжидида таровех намози 21 кун этиб белгиланган.

 “Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

Ҳаққимизда

Яна маълумот

migratsiya

Россияга кетиб, 18 йил бедарак йуколган Узбекистон фукароси ватанга кайтарилди

Россияга кетиб, 18 йил бедарак йуколган Узбекистон фукароси Самара шахридан топилди. Бу хакда Ташки мехнат …