Главная / Маданият / Кизингиз турмушга тайёрми?

Кизингиз турмушга тайёрми?

kiz-turmushАллох таоло оила ва никохнинг мукаддаслиги тугрисида шундай баён килади: “Унинг аломатларидан(яна бири) – сизлар (нафсни кондириш жихатидан) таскин топишингиз учун узларингиздан жуфтлар яратгани ва уртангизда иноклик ва мехрибонлик пайдо килганидир. Албатта, бунда тафаккур киладиган кишилар учун аломатлар бордир” (“Рум”сураси, 21-оят).

Оила куриш жаноб Пайгамбаримизнинг (с.а.в) суннатларидан булиб, бир хадиси шарифларида айтганлар: “Никох менинг суннатимдир. Кимки менинг суннатимдан воз кечса, у мен (умматим)дан эмас”.

Биз ушбу хакикатни эътироф этган холда турмуш куриш, оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби мухим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга риоя килиш билан бирга мамлакатимизда амалда булган конун – коидаларга хам амал килишимиз зарур.

Никох, оила доимо долзарб масалалардан хисобланиб келган. Ислом динида хам, халкимизнинг одатида хам унга эътибор билан караб, оила мустахкамлигини таъминлашда барча бирдек масъул булган.

Бу хакда Узбекистон мусулмонлари идорасининг “Шаръий никохдан утиш одоблари” тугрисидаги фатвоси хам чикарилган. Унда: “Шаръий никох шартларига давлатимизнинг никох ва оила тугрисида кабул килган карор ва конунлари хам кушилади. Масалан, келин – куёв шаръий никохдан олдин никохни кайд килувчи давлат идоралари руйхатидан утиб, расмий гувохнома олган булишлари лозим. Расмий никохдан утмаган, ФХДЁ гувохномасига эга булмаган ёш оилалар ажрашиб, она боласи билан кучада колишини хисобга оладиган булсак, шаръий никох шартларига хукумат томонидан берилган ФХДЁ гувохномасининг булишини хам мухим шартлардан бири деб эътибор килиш уринлидир. Имомларнинг ФХДЁ гувохномасини суриштирмай никох укишлари ёш оилаларнинг ижтимоий хукукларини камситиш булса, гувохномани куриб, сунгра никох укишлари хукукий жамият барпо килаётган бир вактимизда ёш оилаларнинг ижтимоий хукукини мухофаза килишдир…” дейилади.

Шундан хам куриниб турибдики, оиланинг мустахкам булиши, унинг давлат конунлари билан мухофазаланган холда курилиши учун имом – хатибларимиз масъул экан, улар никохни укиш чогида юкоридаги фатвога амал килсалар, кунгилсиз вокеаларнинг олди олинган буларди.

Никох ва оила масаласига ота – оналар хам доимо катта ахамият беришлари лозим. Улар уз фарзандларини ёш жихатидан оила куришга тайёр эканлигига тула каноат хосил килиб, сунгра никохдан утказишлари шарт.

Киши хаётида бир марта буладиган умр савдоси булмиш никох масаласи доимо кенг мушохада ва кенгаш билан амалга оширилгани маъкулдир. Шу уринда Пайгамбаримиз Мухаммаднинг (соллаллоху алайхи васаллам) куйидаги хадиси шарифларини эсга олиш жоиздир: “Кизларни турмушга чикариш тугрисида оналари билан маслахатлашинглар”.

Агар булажак келин балогат ёшига етган булса хам, аммо оила, масъулият, эр ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларни англаш ва тасаввур этиш даражасида булмаса, у вактда уз оиласида хам жамиятда хам урнини топа олмайди ва бахтиёр оила кургонининг саодатли аъзоси даражасига ета олмайди. Фукаролик жамиятида кабул килинган коидаларнинг хам Ислом шариати хукмларининг асл максади хам аёл ёки эркак булишидан катъи назар, хаётда бахтиёр булишини, охиратда саодат ахлидан булишини таъминлашдан иборатдир.

Ислом шариатида хотин – кизларни хам илм-маърифатли булишларига, хаётларида зарур булган барча маълумотларни эгаллашларига чакирувчи куплаб хадислар бор. Хусусан, Пайгамбаримиз хадисларида:”Илм талаб килиш барча мусулмон эркак ва аёлга фарздир”, деб таъкидланган.

Бир нарсага ахамият беришимиз лозим, кизларнинг балогат ёши билан турмуш куриш ёши бошка – бошка нарса экани хаётда уз исботини топмокда.

Балогат ёши дегани – бу камолот ёши дегани эмас. Бунинг устига хозирги давр талаби бутунлай бошкача. Ёшлар мажбурий урта таълим боскичларини босиб утишлари шарт. Бунда ёшлар олдида 9 йил урта умумтаълим мактаби, ундан сунг уч йил коллеж ёки лицей таълимини олиш зарурати тугилади. Зеро, динимиз таълимотларига кура илм олиш, маърифатли булиш, хаёт учун зарур булган барча куникмаларни урганиш хар бир киз бола учун зарур. Борди – ю шундан олдин турмуш курсалар, укиш хам чала, оила юмушлари хам, уй бекалиги ва бошка барча ишлар хам чала бажарилишига йул очилган булади. Илмли ва касб – хунарли аёлгина комил инсонни тарбиялай олади.

Эрта, вояга етмасдан турмуш курганларнинг аксарияти ота – онасининг карамогида яшайди ёки турмушига дарз кетади. Бу борада ёш кизларнинг турмушдан кейинги хаёти нисбатан огир кечади. Эрта хомиладорлик, нимжон бола тугилиши, рузгор юмушларидаги укувсизлиги боис у эшитадиган таънаю дашномлар охир – окибатда унинг тинкасини куритиб куяди. Шу хакикатни эътироф этган холда турмуш куриш, оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби мухим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга риоя килиш билан бирга оила ва никох хакидаги давлатимиз чикарган конун – коидаларга хам катъий амал килиш зарур булади.

Шу уринда якин кариндошлар уртасидаги никох масаласига эътибор каратишни лозим топдик. Ислом уламолари ва факихлар истилохида “ал – мухаррамот минан – нисо”, яъни “уйланишлик мумкин булмаган аёллар” ибораси мавжуд булиб, бу иборада маълум кишига нисбатан никохга олиш харом килинган аёллар тушунилади. Бу аёллар тоифаларини Аллох таоло Куръони каримнинг “Нисо” сураси 23-оятида баён килган:

“Сизларга (никохи) харом килинган (аёл)лар – бу, оналарингиз, кизларингиз, опа – сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг кизлари, опа -сингилларингизнинг кизлари, эмизган «она»ларингиз, эмишган «опа – сингил»ларингиз, кайноналарингиз, жинсий якинликда булган хотинларингизнинг карамогингизда булган кизлари – жинсий якинликда булмаган булсангиз, сизларга гунох булмас – яна, уз пушти камарингиздан булган угилларингизнинг хотинларидир. Икки опа – сингилни кушиб (никохлаб) олишингиз (хам харом килинди). Магар илгари утган булса (Аллох афв этар). Албатта, Аллох кечиримли ва мархаматли зотдир”.

Ояти каримадан куриниб турибдики, бу чекловнинг асосий сабаби якин кариндошлик булиб, у куйидаги воситалар оркали вужудга келади:

1.Насл – насаб;

2.Эмизишлик;

3.Уйланишлик, кудалик.

Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам уз хадиси шарифларида кимлар уртасида никох жоиз булмаслигини баён этганлар: “Хеч бир аёл уз аммаси, холаси, ака – укаларининг кизлари, опа – сингилларининг кизлари устига никохланмасин. Агар никохлансалар, кариндошлар уртасидаги силаи рахмни (кариндошлик риштасини), узган буладилар” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Биз миллий анъаналаримизда хам мазкур оят ва хадис такозо этган хукмга риоя килинишини кайд этиш билан биргаликда мамлакатимизда амалда булган конун ва коидаларда хам бу маъно таъкидланганини куришимиз мумкин. Оила кодексининг I булим, 16 – моддасида: “Насл – насаб шажараси буйича тугри туташган кариндошлар уртасида, тугишган ва угай ака – укалар билан опа – сингиллар уртасида, шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар уртасида никох тузишга йул куйилмайди”, дейилган.

Ислом дини уйланиш борасида кариндош булмаган оилалардан уйланишни афзал куради.
Аммо тиббий томондан олинадиган булса, ирсий касалликка мубтало булган оилалар кариндош – уруглар уртасида киз олиш ёки бериш булса у вактда фарзандлар заиф, паст буйли, акли оз булиб тугилиши уз исботини топган. Насаб жихатидан бир – бирига бегона булган шахслар уртасидаги никохдан тугилган болалар эса холати заиф булмайди. Бунга сабаб сифатида якин кариндошга уйланганда уртада булган шахвоний интилиш у кадар кучли булмаслиги эканини хам мутахассилар кайд этганлар.

Бу хакда Хазрати Умар (р.а) ас – Соиб авлодларининг бир – бирлари билан куда – анда булишларини курганларида: “Фарзандларингиз заиф ва озгин булмаслиги учун бегоналардан уйланингизлар”, деганлар (Иброхим Харбий “Гариб ал – Хадис” китобидан).

Имом Газзолий узининг “Ихёу Улум ад – дин” китобида Пайгамбар алайхиссаломдан куйидаги хадисни ривоят килган: “Якин кариндошларга уйланмангизлар, фарзанд нимжон булиб дунёга келиши мумкин”. Шунинг учун хам якин кариндош – уруглар уртасидаги никох окибатида фарзандлар нимжон ва заиф таваллуд топиши купрок кузатилган.

“Ирсият етти пушт суради”, деган гап бекорга айтилмаган. Киз берганда ёки угил уйлантирганда етти пуштини суриштириш хам шундан келиб чиккан булса, ажаб эмас. Статистик маълумотларга кура, кариндош булмаган оилаларда тугилаётган хар мингта гудакдан иккитаси ногирон булиб дунёга келса, якин кариндошлар уртасидаги никохдан тугилган болалар мажрухлиги икки-уч баробар куп экан.

Миллат келажаги соглом, аклли фарзандлар кулида булмоги лозим. Факатгина соглом, баркамол, акли етук авлодгина буюк келажакни кура олади.

Мариям Абдуллаева

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pul

Дарёда окизилган пул

Бир киши тижорат максадида сафар килмокчи булган экан. Лекин савдо учун туплаган моли озлик килиб, …