Главная / Жамият / Халк таълими вазири уринбосари Aлишер Саъдуллаев вазифасидан озод этилди

Халк таълими вазири уринбосари Aлишер Саъдуллаев вазифасидан озод этилди

Халк таълими вазири уринбосари Алишер Саъдуллаев бошка ишга утгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Бу хакда Turon24 нашри маълум килди. Нашр хабарига кура, Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу хакдаги карорни 25 октябрь куни имзолаган.

Айни пайтда Узбекистондаги бир катор нашрлар Алишер Саъдуллаев Узбекистон Ёшлар иттифоки марказий кенгаши раисининг биринчи уринбосари лавозимига тайинлангани хакида ëзишди.

Бу борада расмий маълумот эълон килинмаган.

Алишер Саъдуллаев жорий йил июль ойида Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига кура¸ Халк таълими вазирининг ёшлар масалалари буйича уринбосари этиб тайинланган эди.

Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида тугилган.

Тошкент шахридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган. Aлишер Навоий номидаги миллий кутубхона кошидаги “YES” клубида 2014-2015 йиллар оралигида етакчилик килган.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …