Главные новости
Главная / Маданият / Болангиз дарс килмаяптими?
<

Болангиз дарс килмаяптими?

bolaБола тарбияси билан боглик муаммога дуч келмаган одам йук. Бундай муаммоларни ечишда хар кимнинг уз йули, услуби бор. Бирок оддий вазиятларда хам тугри карор килолмай фарзанди ва узи орасидаги муносабатга шикаст етказиб куядиган кишилар бор. Ёки бирданига сунгги чорага – болани жазолаш, хатто калтаклашга утиб кетадиганлар хам учраб туради. Бу эса боланинг рухиятига салбий таъсир курсатади, унинг аклий ривожланишига, дунёкараши тугри шаклланишига зарар етказади. Куйида россиялик рухшунос Татьяна Чаликнинг болада яхши дарс тайёрлаш куникмасини хосил килиш учун нималарга эътибор бериш кераклиги хакидаги маслахатлари билан танишасиз. Улар хаммага бирдай мос келади деган фикрдан йирокмиз. Чунки хар бола узига хос бир олам. Аммо маслахатлар ичида сизнинг тарбия жараёнингизга мос келадиган фикрлар булиши мумкин.

Болани эркин куйинг!

Бизнинг онгизмизга “Яхши ота-она уй вазифасини бола билан бирга бажариши керак” деган фикр негадир урнашиб колган. Бу усулни факат биринчи синфда болага вактдан фойдаланишни ургатиш учун куллаш мумкин. Кейинчалик эса ота-она болага зарур холлардагина, узи сураганидагина ёрдам бериши керак. Уй вазифасини катталарнинг узи бажариб бериши яхшимас.

Болани рагбатлантиринг!

Фарзандингизни рагбатлантириб туринг. Лекин уни “сотиб олиш” ярамайди. Болага дарс ва укиш катталарнинг ишлаши каби зарур нарса эканини яхшилаб тушунтириш керак. Бошлангич синф укувчиларига билим олишнинг ахамияти хакида эртак ё хикоя укиб берса булади. Шунда бола эртак кахрамонларидан намуна олади.

Фожиа ясаманг!

Боланинг укишига меъёридан ортик жиддийлик билан ёндашиш ярамайди. Мактабда олинган паст бахони хакорат сифатида кабул килиб, ундан фожиа ясамаслик керак. Шунингдек, доим кушни болани мисол килиб келтиравериш хам яхшимас. Ундан кура болада ракобат кайфиятини уйготинг. Масалан, уша кушни бола билан ким купрок “беш” бахо олишга мусобакалаштиринг. Фарзандингизни олкишлаб туришни унутманг.

Боланинг кизикишларини инобатга олинг!

Боланинг кизикишларини хисобга олиб уни спорт ё санъат тугарагига олиб боринг. Бу борада унга танлаш имконини беринг. Агар у бирор тугаракка бир ойча бориб, ёкмаганини айтса, болани мажбурламанг. Бошка тугарак ё устоз топиб беринг.
Купчилик орасида булиш болани одамовиликдан саклайди ва уни доим олга интилиб яшашга ундайди. Хеч бир бола тенгдошларидан ортда колишни истамайди.

Хулласи калом…

Купчилик ота-оналар анъанавий фикрлайди: ёмон укиган университетга киролмайди! Натижани яхшилашга уриниш зарур. Лекин масаланинг мохияти бунда эмас. Сиз болага бошкачасига таъсир килишга урининг: айтайлик, фарзандингизга ота-оналар мажлисида уни макташгани сизга ёкканини, сиз у билан фахрланишингизни айтинг.
Энг мухими фарзандингиз билим кандайдир олий максадларга етишиш, яхши яшаш учун эмас, энг биринчи уринда, яхши инсон булиш учун кераклигини тушуниб етсин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …