Главная / Жамият / Тошкент шахрида фукароларни пропискага олиш электрон тизими ишга тушди

Тошкент шахрида фукароларни пропискага олиш электрон тизими ишга тушди

propiskaЖорий йилнинг 1 май кунидан паспорт-виза сохасидаги  давлат хизматларини соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизими ишлаб чикилиб, Тошкент шахрида турган жойи буйича хисобга олишни расмийлаштириш хамда манзил маълумотларини такдим этиш хизматлари синов тарикасида ишга туширилди. Бу хакда Узбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фукароликни расмийлаштириш бош бошкармаси хабар бермокда.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фукароликни расмийлаштириш сохасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги ПК-3126-сонли Карорига мувофик, Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан хамкорликда паспорт-виза сохасидаги (доимий, вактинча прописка ва турган жойи буйича хисобга олишни расмийлаштириш хамда манзил маълумотларини такдим этиш) давлат хизматларини соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизими ишлаб чикилмокда.

Хабарда ушбу тизим синов тарикасида ишлатилаётганлиги сабабли давлат хизматларини курсатиш жараёнида техник носозликлар ёки хатоликлар юзага келиши истисно этилмаган. Шундай вазиятда тизимни яхшилаш буйича таклифлар булса, бу хакда Узбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали хамда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фукароликни расмийлаштириш бош бошкармасининг apaat@intal.uz электрон почтасига маълумот юбориш мумкин.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …