Главные новости
Главная / Маданият / ОТА-ОНАНИНГ КАДРИГА ЕТАЙЛИК
<

ОТА-ОНАНИНГ КАДРИГА ЕТАЙЛИК

15373
15373

Аллох таоло Куръони каримни нозил килиб, инсон зурриёти дунё ва охиратда саодат ахлидан булишига чорловчи таълимотларни мукаммал баён килган: “Сизга хамма нарсани баён килиб берувчи, хидоят, рахмат ва мусулмонлар учун башорат булган Китоб (Куръон)ни нозил килдик”. (Нахл сураси. 89 оят).
Хар бир ота-она уз фарзандини барча имкониятларини сарфлаб уларни тарбиялайди ва таълим беради. Айникса оналар ёш гудаклари вояга етгунга кадар кеча ва кундуз тинимсиз машаккат чекадилар. Демак, хар бир фарзанд буни яхши англаши керак.
Аллох таоло Куръони каримнинг йигирмадан зиёд оятида ота-она хурмати, уларга яхшилик килиш ва розиликларини топиш мухим амаллардан эканини баён килган: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик килишга буюрдик…” (Анкабут сураси, 8-оят). Демак, фарзанд ота-онасига яхши муомалада, булиши уларнинг хизматида булишлари лозим булади. Жаноб Расули акрам (соллаллоху алайхи ва саллам) уз хадисларида ота-онага яхшилик килиш хакида шундай деганлар: “Парвардигорнинг розилиги ота-онанинг розиликларига боглик. Унинг газаби хам ота-онанинг но­розилигига караб булади”, дейилади. (Табароний ри­вояти).

Фарзанд куйидаги амалларни бажаришлиги зарур:

Аввало барча ишларда ота-онадан маслахат олишлари;

Яхши нарсаларни узидан аввал ота-онага такдим этиши;

Ота-онанинг маслахат ва насихатларини жону дил билан кабул килиши; (Лукмони хакимдан, сиз нега хадеб угилларингизга насихат килаверасиз? деб сурашганда, “Кексаларнинг насихати ёшлар учун богбон нихолни тарбия килган кабидир”, деб жавоб бердилар).

Ота-онанинг рухсатисиз уларнинг хонасига кирмаслик;

Уларни олдида баланд овозда гапирмаслик ва “уфф” демаслик;

Ота-онадан олдин аввал таомга кул узатмаслик;

Улар олдиларида оёкларини чузмаслик, ёнбошламаслик, улардан юкорида утирмаслик;

Фарзанд ота-онанинг кунгилларини топиб розилигини олиши шарт;

Ота-онанинг озик-овкати, кийим-кечаги ва соглигидан уз вактида хабар олиб туриш керак.

      Узбекистон Республикаси Конституциясининг 64-66-моддаларида: “Ота-оналар уз фарзандларини вояга етгунларига кадар бокиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” (64-модда), “Вояга етган, мехнатга лаёкатли фарзандлар уз ота-оналари хакида гамхурлик килишга мажбурдирлар” (66-модда), деб ёзилган.

     Хак таоло биз фарзандларга ота-оналарни тез-тез зиёрат килиш, улардан хабардор булиши хакларига дуо ва истигфорлар айтиб туришга буюрган: “Уларга, мехрибонлик билан, хорлик канотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй, Раббим! Мени (улар) гудаклик чогимда тарбиялаганларидек, Сен хам уларга рахм килгин!”(Исро сураси , 24 оят). Бошка бир оятда эса: “Эй Раббимиз! Хисоб-китоб килинадиган (киёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мумин­ларни магфират килгин!” дейди. (Иброхим сураси, 41 оят). Факих Абу Лайс Самаркандий ота-она хаккига нозил булган оятларнинг тафсирида айтадилар: “Ким уз ота-онасини беш вакт намоздан сунг дуо килиб юрса, демак, у ота-онаси хакларини адо килган булади”.
Абдуллох ибн Аббос розийаллоху анху Пайгамба­римиздан алайхиссалом ривоят килади : “Кайси бир солих фарзанд уз ота-онасининг юзларига мехру шафкат назари ила бокса, Хак таоло у кишининг хар бир килган назарига бир хаж килганнинг савобини бергай. Шунда сахобалар сурадилар: “Ё Расулуллох, бир кунда юз марта бокса хам, юз хажнинг савоби ёзилаверадими?” Хазрат: “Албатта, Аллох таоло карами кенг, улуг зотдир ва ажру савобларини яхши бандаларидан дариг тутмагай”, деб жавоб бердилар.
Абдуллох ибн Умардан (розияллоху анху) ривоят килинади: Бир киши йиглаб колган ота-онасини ташлаб хижрат килиш учун Набийнинг(соллаллоху алайхи васаллам) олдиларига келганида, Расулул­лох (соллаллоху алайхи васаллам): “Уларнинг олдига кайтгин ва уларни кандай йиглатган булсанг, шундай кулдиргин”, дедилар.
Яна бир хадиси шарифда бир киши келиб жаноби Сарвари оламдан суради: “Ота-онам вафот этдилар. Энди уларга нима килсам, зиммамдаги хакларини адо этган буламан?” Шунда Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам): “Ота-она вафот этгач, фарзандларнинг зимма­ларига вожиб ишлар, аввало, уларга жаноза намози укиш, вакти-вакти билан дуоюистигфорлар айтиб туриш, килиб кетган барча васиятларини ижро этиш, уларга якин булган ёру дуст, кариндошларини иззату хурмат килиш, ота-она тарафидан булган кавму кариндошларга силаи рахм бажо келтириш, кабрларини зиёрат килиб туриш, бировлардан карз ёки омонат олган булишса, уларни эгаларига етказиш”, деб айтган эканлар.
Вафот этиб кетган ота-оналарнинг рухлари шод буладиган амалларнинг энг улуги фар­занд­ларнинг солих ва кобил булишларидир. Агар фарзанд узини ёмон йуллардан, гунох ишлардан саклаб, рушду хидоят, тоат-ибодатда юрадиган булса, бунинг савоби­дан узи ва зурриётларигина эмас, балки утиб кетган ота-оналар хам албатта бахраманд булишади. Расули акрам (соллаллоху алайхи ва саллам) бир хадиси муборакларида башорат бериб бундай деганлар: «Инсон вафот этиши билан номаи аъмолига гуноху савоб ёзилиши хам тухтайди. Аммо уч иш бор, агар маййит холи хаётлик вактида улардан кайси бирини килиб кетган булса, ундан хосил буладиган са­воб­лардан маййитнинг номаи аъмолига ёзилиб тура­веради. Булар садакаи жория, фойдали илм ва солих фарзанддир» (Муттафакун алайх).
Фарзанд зиммасида, айникса, онанинг хакки улугдир. Чунки она фарзандини туккиз ой корнида кута­риб юради, тугилгач, бор мехри, куч-кувватини багиш­лаб, уни бокади, кечалари неча бор бедор булиб, таомлантиради, ок ювиб, ок тарайди, шодлигида севинади, гамга ботса, баравар кайгуради, куйинг-чи, бутун борлигини фарзан­дига бах­шида килади. Шундай булгач, фарзанд бир умр хам она хаккини адо килаолмайди.
Бир куни келиб кечагина навкиронлик ва бакув­ватликдан масрур юрган ота кексайиб, кадди дол булади. Фарзандлар отала­рига чиройли муомала килишлари, кулларидан келганича ёрдам беришлари керак булади.
Аммо айрим ёшлар бугунги кунда оталарига купол, ёмон муомалада буладиганлар, илтимосларини бажа­риш­ни “эсдан чикариб” куядиганлар хам бор. Уларнинг дилини огритадиган, узининг ёмон хулки билан эл орасида отасини киладиган, хатто отага кул кутаришгача борадиган нобакор фарзандлар хам учраб туриши сир эмас. Энг ачинарлиси, баъзи нокобил угил-кизлар бойлик ва имкониятлари булгани холда, оталари кексайиб колганларида уларни эъзозлаб парваришлаш урнига ё каровсиз ташлаб куйишади, ёки кариялар уйига жунатишади. Айрим фарзандлар кек­сайган оталарининг дуоларини олиш урнига, аксин­ча, дийдорига зор киладилар. Бу борада Расу­луллох (соллаллоху алайхи ва саллам) бундай деганлар: “Оталарингизни хурматлаб, уларга яхшилик килинглар, фарзандларингиз сизларга хам яхшилик килишади …”.
Солих аждодларимиз оталарга хурмат-эхтиром курсатишда, уларни рози килиб, фарзандлик бурчла­рини шараф билан уташда авлодларга ибрат ва намуна булишган. Умар ибн Зар (р.х) айтади: “Агар кундузи юрсам, углим одоб юзасидан ортимда келар, кечаси эса менга бирон озор етишидан куркиб олдимда борар, мендан юко­рида булмаслик учун хатто мен турган уй томига хам чикмас эди”.
Имом Товус (р.х)айтади: “Турт тоифа инсонларни хур­мат килиш суннатдир: олимни, оксоколни, султонни ва отани. Кишининг ота исмини айтиб чакириши купол­ликдир». Азизлар, барча улуг ёшдаги нуроний отахон ва онахонларимизни доимо дуоларини олишга, хизматларида коим туришга харакат килайлик.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …