Киргизистон президенти лавозимини тарк этаётган Алмазбек Атамбоев кимни хафа килган булса, барчадан кечирим суради, деб хабар бермокда kun.uz нашри РИА «Новости» хабарига таяниб.
Унинг айтишича, «бу 6 йил жуда мураккаб булган, асаблар эса темирдан эмас».
«Хурматли журналистлар, агарда мен анча кескин булган булсам – бу факат сизларга нисбатан юз бермади. Мен баъзида жуда кескин гапираман. Агарда кимнидир хафа килган булсам, хаттоки мен хак булган булсамда, барибир кечирим сурайман», – дея айтиб утди Атамбоев.
Унинг умид билдиришича, кейинги президентнинг муомаласи бироз юмшокрок булади.
Эслатиб утамиз, аввалрок Атамбоев энди нима килишини айтганди.
Фото: President.kg