13/12/2024
Главная / Жамият / Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Шоир Алишер Навойи Она ҳақида шеъри

Оналарнинг оёғи остидадир
Равзаи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг
Бўл онанинг оёғин туфроғи.  >>>>

loving-that-vintage

СЕН ОНА (МИРТЕМИР ШЕЪРИ)

Алишерга алла айтиб ухлатган
Сен — она.
Оғушида Бобур камолга етган
Сен — она.
Торобийни оғир жангга жўнатган
Сен — она.
Оламни нурида мунаввар этган
Сен — она. >>>>

loving-that-vintage

О, ОНА…

Кўз очиб оламга келгандан бери
Неларни кўрмади бу бошим менинг.
Озми-кўп танидим ҳаётнинг сирин,
Қирққа ҳам етибди бу ёшим менинг. >>>>

loving-that-vintage

Дунёда энг яхши, меҳрибон она,
Бу менинг онамдир, билинг, ёронлар!
Эй, ўғил-қизларим, бўлинг парвона
Онамда қолмасин дарду армонлар!  >>>>

loving-that-vintage

Қайтар бўлсам қуруқ қўл овдан,
Қора қозон қолса қайновдан,
Ҳам айрилиб ўлжа, уловдан,
Қарзга ботар бўлсам бировдан
Таскин бериб Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Бирда ҳақдин, бирда ноҳақдин,
Жабр кўрсам бир бетавфиқдин.
Ортда турсам қалби қуроқдин,
Қадрим хароб бўлса тупроқдин.
Оҳлар уриб Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.>>>>loving-that-vintage

Кечалар узундир, кечалар узоқ,
Гоҳ кўзим илинмас тонг қадар, болам.
Кўнгил мавжларига солганда қулоқ,
Хаёлга не келиб, не кетар, болам.

Фарзанддир онанинг умрига гултож,
Дардига малҳам-у, бахтига йўлдош,
Ҳеч кимни этмасин ҳеч кимга муҳтож,
Миннат ёш жонингни оғритар, болам.

Майли, ўлтирмагин тун-кун бошимда,
Етар пайдо бўлсанг тез-тез қошимда,
Балки ризқинг бордир бир кафт ошимда,
Гап-сўзни айласам мухтасар, болам. >>>>

loving-that-vintage

ЎЗБЕК ОНАСИ (Шеъри)

Муштипар ҳам ўзинг, буюк ҳам ўзинг,
Куйинчак ҳам ўзинг, куюк ҳам ўзинг.
Оламга татирлик суюк ҳам ўзинг,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Сени Тўмарис деб, мақтаганим бор,
Сен Темур бешигин тебратган бедор,
Сенсан Бибихоним, Нодираи зор,
Пайти келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси >>>>

loving-that-vintage

Меҳрибон, ҳушзабон, кўнгли оппоғим,
Сўзлари шириндур, қалби юмшоғим,
Дилимга ғам қайғу, ўрнашган оним,
Кўнглимни кўтарган меҳрибон Онам,
Барчадан меҳрибон,Фариштам Онам!

Доимо болам деб, нафсим деб юрдим,
Болам баҳтли бўл деб,елдим, югурдим,
Ҳотиним айтганин, доим шай қилдим,
Туғилган кунда гул, олмаган Онам,
Сабрли,қадрли,Фариштам Онам!  >>>>

loving-that-vintage

Жоним Онам

Юрак бағрим азоблардан тўлиб кетса
Кўзларимдан беҳудага ёшлар оқса
Бир кун келиб дўстларимдан ғам соғинсам
Меҳрингизни соғинаман жоним онам

Бу ҳаётнинг ғам андуҳи бошим экса
Кўз олдимда ҳаёт гўё зулмат бўлса
Жонсиз вужуд бир кун меҳр истаса
Меҳрингизни соғинаман жоним онам >>>>

loving-that-vintage

Авалло ОНА

Аввало ассалом, сизга Онажон,
Ҳаётта керагим,керакциз ҳар он,
Сизга фидо бўлсин,танамдаги жон,
Илоҳим мингларга,кирин онажон!

Сизни жаҳлингиз ҳам,ширин туюлар,
Сиздай инсон йилда,1 марта келар,
Сизга фарзадлигим фаҳрлар берар,
Илоҳим мингларга киринг онажон! >>>>
loving-that-vintage

Онангиз ёнида бир зум утириб.
Мехирли кузларига бир туйиб каранг
Дуне ишларини бир четга суриб .
Онаси хаетлар онангиз асранг.

Хаетдан кетганда кадри билинар.
Томокка хаттоки сув хам илинар.
Пушаймон буларсиз бағир тилинар
Онаси хаётлар Oнангиз асранг. >>>>

loving-that-vintage

Онам жойларингиз жаннатда бўлсин

Бугун кунглим чўккан, кузларимда ёш,
Қалбимда оғриқ бор кўтаролмам бош,
Саҳар тонги гулдек эди ул сирдош,
Онам жойларингиз жаннатда бўлсин…

Келдим узоқлардан кечикиб нодон,
Мендайин йўқдира нонкўр бир инсон,
Аммо дилимдадир ўша ҳур иймон,
Онам жойларингиз жаннатда бўлсин… >>>>

loving-that-vintage

Кимни сизга ўхшатай ОНА

Кимни сизга ўхшатай ОНА,,
Кимни сизга ўхшатай ОНА,,
Нени сизга айлайин қиёс.
Савол бердим бутун борлиққа, >>>>

loving-that-vintage

Она меҳри

Она мехрин ҳис қилолмаган,
Ота мехрин эх билолмаган.
Қувонч ила хеч кулолмаган,
Гунохи йўқ етим қолганлар.

Дейди онам қачон келади,
Мени қачон олиб кетади.
Шу тариқа ғамлар ютади,
Гунохи йўқ етим қолганлар. >>>>

loving-that-vintage

ЖАННАТИМ ОНАМ

Бу дунйода менинг жаннатим онам,
Ҳаётда топганим давлатим онам,
Ҳам кõрким обрõйим савлатим онам,
Сизнинг жонингизга бахшида бу тан. >>>>
loving-that-vintage

Аллоҳимдан давлат эмас,
Ӯзим учун жаннат эмас,
Бир умрлик рохат эмас,
Ота-онам учун умр сӯрадим! >>>>

loving-that-vintage

ОНАМГА ШЕЪР

Оҳ, менинг ортимдан оввора онам,
Бир парча юраги минг пора онам.
Бир болани кўриб ёруғ дунйода,
Тошканни кўрмаган бечора онам,
Боланг бўлиб бир бор бошлаб келдимми,
Энди мен ҳам сенга ўгил бўлдимми!.. >>>>

loving-that-vintage

Онамнинг дуоси

Бир куни гўзаллар қаргъайди мени,
Қаровсиз муҳаббат учун қаргъайди.
Мен пинак бузмайман, ҳадик тортмайман,
Онамнинг дуоси мени асрайди. >>>>

loving-that-vintage

Биламан атрофимда душманларим кўп,
Биламан ёнимда содиқ чин дўст юқ.
ғийбатлари жонимдан тўйдирса бир кун,
ота-онам дуоси асрайди мени.

Cевгилим бир куни ташлаб кетса хам,
Ёнимдан бегонадек кулиб ўтса хам,
Хиёнати жонимдан туйдирса шу дам.
Ота-онам дуоси асрайди мени. >>>>

loving-that-vintage

Биламан атрофимда душманларим кўп,
Биламан ёнимда содиқ чин дўст юқ.
ғийбатлари жонимдан тўйдирса бир кун,
ота-онам дуоси асрайди мени. >>>>

loving-that-vintage

Ота-онам
Отам давлатимдир, онам савлатим
Олтиндан қанотим онам булсалар,
Туғалмас бойлигим отажонимдир,
Отам жаннатимдир, онам тенгсизим
7 янга йиғилиб битта она булолмас
Етти аканг бир булиб битта ота булолмас
Отанинг урнини босолмас хечким
Онанинг урнини босолмас хечким
Оллоҳим…  >>>>

loving-that-vintage

СЕНДАН КЕЧМАСДИРМАН ОНАЖОН

Тӯққиз оӣ вужудинг илк Ватан бӯлган,
Мендаӣ гӯдак учун хам илк кошонам.
Ӯзин вужудини анордаӣ сиқиб,
Менинг томиримга қон қуӣган онам.

Сенинг юзларингга ажинлар чизди,
Тақдир деб аталмиш мохир мусаввир.
Гох кӯзларингдан ёш юзингга сизди,
Қилолмас мехрингни қалам хам тасвир.  >>>>

loving-that-vintage

Юлдузлар нур сочган бу нурли кеча
Кӯзимда ёш билан ойга термулдим
Тафтингдан нур қутиб юрагим парча
Онажон мен сени жуда соғиндим >>>>

loving-that-vintage

Онамни паноҳда асра Худойим

Она дийдорингиз нақадар яхши,
Она сўзларингиз бирам ёқимли.
Меҳр қуёшингиз оламнинг нақши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар,
Мени севмасалар қилмайди алам.
Дилимни чўктира олмайди булар,
Ахир меҳрибоним ёнимда онам. >>>>

loving-that-vintage

ВОЛИДАЙН

Миллиардер эмасман лекин,
Энг зўр ошпаз таомин ейман.
Ул шохона таомларни чин,
Энг лаззатбахш таомлар дейман!

У қўл урган барча таомнинг
Масаллиғи тузи жойида.
Бундай таом тортилмас хатто,
Арабларнинг шох саройида! >>>

loving-that-vintage

Онамни паноҳда асра Худойим

Она дийдорингиз нақадар яхши,
Она сўзларингиз бирам ёқимли.
Меҳр қуёшингиз оламнинг нақши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар,
Мени севмасалар қилмайди алам.
Дилимни чўктира олмайди булар, >>>>

loving-that-vintage

МЕН УЧУН ФАҚАТ ОНАМ ЙИҒЛАЙДИ

Қувончим йӯқолиб ғамга тӯлсам гар,
Бунча бӯлмаса кенг дунёлар тор .
Қайғу ботқогида яшасам агар.
Ачиниб холимга Онам йиғлайди,
Қолганлар қалбаки ёлғон йиғлайди. >>>>

 

ОНАМГА РАҲМАТ

Вақтида сабр-ла ўй сура олдим,
Вақтида жимгина ҳайқира олдим.
Отилган тошларни қайта отмасдан,
Ўзимга чиройли уй қура олдим. >>>>

loving-that-vintage

Бугун тўйдир ўз-ўзимга сўзлаяпман.
Биров билмас ич-ичимдан бўзлаяпман.
Сиз йўқсиз-у лекин сизни излаяпман.
Жойларингиз билинди кўп ОНАЖОНИМ.

Ёнимда йўқ нахот энди бўлолмайсиз.
Дуо қилиб оқ фотиха беролмайсиз.
Шу дамларда нахот бошим силолмайсиз.
Қўлим етмас осмонгинам ОНАЖОНИМ…  >>>>

loving-that-vintage

ОЖИЗ Онажоним

Нима бўлди кўзларингда нам
Кўзларимга қаролмаябсан
Доим шодон кулиб турардинг
Йиғлаябсан тинолмаябсан >>>>

loving-that-vintage

Бошларида рўмол тушмаган,
Кўнглимизни бирдек хушлаган.
Иймонини махкам ушлаган,
Онажоним, онажонимсиз.

Ёшлик қилиб ранжитган эдим,
Катта бўлиб қолганман дердим.
Қаритибман эътибор бердим,
Кечиргувчи онажонимсиз. >>>

loving-that-vintage

Онамнинг сўзлари

Айтар эди онам менга ёшлигимда:
«Шу сўзларим унутмагин жоним, болам.
Ёлғон сўзин олиб ташла луғатингдан,
Бошинг узра қилич серкаб турсалар ҳам!!! >>>

loving-that-vintage

ШЕЪР ОНАЖОНИМГА

ОНА ЮРИНГ ҲАЖГА БОРАМИЗ!

Меҳр қўйиб ёлғон дунёга,
Қачонгача даврон сурамиз?
Сажда қилиб Қодир Худога,
Она юринг ҲАЖГА борамиз!

Зиммангизда рўзғор ташвиши,
Шу ташвишни баҳам кўрамиз,
Тугамайди бу дунё иши,
Она юринг ҲАЖГА борамиз. >>>>

loving-that-vintage

Ширин сӯзлар она ҳақида шеъри

Жонимга дўст,қадрдон,
Кўрмасам кўнгил вайрон.
Табаррук,танти Инсон,
Ҳимматимсиз Онажон.

Фарзанд деб дард тортганим,
Тўрт томонга чопганим.
Бу Дунёда топганим,
Давлатимсиз Онажон. >>>>

loving-that-vintage

Она ҳақида иншо -Шеър

Ҳоин бўлолмадим кечиринг она..
Ҳоин бўлолмадим,кечиринг она…
Ёшликдан топдим мен гўзал тарбия,
қошимда қалбингиз эрур парвона. >>>>

loving-that-vintage

ОНА НОЛАСИ ТАЪСИРЛИ ШЕЪР

Болажоним куйдирма бунча,
Кўпайтирдинг сочим оқини.
Ҳавотирим ортяпти шунча,
Босиб ўтсанг жахл тоғини.

Кеч келяпсан кўчадан қўзим,
Дарвозага термулиб толдим.
Келгунингча илинмас кўзим,
Шу йил болам тез қариб қолдим. >>>

loving-that-vintage

Кўзларимни кўп йўқламас нам,
Алам бўлмас сўзларимда хам.
Уч юз олтмиш беш куним байрам,
Онажоним омон бўлсангиз.

Кулгуларим чиқар авжига,
Хамоҳангдек денгиз мавжига.
Юбораман Умрага, Хажга,
Онажоним омон бўлсангиз. >>>>>

loving-that-vintage

Эй ҳаёт, бунчалар чигалсан нега?
Ҳар ишнинг жавоби бордир эртага.
“Қанча тошинг бўлса, мана менга от”,
Онамсиз мен учун бир пулсан ҳаёт!

Заҳрингни ёмонга сочақолгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллоҳим яратган энг буюк ижод-
У менинг онамдир билиб қўй ҳаёт! >>>>

loving-that-vintage

Она дийдорингиз нақадар яхши,
Она сўзларингиз бирам ёқимли.
Меҳр қуёшингиз оламнинг нақши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар,
Мени севмасалар қилмайди алам.
Дилимни чўктира олмайди булар,
Ахир меҳрибоним ёнимда онам. >>>

loving-that-vintage

Бағри муз – тош Қурбонингиз узоқларда Онажон
Юзларизга юзим боссам юзиз бурманг Онажон
Тушларимда қўлиз ўпсам қўлиз олманг Онажон
Мен бир ғариб дили пора ғам аламда юрибман
Ғам аламлар адо қилди соғинганман Онажон  >>>>

loving-that-vintage

Етим ўғлонингга қулоқ сол дунё,
Кечалар тўлғониб йиғлаб ётаман.
Бир кун бахт омадни топарман аммо,
Дуогўй онамни қайдан топарман?

Дўстлар келиб кетар ҳалол ва сотқин,
Алардан гох шодлик жабр тортаман.
Душман ҳам дўстимга айланар лекин,
Дуогўй онамни қайдан топаман? >>>>

loving-that-vintage

Хуморлари тутган паллада,
Зўрға турар жони танада,
Йиғлаб юрар пана-панада,
Онасини бериб қўйганлар >>>>

loving-that-vintage

Ёшликни соғиндим онажон.
Хеч қандай хис қолмаган қалбда.
Менга ёт хислатдур хаяжон.
Хаётга енгилдим, енгилдим дардга.
Ёшликни соғиндим Онажон. >>>

loving-that-vintage

Бу тун соғинчимдан кўзим бўлди нам.
Шерга буюртмани ёзаётган дам.
Шунгача мен худбин эсламабмана.
Мени хаёлидан қўймаган ОНАМ.

Мен шоир эмас шармандадурман.
Дунйодаги энг худбин бандадурман.
Бу бошим тик юришга асло нолойиқ.
Асл жойим кундададурман. >>>>

loving-that-vintage

ОНАЛАР УЧУН ШЕЪР

Ул инсон мен учун жон совға қилган.
Мен унга байрамда нима бераман?
Арзон салафанга, ҳуник ўралган.
Икки дона гул билан алдаб қўяман. >>>>

loving-that-vintage

Дўппи тушмас асло бошидан,
Мушти оғир тоғлар тошидан.
Пашша чиқмас еган ошидан,
Хаёт бўлса кимнинг «ОТАСИ» >>>>

loving-that-vintage

Онам меҳри етиб ортади.
Майли дунё бешавқат бўлсин.
Мен бахтлиман эй биродарлар.
Майли дунё ғазабга тўлсин.

Онам меҳри етиб ортади.
Нима керак, дўстнинг оҳ-воҳи.
Биркун келиб ёрдам сўрасенг.
Танимасга олади гохи. >>>>

loving-that-vintage

Меҳрибон оналар учун шеър

Шукур сенга Оллохим
Бордир менинг хаётим
Бошимдаги гул тожим
Удир менинг Онажоним

Уйга борсам мени кутган
Мехрла бағрига босган
Жилмайиб юзимдан ўпган
Райхон гулим Онажоним >>>>

loving-that-vintage

Отангиз бор бўлса кўтаринг бошга
Онангиз бор бўлса кўтаринг бошга,
Отангиз бор бўлса кўтаринг бошга,
Қариган чоғида ким мадад бўлгай,
Кунига ярайди ким сиздан бошқа. >>>>

loving-that-vintage

Oнангиз ёнида бир зум ўтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Ҳаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! >>>>

loving-that-vintage

Ғамим йўқ ҳамиша юраман кулиб,
Давлатим ёнимда турганин билиб.
Кувончнинг борида ғамларим қолиб,
Бу дунё тургунча туринг Отажон.
Бахтиёр кунларим кўринг Онажон.
Нимани ҳоҳласам муххаё бўлди, >>>>

loving-that-vintage

Юрагимни, бир ҳис ўртайди,
Қани, йўлим яқин бўлсайди.
Кўнглим ҳар он, сизни қумсайди,
Онажоним, соғиндим, сизни. >>>>

loving-that-vintage

Сенсиз бахтли юрган ёринг учун йиғлайсан
Сен учун қайғу урган онангни хеч эслайсанми
Севгилинг хафа булса сен унга дунё бергайсан
Лек сени дунёйим деб билган, онангни бир эслайсанми,  >>>>

loving-that-vintage

Топмоқ – йўқотмоқдир,
Йўқотмоқ – топмоқ,
Сен сўлиб,
Мен яшаб,
Тўлишимга боқ.
Сенсиз топганимдан
Кўпроқ йўқотдим –
Сен мени юпатдинг,
Сени йиғлатдим,
Сен мени яратдинг, >>>>

loving-that-vintage

Мен сизни ўйлайман шому саҳада,
Она, соғинсам ҳам бора олмайман,
Тунлари чароғон шундай шаҳарда,
Ҳеч кимга кўнглимни ёра олмайман.

Мен сиз айтгандайин ҳаммани севдим,
Ҳаммага ишондим, мана оқибат:
Ўз дўстим уйига кўмилди севгим,
Кун бўлиб кўксимни куйдирди нафрат  >>>>

loving-that-vintage

Ул инсон мен учун жон совға қилган.
Мен унга байрамда нима бераман?
Арзон салафанга, ҳуник ўралган.
Икки дона гул билан алдаб қўяман.
Ёрим нозлар қилиб, кўзини сузса. >>>>

Яна маълумот

hybprepdydf

Ҳомиладорлик белгилари

Аёлнинг ҳомиладорлигини билдирадиган биринчи белги ҳайз кўрмай қуйиши дир. Аёл соғлом бўлса ва аввалдан мунтазам …