Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг эндиликда собиқ биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Бугун, 30 январ куни, Тошкент вилояти халқ депутатлари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бош вазир Абдулла Арипов ҳам қатнашган. Йиғилиш давомида вилоят ҳокими Рустам Холматов ишдан олинган.
Йиғилишда 2018 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ҳидоятов Жаҳонгир Ортиқхўжаевга архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар бўлган. Олдинроқ Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, Рустам Холматов 2019 йил 4 июндан Тошкент вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.