Главные новости
Главная / Маданият / Онажон (Муҳаммад Юруф) шеъри
<

Онажон (Муҳаммад Юруф) шеъри

Топмоқ – йўқотмоқдир,
Йўқотмоқ – топмоқ,
Сен сўлиб,
Мен яшаб,
Тўлишимга боқ.
Сенсиз топганимдан
Кўпроқ йўқотдим –
Сен мени юпатдинг,
Сени йиғлатдим,
Сен мени яратдинг,

ona
Сени тугатдим.
Уялмай ОНА деб,
Келишимга боқ!..

Соғинч ҳақда ше`рлар
Ёздим ўзимча,
Мендан пешонангда
Доғлар тизимча.
Ўғил бўлмай ўлай,
Аттангб минг аттанг.
Қиз туғсанг нетарди,
Кўпроқ қиз туғсанг!..
Тиргак бўлолмадим
Битта қизингга
Уялмай шоирман
Дейишимга боқ.

Жонингдан айланай,
Тургил жонажон,
Йўл қараб бўлдими
Жигаргинанг қон?
Боқма, кўзларимга
Бемажол, хаста,
Менинг топганларим
Гулми бир даста,
Йўқотганим сенми
Энди ОНАЖОН?..
Ўз этимни ўзим
Ейишимга боқ.

Билсанг юрагимни
Бир алам элар.
Буюрсанг қўлимдан
Келмайди нелар,
Айт,
Пичан йиғайми,
Ўтин ёрайми,
Ерни ҳайдайинми,
Кўк ағдарайми?..
Итдек оёғингга
Суйкалгим келар –
Учиб-учиб, мана
Қўнишимга боқ.

Ҳеч нарса керакмас,
Болам, ҳеч дейсан.
Энди кеч дейсан-да,
Энди кеч дейсан.
Юзимни босаман
Муздай юзингга,

ОНАЖОН,

Зор қилиб кетма изингга!
Ўлим олдида ҳам
Ғамимни ейсан,
Мен-чи, жим, тақдирга
Кўнишимга боқ.

Ше`рим битди,
Хайир,
Дўстлар хуш қолинг.
Бедил яшамакка
Ўрганманг мендай
Боринг,
Волидангиз
Кўнглини олинг,
Эртага
Кеч қолиб
Ўртанманг мендай.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …