Главная / Маданият / Ширин сӯзлар она ҳақида шеърлар
<

Ширин сӯзлар она ҳақида шеърлар

Жонимга дўст,қадрдон,
Кўрмасам кўнгил вайрон.
Табаррук,танти Инсон,
Ҳимматимсиз Онажон.

Фарзанд деб дард тортганим,
Тўрт томонга чопганим.
Бу Дунёда топганим,
Давлатимсиз Онажон.

Ширин сӯзлар
Ширин сӯзлар монолог

Ризқим қатор терилган,
Юракка дард берилган.
Онам бор деб керилган,
Савлатимсиз Онажон.

Сизсиз қалб бўш,юракмас,
Сизсиз тилак тилакмас.
Менга Жаннат керакмас,
Жаннатимсиз Онажон.

Назму наво бозорим,
Қалбга туташ озорим.
Эл ичра эътиборим,
Ҳурматимсиз Онажон.

Ёнимдасиз куну-тун,
Гоҳ шодон,гоҳо маҳзун.
Қўшиқларим сиз учун,
Санъатимсиз Онажон.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

узбек онаси

Оналар учун шеърлар

Ул инсон мен учун жон совға қилган. Мен унга байрамда нима бераман? Арзон салафанга, ҳуник …