Главная / Без рубрики / ОНА НАВОСИ: ОНАНИНГ ШЕЪРИ
<

ОНА НАВОСИ: ОНАНИНГ ШЕЪРИ

Кечалар узундир, кечалар узоқ,
Гоҳ кўзим илинмас тонг қадар, болам.
Кўнгил мавжларига солганда қулоқ,
Хаёлга не келиб, не кетар, болам.

Фарзанддир онанинг умрига гултож,
Дардига малҳам-у, бахтига йўлдош,
Ҳеч кимни этмасин ҳеч кимга муҳтож,
Миннат ёш жонингни оғритар, болам.

Майли, ўлтирмагин тун-кун бошимда,
Етар пайдо бўлсанг тез-тез қошимда,
Балки ризқинг бордир бир кафт ошимда,
Гап-сўзни айласам мухтасар, болам.

onajond

Гоҳ борсам уйингга ўзимдан ортиб,
Яйрар набиралар сакрашиб, йўртиб,
Кўтарсам, қўлимдан олмагин тортиб,
Менга ҳам ярашар ғунчалар, болам.

Азиз умринг бўлиб шоҳона бир байт,
Қўшиқлар ичингдан тошиб кетган пайт
Арзингни менга ҳам тушунтириб айт,
Қолмайин дардингдан бехабар, болам.

Ўз инин ватан деб севаркан турна,
Сен ҳам ҳар заррасин кўзга эт сурма.
Ичмагин, чекмагин, бемаҳал юрма,
Бўлсин босган изинг бехатар, болам.

Хайр-хўш қилармиз бир кунмас-бир кун,
Тонгларим ҳуснини тўсганда ҳам тун,
Бахтингни кўрсам бас — мамнунман, мамнун,
Сен борки, бизлар ҳам мўътабар, болам.

Муаллиф: Ҳусниддин ШАРИПОВ

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

bid54g2pfcyowkhkggyj9vhof1tlunah

Девхона конида очилган янги қудуқ дебитининг кунлик ҳажми 500 минг. куб.м. ни ташкил этди

Epsilon компаниясининг «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари, жумладан, янги очилган Девхона-6 эксплуатация қудуғидаги олиб борилган синов ишлари …