Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
ИИВ сайтидаги маълумотга кўра, қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

подполковник Шуҳрат Исомиддинович Искандаров – Қашқадарё вилояти Қарши тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Алауддин Жамолиддинович Файзиев – Сирдарё вилояти Гулистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Давронбек Ўринович Жалолов – Хоразм вилояти Хива тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Хушнуд Мирзабаевич Машарипов – Хоразм вилояти Хазорасп тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Бунёд Мадримович Ражабов – Хоразм вилояти Урганч тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига.
Бундан олдин, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ бошлиғи тайинлангани хабар берилганди.