Главная / Маданият / Она Алласи ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Она Алласи ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

СЕН ОНА ШЕРИ

Алишерга алла айтиб ухлатган
Сен — она.
Оғушида Бобур камолга етган
Сен — она.
Торобийни оғир жангга жўнатган
Сен — она.
Оламни нурида мунаввар этган
Сен — она.
Йиғласа, дунёни расо титратган
Сен — она.

она аласи
Кулгиси саодат парвариш этган
Сен — она.
Даҳолар бешигин бедор тебратган
Сен — она.
Меҳри баҳорида элни яшнатган
Сен — она.
Ягона ўғлингни жўнатдинг жангга,
Бўл бардам, она!
Онадай ошиқ йўқ она Ватанга,
Муҳтарам она…

Муаллиф: Миртемир

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …