Бизнесмен йўловчилар рўйхатида қайд этилган, аммо у бортда бўлгани — охиригача аниқ эмас.
«Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг хусусий самолёти 23 август куни кечқурун — вагнерчилар исёнидан роппа-роса икки ой вақт ўтганида Твер области Бологов райони Куженкино қишлоғи яқинида қулаб тушди. Борт ҳалокатга учраган қишлоқ РФ президенти Владимир Путиннинг Валдайдаги қароргоҳидан 50 километр масофада жойлашган. РФ ФВВ ҳалок оқибатида 10 киши вафот этганини маълум қилган, уларнинг уч нафари — экипаж аъзолари бўлган. Воқеа жойидан ўн кишининг жасади қолдиқлари топилган.
РФ Тергов қўмитаси ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (РФ ЖК 263-модда) бўйича жиноий иш қўзғатган. Росавиация ҳам текширув ишларини бошлаган. Идора маълумотига кўра, самолёт бизнес ташувларга ихтисослашган шуғулланувчи «МНТ-Аэро» МЧЖга тегишли бўлган. Твер области губернатори Игор Руден самолёт ҳалокати билан боғлиқ вазиятни шахсан ўз назоратига олганини маълум қилган.
Росавиация Пригожин ҳам самолёт йўловчилари қаторида қайд этилганини хабар қилган. Аммо у чиндан ҳам бортга чиққани охиригача аниқ эмас. Авиация мавзусида ишловчи журналистлар «Верстка» нашрига Росавиация Пригожин қулаган самолёт йўловчилари рўйхатида бўлганини жуда тез тасдиқлагани ноодатий кўринганини айтишган. «ВЧК-ОГПУ» телеграм-каналига кўра, қулаган бизнес-жет бортида Пригожиннинг «ўнг қўли», «Вагнер» ХҲК командири Дмитрий Уткин ҳам бўлган. Пригожиннинг матбуот хизмати, телебошловчи Ксения Собчакнинг сўзларига кўра, самолёт ҳалокати тўғрисидаги саволларга жавоб беришдан бош тортган. Журналист Андрей Захаров ХҲК асосчиси 23 август куни хусусий ҳарбий компаниянинг барча командирлари билан Африкадан Россияга учиб келганини тасдиқлаган. «Фонтанка» маълумотига кўра, бизнесмен ва ёлланма жангчилар командирлари ҳалокатга учраган самолёт бортига чиқишган. Украинанинг Запорижжя областининг оккупация остидаги қисмининг маъмурияти вакили Владимир Рогов ХҲК жангчилари унга Пригожин ва Уткиннинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганини айтган.
Пригожиннинг самолёти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали уриб туширилган, демоқда «Вагнер» ХҲКга яқин бўлган Grey Zone телеграм-канали. Гувоҳлар самолёт ҳавода портлаганини тасдиқлашган. Mash манбаси эса, самолёт қулашидан олдин гувоҳлар икки марта кучли «шовқин» эшитишганини хабар қилган. Бу самолётга ташқаридан зарба берилганини далиллаши мумкин — одатда, битта нишонга қарши иккита ракетани учириш амалиётда кенг қўлланади ва нишонни йўқ қилиш эҳтимолини оширади. Видеоларда самолёт қулаётганида бир қаноти йўқлигини кўриш мумкин, шунингдек унинг стабилизатори ҳам ажралиб кетган. Бошқа бир версияга кўра эса, портлаш сабаби бортдаги теракт бўлган.
РБК манбаси терговчилар барча эҳтимолий версияларни кўриб чиқаётгани ҳақида айтган, жумладан, учувчининг хатоси, техник носозлик ва «ташқи таъсир» омилларини ҳам. FlightRadar маълумотига кўра, самолёт кўтарилиш вақтида радарлардан ғойиб бўлган. Пилотлар эса диспетчерларга ноодатий ҳолат ҳақида хабар бермаган. Ҳарбий эксперт Юрий Федоров «Агентство» билан суҳбатда қайд этишича, самолётнинг қулаш траекторияси (бу лаҳзалар гувоҳлар томонидан олинган видеоларда акс этган) бортда портлаш бўлганини кўрсатиши мумкин. У самолётга зенит ракетаси билан зарба берилгани ҳақидаги версияга шубҳа билдирган ва роликларда ракеталар излари йўқлигига эътибор қаратган. Қолаверса, самолёт бўлган баландликдаги (8,5 километрдан ортиқ) нишонни ҳар қандай мудофаа тизими ҳам уриб тушира олмайди.
ФВВ маълумотига кўра, бизнес-жет Москвадан Петербургга учаётган бўлган. «Медуза»нинг Москва области маъмуриятига яқин манбалари айтишича, Евгений Пригожин шу куни пойтахтда бўлиши ва маҳаллий расмийлар билан учрашиши режалаштирилганди. Манбанинг айтишича, гап 1 сентябр арафасида мактабларнинг озиқ-овқат таъминотини йўлга қўйиш масаласида эди. У Пригожиннинг кейинги режаларидан бехабар бўлган.
Пригожин «Вагнер» ХҲК исёнидан кейинги кунларда ҳам Беларусдан Москва ва Петербургга шу самолётда учганди. ОАВ маълумотига кўра, Твер областида бор рақами RA-02795 бўлган Embraer Legacy 600 бизнес-жет қулаб тушган. «Беларускі Гаюн» мониторинг гуруҳи хабар қилишича, Пригожин шахсан шундай рақамли самолётдан фойдаланиши ҳақида хабар берган. Июн ойи охирида беларус фаоллари бу бизнес-жет Минск яқинидаги Мачулишчи ҳарбий аэродромидан Россияга парвоз қилганини қайд этишган. Grey Zone маълумотига кўра, Пригожинга тегишли бўлган RA-02748 рақамли иккинчи хусусий самолёт авариядан кейин Москва осмонида ҳаракатланаётганди. Кейинроқ у Москвадаги Остафьево аэропортига қўнган.
Пригожиннинг самолёти ҳалокатидан кейиноқ Владимир Путин Курск жангининг 80 йиллигига бағишланган байрам тадбирига ташриф буюрган. Маросимда Путин жонли эфирда Россия Қаҳрамони унвонини олган ҳарбийларни мукофотлаган. У бундай унвонни аввалроқ Евгений Пригожинга ҳам берганди, дея қайд этади журналист Фарида Рустамова. Бу вақтда, «Беларускі Гаюн» Мачулишчи аэродромига Россиядан Ил-76 самолёти учиб келганини маълум қилди. Мониторинг гуруҳи бундай ҳолат сўнгги ойларда илк бор содир бўлганини қайд этган.

Пригожин 2019 ва 2022 йилларда ҳам «ҳалок бўлганди», дея эслатади «Настоящее время». Тахминан бир йил олдин ушбу бизнесмен Украинанинг Луҳанск областининг Попасная шаҳрида ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалганди. Кўп ўтмай унинг ўзи бу хабарни рад этиб чиққанди. 2019 йил октябрида эса Пригожин Конгода Ан-72 юк ташувчи ҳарбий самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Бу маълумот ҳам тасдиғини топмаганди.