Главная / Жаҳон / Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Қуролли кучлари бош қўмондонлиги Twitterъда.

“Снайперлар разведка, навигация ва қурол билан ишлашда моҳир. Улар ўзига ишонч ва сабр-тоқат билан ажралиб туради”, — дейилади хабарда.

snaiperist

 Қўмондонлик Польша—Беларусь чегарасидаги панжара фонида снайпер қуроллари ушлаб турган ҳарбийларнинг бир нечта суратларини намойиш этди.

“Қонун ва адолат” партияси раиси Ярослав Качинский Польша чегарасини мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида гапирди. У буни “Вагнер” жангчиларининг Беларусга келгани билан изоҳлади.

Аввалроқ Польша чегарачилари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринишлар сони ортганини маълум қилганди.

Яна маълумот

jwujl4oh0ee-f7sy96wl0czhhpccsszp

Байден Путинга жавоб берди: Ғарб Россияга ҳужум қилмоқчи эмас

АҚШ президенти Варшавадаги чиқиши давомида Киев Россия босқинидан бир йил ўтиб ҳам мустаҳкам тургани, россияликлар …