Главная / Технологиялар / Энг харидоргир Android-смартфон маълум қилинди
<

Энг харидоргир Android-смартфон маълум қилинди

smartfonCounterpoint Research таҳлилий компанияси 2018 йил 1-чораги учун ҳисоботида Хитойнинг Xiaomi компаниясининг ҳамёнбоп Redmi 5A смартфонини март ойида энг кўп сотилган Android-смартфон деб маълум қилди. Xiaomi бундай натижага илк бор эришди.

Xiaomi 100 доллар турувчи Redmi 5A’ни 2017 йил кузида тақдим қилган. Смартфон, шунингдек, операцион тизимидан қатъий назар барча смартфонлар ичида 3-рақамли энг харидоргир телефон бўлди. Бу борада 1-ўринни бозорнинг 3,5 фоиз улушини эгаллаган iPhone X, 2,3 фоизлик улуш билан iPhone 8 Plus эгалламоқда. Xiaomi Redmi 5A ҳиссасига март ойида бутун дунё бўйлаб сотилган смартфонларнинг 1,8 фоизи тўғри келган.

4-ўринни Oppo A83 модели, Samsung Galaxy S9 ва S9 Plus моделлари эса мос равишда 5-6-ўринларни эгаллаган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

9 NINE ширкати раҳбари ўз компанияси маҳсулотининг тадбиркорларга мажбуран соттирилаëтганини инкор қилишга уринди.

Бошланмаган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси учун тадбиркорлардан видеокамерага пул ундирилмоқда

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида фаолият юритаëтган ўнлаб хусусий тадбиркордан “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида кўчаларга ўрнатилиши …