Xiaomi Mi 8 флагман смартфони тақдимотига саноқли кунлар қолди, шу боис ижтимоий тармоқларда янги мобил қурилма ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда. Бугун хитойлик манбалар янги смартфоннинг расмий постерини жойлашди, унда телефоннинг барча хусусиятлари ўрин олган. Фойдаланувчиларга 3D Face юз сканери, икки асосий камера ва шиша корпусли янги қурилма намойиш этилиши кутилмоқда.
Xiaomi Mi 8 – 3D Face юз сканери билан тўлақонли таъминланган Android базадаги илк мобил қурилма бўлади. У Apple’нинг Face ID тизими муқобилидир. У ҳозирча фақат iPhone X’да қўлланмоқда, бироқ тез орада бундай компонентни сентябрда тақдимоти кутилаётган бошқа телефонларда ҳам кўриш мумкин. Бу модуль ёруғ шароитда ҳам, тим қоронғуликда ҳам бирдек яхши ишлайди.
Янги қурилманинг орқа қопқоғи шишадан тайёрланган. Юқори бурчагида икки асосий камера жойланган. Бу телефоннинг айнан қандай бармоқ излари сканерига эга бўлиши ҳозирча номаълум. У ё AMOLED-технология бўйича тайёрланиб дисплейга жойланади, ёки шунчаки Mi 6X’даги каби орқа корпусда бўлади.
Маълумотларга кўра, Xiaomi Mi 8 смартфони 2,8 ГГц частотали саккиз ядроли Qualcomm Snadragon 845 процессори билан жиҳозланади. Мобил қурилма AI сунъий интеллектини қўллаб-қувватлайди.
Янги смартфоннинг расмий тақдимоти 31 май куни бўлиб ўтади.