Главные новости
Главная / Жаҳон / Видеолар / Майами полициячиси маст мухлисанинг шапалоғига мушт билан “жавоб берди”
<

Майами полициячиси маст мухлисанинг шапалоғига мушт билан “жавоб берди”

Майамида полициячи икки нафар ҳамкасби билан американча футбол учрашуви вақтида мухлисалардан бирини трибунадан кўтариб олиб чиқиб кетаётганда, қизнинг юзига мушт тушириб қолди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат видеода қайд қилинди. Тахмин қилинишича, мухлиса маст ҳолатда бўлган ва ўзини ножўя тутган. Полициячилар уни стадиондан олиб чиқиб кетишаётганда, мухлиса полициячига шапалоқ туширган. Полициячи ҳам андиша қилиб ўтирмай, мухлисага мушт билан жавоб қайтарган. Тахмин қилинишича, бундай зарбадан кейин қиз ҳушини йўқотган.

Полиция маълумотларига кўра, қиз стадионда ўзини номақбул тутиб, қолган мухлислар билан жанжаллашиб, сўкинган. Ўйиндан кейин қизга жамоат тартибини бузиш айблови қўйилган.

Ушбу роликни ўн минглаб одамлар ўзаро бўлишган. Кўпчилик полициячи “чегарадан чиқиб”, ўз ваколатини суистеъмол қилган деган қарорга келишган ва унинг бўшатиб юборилишини талаб қилишган. Бироқ қиз “қилган ишига яраша таъзирини олди” деганлар ҳам топилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

KHATLON REGION, TAJIKISTAN - AUGUST 14, 2018: A serviceman of Tajikistan's Panj Border Service detachment on an observation tower of the Somon border outpost. The unit was formed as the 48th Sarai-Kamar Border Service detachment in 1928 and carried out mission during the Soviet-Afghan War of 1979-1989. Nozim Kalandarov/TASS

Òàäæèêèñòàí. Õàòëîíñêàÿ îáëàñòü. Âîåííîñëóæàùèé Ïÿíäæñêîãî ïîãðàíè÷íîãî îòðÿäà íà ñìîòðîâîé âûøêå ïîãðàíè÷íîé çàñòàâû "Ñîìîí". Ñîçäàííûé â 1928 ãîäó 48-é Ñàðàé-Êàìàðñêèé ïîãðàíè÷íûé îòðÿä â 1954 ãîäó áûë ïåðåèìåíîâàí â Ïÿíäæñêèé è óñïåøíî âûïîëíÿë áîåâûå çàäà÷è â Àôãàíñêîé âîéíå 1979-1989 ãã. Íîçèì Êàëàíäàðîâ/ÒÀÑÑ

Тожикистон ИИВ: чегара заставасига ҳужум қилганларнинг аксарияти тожикистонликлар, улар орасида аёллар ҳам бўлган

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг аниқлашича, 6 ноябрь куни чегарачиларга ҳужум қилганларнинг аксарияти мамлакат шимолидан келган …