05/12/2024
Главная / Жамият / Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. “Ишдан ортиб тил ўрганишга кучим қолмаяпти”. “Бу кетишда IELTS имтиҳонини қандай топшираман?” Kun.uz тил ўрганувчиларда учрайдиган шу каби саволлар ва улар дуч келадиган муаммолар ҳақида тажрибали педагог, IELTS инструктори Барно Муқимова билан суҳбатлашди. 

Video Player

“Инглиз тилидан ёмон ўқиганман”

— 7-синф пайтимда ўрганишни бошлаганман. Онам радиода ўқув маркази рекламасини эшитиб қолган ва мени ўша марказга ўқишга берган. Онам бироз ўз устида ишласин деган бўлсалар керак. Чунки мактабда фақатгина инглиз тилидан 4 баҳо олганман ва бир ҳафта кайфиятсиз юрганман. Бу ҳаётимдаги ягона 4 баҳо эди. Бошланғич синфларни рус мактабида ўқиганман. У мактабда инглиз тили ўтилмасди, 5-синфдан ўзбек мактабига ўтганман. У ерда бошлағич синфларда ҳам инглиз тили ўтилгани учун мен бошқаларданортда қолганман. Ва мен учун энг қадрли ва бу тилни ўзлаштиришимга туртки бўлган 4 баҳони олганман. Ўша пайтда ёмон бўлган мен учун, лекин ҳозир яхшиям шу иш бўлган экан дейман.Ўқитувчиларим доим талаффузинг бўлмайди, сенда ўхшамайди дерди. Лекин Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб “speaking”дан кам сонли 9 балл олганлардан бўлганман.

“Тил ўрганишда мақсадни тўғри қўйиш керак”

— Нега инсонинглиз тилини ўрганишни бошлайди, аммо кейин ташлаб қўяди? Содда нарсаларда маъно кўп барибир. Менинг биринчи бошлашимга сабаб — инглизча қўшиқлар, киноларнинг маъносини тушунишни истаганман. IELTS олиш, кимгадир исботлаш деган нарсалар бўлмаган. Чин дилдан шу қўшиқларни тушунишни истаганман. Ўргана бошлагандан кейин ҳам ҳали тўлиқ тушуна олмаяпман деган фикр билан тўхтамай ҳаракат қилаверганман.

Инсон ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, ё ортга кетади, ё олдинга. Инглиз тилини ўрганишдан мақсад IELTS’дан 6 балл олиш ва ўқишга кириш бўлса натижага эришгач кўпчилик ўрганишнийиғиштириб қўяди. Агар бошқа нарсаларни мақсад қилиб олса, у инсон тўхтамайди. Шунинг учун мақсадни катта қўйиш керак, иложи бўлса, ўша мақсадга эришиш имконсиз бўлсин бир умр. Тоғдай тиласанг, қирдек беради, деган гапга тўғри келади.

Болалари кўп тил билишини истаётган ота-оналарга тавсия…

— Фарзанди инглиз тилини тез ўрганишини истаган одам ташқаридан босим ўтказиши керак. Лекин бунинг ҳаётий давомийлиги кам. Агар ростдан бутун умрлик билимга эга бўлишни исташса, боланинг ўзида хоҳиш уйғотишга ҳаракат қилиш лозим. Бунинг учун эса боланинг қизиқишларига аҳамият бериб, ўша қизиқишга боғлаш керак тилни. Уч ёшгача болангизни нимага қизиқишини кузатиб билсангиз бўлади. Масалан, дизайнерликка қизиқадиган болага сен инглиз тилини ўргансанг, Парижга кўргазмаларга борасан, десангиз унда мақсад пайдо бўлади. Боланинг ичида хоҳиш — олов уйғондими, уни тўхтатиш қийин бўлади. Фақат ўша уйғотувчи нуқтани топа билиш керак. Ва энг яхши тарбия — ўрнак бўлиш.

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Мен учун онам жуда яхши ўрнак бўлган. Доим менга биринчи бўлишим кераклигини уқтирган. Бу нарса психологик томондан сал нотўғри ёндашув, лекин шу гаплари менга таъсир қилган. Онам мусаҳҳиҳ бўлгани учун жуда кўп китоб ўқирди. Ҳар бир мавзуга бирорта китобдан мисол келтира оларди. Мен учун идеал ҳар доим онам бўлган.

Тил ва ҳиссиёт…

— Тилни энди ўрганишга киришганимда, қийин эмас, 3 ой ичида ўрганса бўлади деб ўйлаганман. Яъни маълум бир муддатда тил ўрганиб бўлинади деб билганман. Лекинбу бутун умр давом этадиган жараён экан. Яна бир нарса бор, яъни кишида она тилиси қай даражада бўлса, кейинги ўрганадиган тили ундан ортиқ бўлолмайди. Ўзбек тилида яхши гапиролмаса, инглиз тилида ҳам шундай бўлади.

Тил ўрганаётган ўқувчида энг кўп эшитадиган шикоятларимдан бири билган сўзларини гапирганда, иншо ёзганда ишлатолмаслиги. Бир нарсани тушунишлари керак: инглиз тилидан таржима шартли бўлади. Яъни шартли таржима сифатида ёдланган сўзни қаерда қандай қўлланишини билмайди. Шунинг учун ҳам энг тўғри йўли контекст ичидан ўрганиш. Шу билан бирга эмоциялар қўзғалган ҳолатда ўрганиш катта фойда беради, дейлик, қўшиқлар, ўзига ёққан саҳналардаги контекстлар ичидан. Ёки бўлмаса жаҳли чиққанда, шаҳд билан киришса.

“IELTS — инглиз тилини билишда аниқ ўлчов эмас”

—8 марта IELTS топширган инсон сифатида айтишим мумкинки, бу тил билиш даражангизни ўлчашда охирги тўхтам эмас. Имтиҳонга қай ҳолатда боришимиз ёки биздан имтиҳон олувчининг ўша кунги эмоционал ҳолати ҳам имтиҳон натижасига таъсир қилади. Баъзида имтиҳоннинг савияси одатдагидан кўра юқори бўлиши мумкин. 18 ёшли болага ҳаётий тажриба талаб этиладиган саволлар берилади, лекин унда бундай тажриба йўқ. Буям бир таъсир қилувчи омил. Шунинг учун “менинг инглиз тилим шунчалик ёмонки, мен 6 олдим” деган хулоса жуда нотўғри бўлади.

IELTS имтиҳони натижасига таъсир қилувчи омиллар…

— Инглиз тили ўрганишда асосий 5 та босқич бор (аслида умумий 6 та), шу босқичларнинг 4 тасидан ўтган бўлиш керак биринчи навбатда. Кейин 20 та кенг тарқалган мавзулар бор, ўша мавзуларда тушунча ва кўникмалар бўлиши керак. Бир-икки уринишда ўхшамаса, таслим бўлиш керак эмас. “Йўқ, мен эплолмас эканман” деб онгингизни қопқонга туширишингиз керакмас. Ўн марта ўхшамаса, сиз ўн марта қилиниши керак бўлмаган хатоларни қилдингиз ва уларни такрорламаслик кераклигини ўргандингиз. Ўхшамаган вазиятлардан хулоса чиқариш керак.

Баъзи ўқувчиларим кутганимдан юқори натижа олади, баъзилари эса акси. Психология, фалсафа муҳим ўрин тутади, бу нарсаларнинг боғлиқ томони кўп. Болани уришиш, қўрқитиш натижа бермайди. Тушунтириш керак болага. Бола тушунсин унга нима учун бу натижа керак.

Имтиҳонга бир-икки ҳафта қолгач, болалар қўрқа бошлайди, чўзсамми деб ўйлаб қолади. Вақт ҳеч қачон етмайди. Қўрқиш — инсон инстинкти. Чўзса ҳам, яна шунақа қўрқув пайдо бўлаверади имтиҳон олди. Ўқитувчи эса бу қўрқувлар табиий ҳолат эканини тушунтириши лозим. Агар имтиҳондан паст балл олса, сиқилиб қолади кўпчилик. Бу нотўғри— сиқилиш, депрессия орқали ҳали ҳеч ким муаммосини ечгани йўқ.

Тил ўрганишга қайта-қайта уриниб, ўргана олмаслик…

— Ўрганиш учун инсоннинг ичида катта сабаби, мақсади бўлиши керак. IELTS ёки бошқа нарса билан эмас, ўша инглиз тилида гаплашувчи чет элликлар билан гаплаша оладими, йўқми, шу билан ўлчаш керак. Ўшалар даражасида гапира бошласа, ҳақиқий натижа шу бўлади.

Ишдан бўш вақтда инглиз тилини ўрганяпман деган босим билан эмас, ўйинлар, кўнгилочартарзда ўрганиш керак. Масалан, Duolingo каби дастурлар орқали. Секин-секин ўрганиб боради. Бошида кунига битта сўзни ўрганишни мақсад қилинг ва шуни бажаринг. Ўзингиз учун қайси усулда ўрганиш қизиқ бўлса, шундан фойдаланинг давомийлиги бўлади.

“Маъносиз бўлса ҳам инглиз тилида шунчаки гапиринг”

— Мен инглиз тилини ўрганишнинг 5-босқичида ҳам гапиролмаганман, дарсларда ҳам ўзбекча гапирардим. Кейин устозим, атрофингдаги нарсаларга қараб, худди рэп ўқигандек инглиз тилида гапиравер, деган маслаҳат берган. Шунчаки гапиравериш керак экан, фарқи йўқ, маъносиз бўлса ҳам. Шу нарса иш берган. Мен гапирадиган гапимни кўп ўйлайверишни тўхтатдим бу орқали. Нотўғри гапириб қўяман деган ҳадикни унутиш фойда беради. Яна бир иш берган нарса — ўзим билан ҳам инглиз тилида гаплашиш бўлган. Хаёлдан ўтказаётган, ўйлаётган нарсаларни ҳам инглиз тилида қилиш керак.

Ўйлашимча, ҳаммада ўрганиш қобилияти бор. Лекин ўрганиш, қабул қилиш техникаси ҳар хил бўлади. Бир талабам дарсларда баҳс қилаверарди. Ғашимга тегарди, менга ишонмаяпти деб ўйлардим. Қарасам дўстлари билан ҳам худди шундай. Кейин билсам, у ҳамма нарсани мана шу усулда эслаб қолиб ўзлаштирар экан. Ўрганиш механизмини топа билиш керак. Аввало инсон ўзини таҳлил қилиб кўриш керак, яъни нимага керак буни ўрганиш, нимага қизиқаман, қандай ўрганувчиман каби саволларни бериши керак ўзига.

Тилни мустақил ўрганиш…

— Хорижий тилни мустақил ўрганса бўлади. Масалан, чақалоққа грамматикани ҳеч ким ўргатмайди, ўзи секин-секинлик билан гапиришни ўрганади. Тасаввур яхши ишлаши керак. Атрофдаги нарсалар, ҳодисаларга ассоциация сифатида ўрганиб бориш лозим. Ёш бола биринчи сўзларни, кейин буйруқ гапларни ва бошқаларни ўрганади, мустақил ўрганувчилар ҳам худди шундай қилиши керак. Тўғри, дарсларда махсус тизим бўйича ўтиладиб.Бу муҳим, аммо дунёда битта инсон мустақил тил ўргана олган бўлса, демак, сиз ҳам ўргана оласиз. Бунинг учун шахсий интизом бўлиши лозим. Чунки биз тепамизда кимдир туриб буйруқ бермаса қилмасликка ўрганганмиз. Энг қийин иш инсон ўзини-ўзи бошқариши. Шуни эплай олсангиз, мустақил ўргана оласиз.

Боланинг мактабда инглиз тилини ўзлаштиролмаслиги…

— Бунга сабаблар кўп бўлиши мумкин. Улардан бирига тўхталмоқчиман. Бизда педагогикаОТМларида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларига инглиз тили ўтилади. Шу хато. Биз уларга инглиз тилидан қандай дарс беришни ўргатишимиз керак. Дарсга қизиқмаётган, сўз ёдлолмаётган, дарсни ўзлаштиришга қийналаётган болалар билан ишлаш бўйича уларда база шаклланиши керак.

Чунки бўлажак ўқитувчи инглиз тилини билган ҳолда ОТМга кириши керак. 4 йил фанни ўқитишни ўрганиш керак. Амалиёт бўлиши керак. Ҳозир инглиз тилини биладиган кадрлар чиқариляпти, дарс берадиганлар эмас. Шунинг устида ишлашимиз керак.

“Аёл ўқитувчини хоҳлашмасди”

— Ҳозир ўқув марказлари кўпайгани сари тажрибасиз ўқитувчиларни ҳам ишга олиш ҳолатлари кузатилади. Ўқув марказидаги иш фаолиятимни ёрдамчи ўқитувчиликдан бошлаганман. У пайтлари аввал тажрибали ўқитувчининг дарсига кириб ўрганардик. Секин-секин 5-10 дақиқа дарс ўтиб малакамизни ошириб, кейин тўлиқ дарсга кирганмиз. Бошида тил ўрганувчилар олдида қўлим қалтирарди, ҳозир 500 кишилик аудитория билан ҳам бемалол ишлай оламан. Чунки бу учун тажриба орттирдим йиллар давомида. Бир куни эрталаб уйғониб, “мен энди IELTS’дан дарс бераман”, демаганман, албатта. Секин-секин тажриба тўплаганман.

Бир ўқув марказига ишга кирганимда менга марказ раҳбари “IELTS’дан сертификатингни олиб кел”, деб қолди. Менинг натижам ўша пайтда ўқув марказида IELTS’дан дарс бераётган ўқитувчининг баллидан ярим балл паст бўлган. Лекин дарс бериш иштиёқим у ўқитувчиникидан кўп бўлса бор эдики, кам эмасди. Аммо ўша ярим балл ҳисобига менга ишончсизлик билдиришган. Чунки биз салоҳият, имкониятларимизни рақамлар билан ўлчашга ўрганиб қолганмиз. Масалан интернетда кимнингдир видеоси бир миллионта кўрилган бўлса, уни ақлли бўлса керак деб ўйлаймиз. Айтайлик мушукнинг пианино чалаётган видеоси шунча кўрилди, бу мушук ақлли деганимас-ку.

Бундан ташқари, фаолиятимни бошлаган пайтларим жамиятда аёл киши оила ташвишлари билан дарсни кўп қолдиради деган қараш ҳам бор эди. Айниқса, ота-оналар ҳам боласига аёл ўқитувчи дарс беришини исташмасди, кўпчилиги эркак ўқитувчи сўрашарди. Бу ҳам ишимга таъсир қилган. Бу фикрга қўшилмайман. Аксинча, аёлларда оналик инстинкти бўлгани учунми, боланинг кайфиятини, бўлаётган ўзгаришларини билади, ўқувчисини кўпроқ тушунади деб ўйлайман. Яхшиям ҳозир жамиятда бундай қарашлар анча ўзгарган.

Иш ва рақобат

— Ўзимни яхши педагог, лекин ёмон бизнесмен деб биламан. Мен учун ҳозирда муҳим масала — сифатли таълим билан бизнесни ўстириш. Лекин сифатни изидан қувган инсон, доим ҳам даромадни кетидан қувиб етолмайди. Мен бизнесда янгиман. Мен учун мақсад—ўқувчиларимнинг яхши натижа кўрсатиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши, уларнинг дунёқарашини яхши томонга ўзгартириришига ҳисса қўша олишим. Ҳозир менгакўпроқ шу нарсалар муҳим ўлчов.

Бахт хотиржамликда…

— Бахтимни хотиржамликдан топяпман. Шошилган инсон эртани кутиб яшайди, сиқилган одам эса ўтмиши билан. Кеча ҳам, эрта ҳам йўқ, бугун — бор. Бир файласуфнинг сиз ҳар дақиқа ўласиз деган гапи бор, яъни яшалган умр, вақт қайтмайди, йўқ. 34 ёшга кирган бўлсам, мен 34 йил ўлдим. Ҳозирги кунда яшаш, қилиш керак бўлган ишни бугун қилиш керак. Эртага деган нарса ўз-ўзни алдаш, баҳона. Ҳеч қандай шартларсиз, бугунги кунимда бор нарсаларга шукр қиламан, хурсанд бўламан — шулар мени бахтли қилди. Тил ўрганмоқчимисиз ҳозироқ бошланг. Ўрнингиздан туринг ва шунчаки бошланг.

Яна маълумот

vpostele-pic_32ratio_

Рефрактор босқич

Оргазмдан сўнг рефрактор босқич юзага келади. Бу босқич эркакларда оргазм тугаши биланоқ жинсий алоқани давом …