Главные новости
Главная / Маданият / ОНАМНИ АСРА ҲАЁТ
<

ОНАМНИ АСРА ҲАЁТ

Эй ҳаёт, бунчалар чигалсан нега?
Ҳар ишнинг жавоби бордир эртага.
“Қанча тошинг бўлса, мана менга от”,
Онамсиз мен учун бир пулсан ҳаёт!

Заҳрингни ёмонга сочақолгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллоҳим яратган энг буюк ижод-
У менинг онамдир билиб қўй ҳаёт!

Онамни йиғлатма, асра, авайла,
Оламда онани жаннат деб сайла.
Уларни ёнида бўлиб тур нажот,
Дунёнинг шодлигин улашгин ҳаёт.

Бахтдан ярқираган пешонангни тут,
Онамнинг ёнидан таъзим қилиб ўт,
Дардингни ҳўв ана ёмонларга сот,
Фаришта онамга кулиб боқ, ҳаёт.

Бошидан учирма азиз рўмолин,
Ўзига сездирма ёлғизлик ҳолин.
Мадад бўл онамга, ҳам сабру сабот,
Шунда сени ҳурмат қиламан ҳаёт.

Онам қайда бўлса, доим болам дер,
Азобларинг бўлса, мана менга бер.
Онам азоб чекса чидолмасман рост,
Онамсиз дунёйинг керакмас ҳаёт!

Ёмон бўлсанг бизга, сендан нима наф,
Мен доим эзгулик, яхшилик тараф.
Онамсиз нурсизсан, гўё зулумот,
“Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!”

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …