Главная / Жамият / Фарғонада ахалтака зотли отлар парваришланмоқда

Фарғонада ахалтака зотли отлар парваришланмоқда

Фарғона вилояти Қўштепа туманида жойлашган Муҳаммадумар Олимов номли  фермер хўжалиги 2001 йилда ташкил этилганди. Умумий майдони 100 гектардан ортиқ бўлган фермада зотдор от турлари парваришланмоқда. Жумладан, Ахалтака.

Бугунги кунда фермер хўжалигида 100дан зиёд от парваришланади. Улар орасида Ахалтака зотидан ташқари, инглиз ва араб зотли отлар ҳам бор. Ферма ҳудудида зотдор отларни кўпайтириш, соҳада наслчилик ишларини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Фермага эса Абдубарноб Қосимов раҳбарлик қилади. Уста йилқичининг айтишича, спортчи отлар 2 ёшидан алоҳида парваришга ташланади. 4 ёшга етганда айни кучга тўлади ва бемалол катта отлар билан беллаша олади. 8 ёшгача турли мусобақаларда қатнашиши мумкин. Улоқчи отлар эса 4 ёшидан боқилади. Улар ҳатто 20 ёшда ҳам улоқда иштирок этиш учун куч ва ҳаракат хусусиятларини йўқотмайди.

Маълумки, Фарғона вилоятида йилқичиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари жуда кам учрайди. Бироқ, кўраяпмизки натижалар ёмон эмас. Мазкур фермер хўжалигида улоқчи, пойгада тезкор ва тўсиқлар оша чопадиган отлар етарли.

Йўқолиб бораётган қорабайир отлари наслини сақлаб қолиш ва соҳани ривожлантириш учун яратилаётган имкониятлар ҳам бугун ғурурга, ифтихорга сабаб бўлаяпти. Муҳими, кўпдан-кўп хислатлари билан  табиатнинг бир мўъжизаси бўлган отчилик Фарғонада ривожланмоқда.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …