Главные новости
Главная / Маданият / Онамни паноҳда асра Худойим
<

Онамни паноҳда асра Худойим

Она дийдорингиз нақадар яхши,
Она сўзларингиз бирам ёқимли.
Меҳр қуёшингиз оламнинг нақши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар,
Мени севмасалар қилмайди алам.
Дилимни чўктира олмайди булар,
Ахир меҳрибоним ёнимда онам.

sorbon

Қанча меҳр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни ҳаммадан яхши кўраман,
Бундан ортиғига етмайди кучим.

Мен қанча қилсам ҳам хизматингизни,
Қарзимни узмоққа етмас ҳаётим.
Адоғи кўринмас химматингизни,
Сиз менинг борлиғим, сизсиз баётим…

Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър бўлиб қоғозга учди шу сўзлар.
Мен фақат ҳоҳлайман шуни дилимдан,
Хамиша севинсин сиздаги кўзлар.

Сизни тарбиянгиз бизга бўлган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор қилаяпман сендан илтижо,
Онамни паноҳда асра Худойим.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

9q419bis27ko6rquidi5zbne9jk2a_s9

Пайғамбар тиббиётини ўрганган Елена — Россияда бахтини топган Баҳром ака ҳикояси

«Қуръон тиловатини илк марта эшитганимда, жуда йиғлаганман. Кўз ёшларим дарёдек оққан. Исломни қабул қилишдаги қатъятимни …