Главная / Маданият / Онамни паноҳда асра Худойим шеър
<

Онамни паноҳда асра Худойим шеър

Она дийдорингиз нақадар яхши,
Она сўзларингиз бирам ёқимли.
Меҳр қуёшингиз оламнинг нақши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар,
Мени севмасалар қилмайди алам.
Дилимни чўктира олмайди булар,
Ахир меҳрибоним ёнимда онам.

Қанча меҳр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни ҳаммадан яхши кўраман,
Бундан ортиғига етмайди кучим.

Мен қанча қилсам ҳам хизматингизни,
Қарзимни узмоққа етмас ҳаётим.
Адоғи кўринмас химматингизни,
Сиз менинг борлиғим, сизсиз баётим…

Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър бўлиб қоғозга учди шу сўзлар.
Мен фақат ҳоҳлайман шуни дилимдан,
Хамиша севинсин сиздаги кўзлар.

Сизни тарбиянгиз бизга бўлган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор қилаяпман сендан илтижо,
Онамни паноҳда асра Худойим.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

wzpeyybdwqkeczqz1lnj1eexh4k2wtw

Қурбон Ҳайити куни ҳаракатланиш кун давомида тўлиқ тўхтатилади, байрам оила даврасида ўтказилади

Ўзбекистонда 2020 йил 31 июль куни бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз …