Главная / Жаҳон / Диллиан Уайт реванш жангида Александр Поветкинни 4-раунддаёқ даҳшатли нокаутга учратди

Диллиан Уайт реванш жангида Александр Поветкинни 4-раунддаёқ даҳшатли нокаутга учратди

Профессионал бокснинг оғир вазн (+90,7 кг) тоифаси вакиллари Александр Поветкин (36-3-1, 25 КО) ва Диллиан Уайт (27-2, 19 КО) Тошкент вақти билан 28 март, якшанба куни Гибралтардаги Europa Point Sports Complex мажмуасида ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Matchroom

Поветкин ва Уайт ўртасидаги реванш жанги 4-раунддаёқ якунига етди. Британиялик боксчи 4-раунд сўнгида кетма-кет ўта кучли зарбалар йўллаб россиялик рақибини даҳшатли нокаутга учратди ва ғалабани ўзиники қилди.

Қайд этиш жоиз, томонларнинг 2020 йилнинг августида бўлиб ўтган дастлабки жангида Поветкин Уайтни нокаут эвазига таслим этганди.

Диллиан Уайт ушбу ғалаба орқали WBC йўналишида вақтинчалик чемпион мақомини қўлга киритди.

Поветкин—Уайт ўртасидаги жангнинг тўлиқ видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

photo_2021-03-26_20-44-01

АҚШ-Туркия муносабатларининг истиқболлари, Суриядаги Россия сиёсати. Жаҳон матбуоти шарҳи

Байден маъмурияти даврида америка-турк муносабатлари қандай тус олади? Россиянинг Суриядаги сиёсати қандай оқибатларга олиб келди? …