Главная / Жамият / Сардор Раҳимхон – биография ва музыкалар

Сардор Раҳимхон – биография ва музыкалар

Сардор Раҳимхон айтады: Менинг асл исмим Санжар Рахимов. Мен 3-чи сентябр 1981 йил соат 5 эрталаб Тошкент туғриқхонасида дунёга келганман. Сардор Рахимхон аслан қаердан эканлигига ҳамма қизиқишади, шундайми? Мен ва ота-онам Тошкент шаҳридан биз.

Сардор Рахимхон
Фото – сурат: Сардор Раҳимхон хотын былан

Мен Юнус-Обод ноҳиясининг 150-чи рақамли мактабини 1998 йил тугатдим. Мактаб йиллари қизиқарли ва хотирада қоладиган эди. Айни шу пайт мен мактаб давридаги бир ҳодисани эсладим. Агар дарсга бормоқчи бӯлмасам, ҳаммага дарсга кетдим деб айтайдим, ӯзим эса шикофда яшириниб ӯтирайдим, ҳамма ишга кетишгандан сӯнг ӯзимнинг пулимга ширинлик ва ичимлик олиб байрам қилардим. Гапнинг рости қӯшнилар мендан чарчашарди. Мактаб йиллари шундай ҳодисалар бӯлардики, мен қӯшниларнинг боғларини ёндирар эдим, подвалимизни сув ости қилардим ёки дазмолни палос устига қойиб кетардим. Лекин мактабда аълочи эдим.

Биринчи севгим ҳам мактабда бӯлган. Математика дарси пайтида доскага чиқиб жавоб беролмаганимда, Гулнора исмли синифдошим ӯқитувчидан қӯрқмасдан менга жавобни узатди, шунда мен уни севиб қолдим. Сӯнг яна Феруза исмли синфдошимни севиб қолдим. Лекин, билсам мендан ташқари уни синфнинг ярими севишар экан. Эсимда қолган ҳаётдаги яна бир ҳодиса сӯнгги қунғироқ куни икки қиз синфдошим менга севги изҳор қилишди. Мактабда энг қалин дӯстим Дилшод эди. Афсуски, тӯққизинчи синфдан сӯнг у бошқа мактабга кетди. Мактабни тугатгандан сӯнг Азиз Дилшодни ӯрнини олди.

Синфдошлардан мен ҳар доим Аброр, Раҳимжон, Абдували, Малива ва Дилнозаларни эслайман. Бугунги кунгача мен синфдошлар билан алоқани қат қилмаганман. Ӯқитувчилардан мен Жамила опага, Тӯлқин акага ва Мавлуда опага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Хуллас, мактаб йилларини мен жуда кӯп эслийман.

1998 йил мактабни тугатгандан сӯнг мен Тошкент Давлат Техник Университетига «Электрон, автомат ва техник ҳисоблар» факультасига шартнома асосида қабул қилиндим. Талабалик йиллари мен учун энг аҳамиятли эди. Чунки ӯша пайт мен кастингдан омадли ӯтдим ва мени «Ҳамроҳ» авторадиосига ишга қабул қилишди. Кастингда 850 иштирокчи  иштирок этди ва улардан 10 кишини эфирни олиб бориш учун қабул қилишди.

Афсуски мен «Ҳамроҳ» радиосида фақат битта эфирни олиб борар эдим, шунинг учун «Сезам» радиосига ӯтишга мажбур бӯлдим. «Сезам» радиосига ишга кириш учун менга устозларим Нурмуҳаммад Исроилов ва Қизлархон Хожаева жуда ҳам ёрдам беришди. 105.4 FM мавжида Сардорбек Рахимов куйлашни бошлади. Мен шундай эшиттиришларни бошқарар эдим: «Алибобо ва 40 табрикот», «Янги тонг», «Соғинаман», «Яхши тилаклар». Айнганча, ӯша пайт мен «ТВ-ТАРОНА» номли янги телеканал очилишини билиб кастингда иштирок қилдим ва омадли ӯтдим. Нимадир бӯлди ва мен ташинлар дастидан фақат радиода қолавердим.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …