Главная / Маданият / Илиқ сувнинг давоси

Илиқ сувнинг давоси

suvДинимиздан сўнг энг муҳим ва энг қимматли ҳамда қийматли нарса бу тана аъзоларининг соғлиғидир. Юрак табибларидан бири (кардиолог) шундай деди: Бу маълумот кимга етиб келса, иложи борича бошқаларга ҳам тарқатсин. Эҳтимол, инсон ҳаётини сақлаб қолишида сабабчи бўлиб қолар.
Илиқ сувнинг жуда ҳам кўп ва оғир касалларга давоси борлигига ишонмайсиз-а? Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб шукрлар бўлсин, У Зот оғир касалларга шифо берувчи Ягона ва Қодир Зотдир.
Япония давлати табиблари, сув билан даволаш тажрибалари туфайли 100% яхши натижаларга эришиб, қуйидагиларни нашр қилдилар.

Сув билан даволанадиган касалликлар:

*Бош оғриғи;

* Қон босим;

* Кам қонлик (анемия);

* Ревматизм;

* Фалаж;

* Юракнинг тез уриши;

* Эпилепсия (тутқаноқ касаллиги);

* Семизлик;

* Йўтал;

* Томоқ оғриғи;

* Астма;

* Туберкулёз (сил касаллиги);

* Менингит (бош мия (қобиқ) шамоллаши);

* Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа касалликлар;

* Кислоталиликнинг ошиқлиги;

* Ошқозон шамоллаши;

* Ич кетиш;

* Қулоқ, томоқ, бурунга боғлиқ бўлган ҳар қандай касалликлар.

Сув билан даволаниш усули:

Ҳар куни эрта тонгда уйғониш билан 4 ст (800 мл) илиқдан сал иссиқроқ сувни оч қоринга ичилади.

Сув ичилгандан сўнг то 45 дақиқа ўтмагунча, ҳеч қандай суюқлик ичилмасин ва ҳеч қандай таом истеъмол этилмасин.

Нонуштадан кейинги ҳар бир истеъмол қилинадиган таомлардан 2 соат аввал худди шундай 4 ст илиқ сув ичилсин.

Сув ичгач, 2 соат кутишга қийналган оғир беморлар бошланишига то тана аъзоларини мослаштириб олгунларига қадар вақтни бироз камайтириб (масалан 1 соатдан сўнг) танаввул этишлари мумкин.

       Қуйида келтирилган хасталиклари бўлган кишиларга сув билан даволаниш учун кўрсатилган муддатда ижобий натижалар исботланди:

*Қанд касаллиги давоси 30 кун;

* Қон босими кўтарилган беморлар учун 30 кун;

* Ошқозон касалликлари 10 кун;

* Турли саратон касаллиги давоси 9 ой;

* Туберкулёз, менингит 6 ой;

* Қабзият, қорин оғриш касаллиги 10 кун;

* Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа турли касалликлар, буйрак 10 кун;

* Қулоқ, томоқ, бурун касалликлари 20 кун;

* Ҳайз касаллиги муаммолари 15 кун;

* Турли хил юрак касаллиги 30 кун;

* Бош оғриғи 3 кун;

* Анемия 30 кун;

* Семизлик 4 ой;

* Фалаж, эпилепсия (тутқаноқ) 9 ой;

* Астма 4 ой;

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

oshiqi6

Хотин ҳақида шерлар

Ӯйга хоты агар бӯлмаса Гулзорлардан гул тополмаймиз. Ертандирга нон ёполмаймиз. Экин экиб ер чополмаймиз. Уйда …