Главная / Медиа / Қирғизистон президентининг қизи 7 ойлик фарзанди билан чегарада икки соат қолиб кетди
<

Қирғизистон президентининг қизи 7 ойлик фарзанди билан чегарада икки соат қолиб кетди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг қизи Алия Шагиева Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида узоқ қолиб кетди. Бу ҳақида у ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, Киевда “Триптих” галереясида ёш рассом Алия Шагиеванинг расмлар кўргазмаси бўлиб ўтади.

almaz

“Чегарада икки соат навбат кутдик, чунки аҳмоқ бўлиб ўз машинамизда келибмиз. Аслида таксида келиб, назоратдан яёв ўтиб, уёқдан яна таксига ўтириш керак экан. Кичик бола билан кетганимизни инобатга олганда, “рейсга кеч қоламиз” деган ўй-хаёллар кетидан асаблар секин-аста таранглаша бошлади, ҳам йиғлагим, ҳам кулгим келарди”, – деб ёзади Шагиева.

Президентнинг қизи шунингдек кичик бола билан йўлга чиқиб, 7 ойлик ўғли учун хориж паспорти ҳақида ўйламагани, бу хаёлига ҳам кемлмагани ҳақида сўзлаган.

Бундан ташқари, Алия Шагиева самолёт рейсига кеч қолган, “регистрацияда ўтирган қизлар эса шунчаки ёрдам бергиси келмай, бизни ўтказиши қийин бўлди. Улардан бири менга менсимай, ғолибона қараш қилди, илгари бундайларга бир тарсаки туширган бўлардим, бироқ ҳозир бу менга ҳеч қандай таъсир қилгани ҳам йўқ”.

Ҳаққимизда Meg D

Яна маълумот

сардор рахимхон мадинам

Сардор Раҳимхон – Мадинам, МП3 и Клип

Сардор Раҳимхон “Мадинам” деб номланган мусиқа, ҳаваскорлар орасида 2017-2018 йилларнинг энг яхши 10 қўшиғига киритилган. …