Главная / Жаҳон / Ҳиндистонда кўприк қулади. Ўнлаб киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда кўприк қулади. Ўнлаб киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимоли-шарқида қурилаётган темирйўл кўприги қулаши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши бедарак кетган.

Қурбонлар сонига аниқлик киритилмоқда. Қурилиш компанияси маълумотларига кўра, фожиа вақтида қулаб тушган участкада 40 нафар атрофида ишчи ишлаётган эди.

Ҳодиса Мизор штатининг Сайранг шаҳри яқинида рўй берган.

 qlkbihy_onyw2nht_tvksr

Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда, уларга яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолиси ёрдам кўрсатмоқда.

Кўприк қулаши сабаблари ҳозирча маълум эмас. Давлат темирйўл бошқармаси ҳодисани текширишни бошлаган.

«Жабрланланларга мумкин бўлган барча ёрдамлар кўрсатилмқда», — дейилади Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг идораси баёнотида.

Ҳукумат қурбонларнинг оилаларига 200 минг рупийдан (2400 доллар) товон пули тўламоқчи.

Ҳиндистондаги кўприкларда авариялар рўй бериши камёб ҳолат эмас.

2022 йил октябрида мамлакат ғарбидаги Гужарот штатида пиёдалар осма кўприги қулаб тушиши оқибатида 140 дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.

Яна маълумот

jwujl4oh0ee-f7sy96wl0czhhpccsszp

Байден Путинга жавоб берди: Ғарб Россияга ҳужум қилмоқчи эмас

АҚШ президенти Варшавадаги чиқиши давомида Киев Россия босқинидан бир йил ўтиб ҳам мустаҳкам тургани, россияликлар …