Главные новости
Главная / Технологиялар / Россияда Ravon дилерлик тармоғини кенгайтириш ишлари давом этмоқда
<

Россияда Ravon дилерлик тармоғини кенгайтириш ишлари давом этмоқда

 Россияда Ravon дилерлик тармоғини кенгайтириш ишлари давом этмоқда. Жорий йилнинг 6 январь куни Москва шаҳрида миллий автомобилларимиз савдоси билан шуғулланувчи яна бир автосалон иш бошлади. Автосалон қуйидаги Нововладикинск тор кўчаси, 2 уй манзилида фаолият юритади.

Автосалонда харидорлар Ravon брендининг барча моделлар қатори билан танишишлари, автосалон мутахассисларидан малакали хизмат ва маслаҳат олишлари ҳамда тест-драйвдан ўтишлари мумкин. Автомобилларнинг омборда мавжудлиги харидорга исталган моделдаги автомобилни қисқа муддатларда харид қилиш имконини беради.

Салонда Trade-in хизмати ҳам мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар харид жараёнини янада осонлаштиришлари ҳамда эски автомобилларини янгисига алмаштиришлари мумкин.

Ташриф буюрувчиларнинг қулайлиги учун салонда дам олиш ҳудуди ҳам ташкил этилган, унда бир пиёла иссиқ чой устида вақтни унумли ўтказиш мумкин. Автосалон ўз эшикларини очган ва харидорларини кутмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ydkwutbzwumjsyjaiyi_tegnf9lwgsyg

IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш: билиш керак бўлган энг муҳим маълумотлар

Ўзбекистонда мобил телефонлар ва SIM-картали планшетларнинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш масаласида ҳамон турли саволлар ва тушунмовчиликлар …