10/10/2024
Главная / Медиа / Қирғизистонда президентликка номзод бўлган Ўмурбек Бабанов устидан иш очилди

Қирғизистонда президентликка номзод бўлган Ўмурбек Бабанов устидан иш очилди

Қирғизистон расмийлари ўтган ойдаги президент сайловида қатнашган номзод Ўмурбек Бабанов устидан жиноят иши очилганини билдирди.

Қириғизстон Бош прокуратураси берган маълумотга кўра, Бабанов нафрат қўзғатиш ва ошкора давлат тўнтаришига чақиришда айбланмоқда.

epa06268752 Omurbek Babanov, opposition presidential candidate speaks at a news conference in Bishkek, Kyrgyzstan, 16 October 2017. According to Kyrgyz Central Election Commission (CEC), preliminary results of Kyrgyz presidential elections shows that leader of the Social Democratic Party of Kyrgyzstan (SDPK) Sooronbai Jeenbekov won the elections with more than 54 percent of the votes. Omurbek Babanov gained 34 percent of the votes  EPA-EFE/IGOR KOVALENKO

Қирғизистон прокурорлари Ўмурбек Бабанов ва яна бир неча шахсни сайловолди кампаниясида мамлакатдаги этник ўзбекларнинг хайрихоҳлигини қозониш мақсадида “миллатлараро, ирқий ва диний низо қўзғашга уриниш” ҳамда “конституциявий тузумни зўравонларча алмаштириш”га даъват қилувчи чақириқлар билан чиққанликда айбламоқда.

Бабанов Қозоғистон президенти Назарбоев билан учрашуви ортидан сўнгги ҳафталарда Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида кучайган сиёсий зиддиятнинг сабабчиси ўлароқ муҳокамалар марказида қолаётган эди.