Главные новости
Главная / Маданият / Мусибат хам неъматдир…
<

Мусибат хам неъматдир…

musibatБир дустимиз автомашиналар таъмирлайдиган устахонада ишлайди. Бир куни иш устида арзимас нарсага газаб килиб, асаби бузилиб турганида “Тико” уловининг хайдовчиси уста дустимга шундай дебди:

 – “Эх уста, куйинг арзимаган нарса учун бесабр булманг. Бундай  килишингиз сизга ярашмайди. Мен уз бошимдан утказган бир вокеани сизга айтиб берай. Аллох менга яхши иш берди, оила курдим, фарзандли булдим, ишим кундан кунга купайиб, топишим хам шунга яраша булди. Хаёлимда бойлигим ошаётганини куриб гуё килаётган ишларим яратганга хам ёкаётгандек булиб туюларди. Ошна огайниларим атрофимда гирди капалак. Янги уйларни курдим. “Infiniti” каби шахарнинг энг олди автомашиналаридан миндим. Хар куни улфатлар билан айшу – ишрат. Уйда деярли овкатланмасдим.

Нима булдию ишларим оркага кетди. Миниб турган машинам олинган кредит хаккига мусодара килинди. Юриб турган корхонам тез кунда зарарга кириб, хатто яшаб турган уйим хам карзларим хисобига утказилди. Мен эса уша куниёк хамма нарсадан воз кечиб, ёлгиз узим чет – элга чикиб кетдим. Икки йилга якин четда юриб, бу ерда мен хакимда булаётган гап сузлардан хабардор булиб турдим. Ватандан йирокда, якинларимни кумсаб, рухий азоб чекдим. Оила аъзоларим бирор лахза хам куз олдимдан кетмасди. Ота – онам, оилам, кариндошларимни каттик согиндим. Мусофир юртда утмишда килган хатоларимни эслаб, кечалари йиглаб тавба килдим. Намозга кирдим. Ибодат киларканман калбим хотиржамликни хис кила бошлади. Сунгра Аллохга таваккал килиб Тошкентга келдим. Килган килмишларимга нисбатан давлатимиз мени авф этди. Факат жарима тулашим керак эди холос. Улфатларим эса ахволимни куриб узларини олиб кочишди. Хаммасини тушиниб етдим. Умидимни яратганга богладим. Халол пул топиш максадида мана шу “Тико” машинасини ижарага олдим. Секин – аста карзларимдан кутулдим. Хозир оилам билан бир уйда ижарада яшайман. Фарзандларим билан бирга бир дастурхон тепасида утириш кандай марокли эканлигини билсангиз эди. Шу холатимдан мамнунман, хотиржамман, чунки таним сог, халол касб килиб, рузгор тебратяпман, энг асосийси беш махал намозимни канда килмаяпман, кулимдан келганича ота – онамнинг хизматларини килиб дуоларини оляпман. Мен “мусибат” деб билган бу синов мен учун “мусибат” булиб эмас, балки Яратганнинг “неъмати” булиб  келди.”

Ха!.. Хаётимиз давомида шу каби вокеларга куп бора дуч келамиз. Баъзида кузимизга чиройли, фойдали булиб куринган иш аслида балои офат, ёмонлик булиб чикади. Баъзида эса биз ёктирмаган, ёмон деб билган мусибат, окибатда биз учун манфаатли, хайрли, хакикий маънодаги неъмат булиб чикади.

Ислом динида бунга куйидагича жавоб бор. Аллох таъоло “Бакара” сурасининг 216-оятда шундай мархамат килади:

“…Шоятки, ёктирмаган нарсангиз сиз учун яхши булса. Ва шоятки, ёктирган нарсангиз сиз учун ёмон булса. Аллох биладир сиз билмассиз.”

Инсоннинг табиати азалдан машаккатни, кийинчиликни хуш курмайди. Лекин ислом дини одамларга ёкадиган эмас, балки уларга фойдали буладиган, икки дунёда хам бахт – саодат келтирадиган амалларни таклиф килади.

Сахоба розияллоху анхумлар айтадиларки: “Биз кийинчилик синовига учраганимизда сабр килдик, аммо осонлик синовига учраганимизда сабр кила олмадик” дедилар.

Шунинг учун хам, Аллох таъоло бандаларини молу дунё, ахли аёл ва болалар фитнасидан эхтиёт булишга чакирган.

Айтиш керакки, энг яхши одам мазкур дунё матохларига берилиб кетишдан узини тийиб, сабр килган кишидир. Чунки у, дунё матохидан ута хурсанд булиб кетмайди, уларга ружуъ куймайди, маишатпарастликка берилмайди, кунгилхушлик кетидан кувмайди, хавои нафси иштаха килган нарсаларда сабр килади.

Ривоят килинишича, икки фаришта ердаги зиммасига юклатилган вазифаларини бажариб юкорига кутарилар экан, туртинчи осмонда бир бирига йуликиб бири иккинчисидан сураркан: “Кандай ишга буюрилдинг”? У: “Мен шундай бир ишга буюрилдимки, шу вактгача бундай ажабланарли ишни курмаганман”, деб жавоб киларкан, – “Хозир солих, яхши бир одам вафот топди. Улими олдидан чанкок босди ва унинг фарзанди унга бир идишда сув тутди. Аллох менга буюрдики бориб сув тутказган кишини кулини туртворгин, сув тукилсин деди. Мен бориб унинг кулидаги сувни тукдириб юбордим. Натижада улаётган солих банда сувни ичаолмай дунёдан куз юмди. Чунки бу банданинг кечирилмай колган биргина гунохи колган эди. Улими олдидан чанкок азоби унинг гунохига каффорот булиб кечирилди ва роббиси хузурига бегунох булиб кетди.

Иккинчи фаришта хам: “Мен хам ажабланарли бир ишга буюрилдимки шу кунга кадар бунчалик ишни гувохи булмаганман. Хозир Аллох таъоло бир нокобил бир яхудийни жонини олиш арафасида, унинг эса улимидан хабари йук, лекин унинг кунгли бир балик ейишни тусаяпди. У баликни олиб келиш учун хозир одамларини дарёга жунатди. Менга Аллох таоло томонидан буюрилган вазифам, улар ташлаган турига айнан у хохлаётган баликни хайдаб келиб илинтириш булди. У банда кунгли тусаб турган баликни ейиши билан оламдан куз юмди ва унинг бу дунёда килган биргина яхши амали бор эди, бу яхши амали эвазига мана шу дунёда кунгли тусаган балигини рохат билан ейишлиги сабабидан охиратдаги бериладиган мукофотдан насибаси буткил киркилиб Роббисига йуликди” деди.

Хазрат Умар Р.А. нинг хузурларига бир идишда асал солинган ширин сув келтирилди. Хазрат Умар Р.А. сувни кулларига олиб: “Бу берилган сув Роббим томонидан хаётда килган яхшилигимни эвазига берилмаяптимикин? Бу билан Аллох таъоло охиратдаги берадиган мукофотини шу дунёдаёк бериб охиратдаги насибамнидан махрум килмаётганмикин? деб, уша сувни ичишдан бош тортган эканлар.

Барчамиз икки дунё саодатини умид килган бандалармиз. Бу хаётимизда бирор бир кийинчилик келса етса сабр килиб, яхшилик неъмати келса шукр килишимизда,  Аллох таолонинг биз учун такдир килган кисматига рози булганлигимизда намоён булади. Аллох таоло барчамизни мусибатларга сабр килувчилардан килсин.

Илхомжон МАДАЛИЕВ

“Муйи Муборак” жомеъ масжиди имом хатиби

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …