Главная / Маданият / БАХТ ОГУШИДАГИ ОДАМ

БАХТ ОГУШИДАГИ ОДАМ

nazira-boymurodova“ЭЪТИКОД – КАЛБ ГАВХАРИ” маколалар танловининг “Кексаларни эъзозлаш – инсоний бурчимиз” йуналишига

Уз ижоди билан неча асрлардан буён дунё ахлини хайратга солиб келаётган улуг Навоий бобомиз шундай дейди: “Эй Навоий, умр шамолдек утади, шамолга эса, хар канча югуриб хам етиб булмайди. Шундай экан, вактингни хуш утказ”. Вакт хакида, ундан унумли фойдаланиб, хар бир дакикадан унумли фойдаланиш кераклиги хакида куплаб ажодларимиз бир – биридан таъсирли сузларни ёзиб колдиришган. Аслида хам, вакт бу бебахо неъматдир.

Хаётда шундай онлар буладики, бу лахзаларни дунёнинг хеч бир бойлигига улчаб хам, менгзаб хам булмайди. Мусаффо осмон, тинч ва осойишта хаёт, ён-атрофингда эса, сен севган ва сени суйган инсонлар. Аслида манашу эмасми, хаётнинг энг бебахо ва кадрли онлари.  Улар билан умрнинг канчалар мазмунга тулик эканлигини кимдир англаса, яна кимдир бу туйгудан махрум…

Хаётининг бебахо онларини уз якинлари кувончи учун сарф килаётган инсонларни курганда,.юрагимизда уларга нисбатан хурмат хисси уйгонади. Кексаларимиз орасида бундай донишманд инсонларнинг куплиги эса, биз учун хамиша ибратдир. “Матбуотчилар уйи”дан чикиб, метрога тушиш максадида мустакиллик майдони томон йул олдим. Ёз фасли эмасми, кун кайнаб ётибди. Аммо, шахримиз куркига курк багишлаб турган фонтанлар, кузни кувнатиб, дилга рохат берадиган чиройли гуллар иссик тафтини кайтариб, калбга осойишталик багишлайди. Икки киз ва бир угил неварасини етаклаб, мустакиллик майдони атрофини айланиб юрган, чамамда 60 ёшлар нари-берисида булган отахонга кузим тушгач, метро томон кетаётганим хам ёдимдан чикди. Хаёлимга: “кел, шу отахондан икки огиз интервью олиб, уларни суратга тушириб куяй, жуда фариштали инсон экан”, деган фикр утди-ю, уни тезда амалга оширишга тушдим.

Ассалому алайкум, отахон. Яхши хордик чикараяпсизларми?

Рахмат, кизим. Невараларимни ёзги таътил бахонасида бир Тошкентни айлантирай, деб ният килгандим. Кашкадарёдан келдим.

Кашкадарёдан келдингизми? Кандай яхши. Демак, невараларим бахона узим хам Тошкентни айланай, дебсиз-да. Момомни хам олиб чикмадингизми? Хаммаларингизни суратга олиб куярдим…

Рахмат, она кизим, журналист кизни куришимни билганимда, албатта, олиб чиккан булардим..

Майли, хечкиси йук, кейинги сафар албатта олиб чикасиз. Хозир эса, сизларни суратга оламан.

Энди, отахон мени саволга тутди..

Кайси газетада ишлайсан, кизим?

Узим “Маданият ва маърифат” телеканалида ишлайман. Газеталарга макола ва фотосуратлар бериб тураман.

Э, шундайми, жуда яхши. Узим хам 40 йилдан ошик укитувчилик килдим. Республика нашрларини мунтазам кузатиб бораман.

Хали укитувчиман денг… Бир сухбатингизни хам оларканман, унда…

Мен Мирза Норматов, 1948 йили  Дехконобод туманида тугилганман. 1965 йили туманимиздаги 4-сон  умумтаълим мактабини битирдим. Шундан кейин икки йил чупонлик килдим. Бизнинг давримизда ёшлар хаётни курсин, деб шундай килинарди. Укитувчилик касбига мехрим кучли булгани учун 1967-72 йилларда Тошкент давлат университетининг узбек филологияси факультетини аъло бахоларга битирдим.

Дипломни олиб 1972-1979 йиллар мобайнида узим  укиган мактабда тил-адабиётдан дарс бердим. 1979-1992 йиллари шу мактабда илмий булим мудири, 1992 йилдан 1996 йилгача эса, Нишон туманидаги 21 – урта мактабда оддий укитувчи булиб ишладим. 1996 – 2000 йиллари шу даргохда, 2000 – 2003 йилларда эса, Карши давлат университети кошидаги лицей интернатида рахбарлик лавозимида фаолият олиб бордим.

2003 йилдан 2006гача Карши давлат университетида Кадрлар булими бошлиги, 2006дан 2010гача университетининг махсус сиртки булимида укув – услубий маркази бошлиги сифатида иш олиб бордим. 2012 йилдан буёгига нафакада, карилик гаштини суриб юрибман.

Уз касбидан бахт топган инсон экансиз. Сизга хавасим келаяпти. “Мехнатнинг таги рохат” деб шунга айтишса, керак-да. Мана бугун, невараларни олиб чикиб, зап яхши иш килибсиз. Уларнинг кувончини куриб, мен хам яйраб кетаяпман.

Нимасини, айтасиз, кизим, дунёда боланинг кувончига шерик булишдек улуг иш булмаса керак. Угилларим пойтахтда яшагани учун тез – тез келиб тураман. Хозир нафакадаман. Буш вактим етарли. Фурсат булди, дегунча айланишга чикамиз. Бугун Тошкентнинг энг асосий, тарихий, чиройли жойларини  курсатдим уларга.

Кексаларнинг эъзозлаш керак, деяпмиз. Улар учун купрок нима керк аслида?

“Кексаларни эъзозлаш йили”да президентимиз жуда катта ишлар килаяпти. Уларнинг кадрини, кимматини жойига куйди, рахмат. Бундан кейин хамма жойда кексаларни иззат-хурмат килаяпти. Айникса, Тошкент транспортларида юриб куриб битта нарсага хайрон колдим: ёшларнинг маънавияти нихоятда юксалибди. Автобусга чикишингиз билан “келинг, дода, утиринг” деб жой бушатиб берганига койил колдим. Маънавиятли ёшларга рахмат. Уларга таълим тарбия берган ота-оналарга, устозларга минг рахмат.

Инсоннинг бахтли булиши учун нима керак, купрок?

Инсоннинг бахтли булиши учун мана шунака, осойишта, тинч жамият керак. Энг мухими, мана шу. Тинчлик булса, хаётингда бир кайгули нарса булмаса, факат ишлаш керак, яшаш керак, яратиш керак. Ишласин, топсин, юрсин, дам олсин. Мана шундай фаровон давлатни шакллантириб куйгани учун  давлатимиздан миннатдорман.

Яхшилик шундай фазилатки, унинг чаманида факат гуллар очилади. Баъзан уз кузларинг билан куролмаётган яхшиликни, янгиланишларни узгалар нигохи билан куриш, хайратланиш хам мардликдир. Кишлок одамларининг самимий фикрлари, окни ок, корани кора дейишлари, юртимизда булаётган узгаришлардан юракдан кувониши инсоннинг калб кузларини каттарок очишга ундайди. Мен хам умрини мураббийликка багишлаган Мирза бобонинг юртимиз, пойтахтимиз хакида тулкинланиб гапираётган гапларини тинглаб туриб, хурсанд булардим. Ха, тинчлигимиз таъминланган мана шундай багрикенг диёр фарзанди эканлигингдан хар канча фахрлансанг, кувонсанг арзийди. Йулимда тасодифан учраган бу зиёли  инсон билан сухбатлашиб утказган хар бир дакикам мендан  рози эди, назаримда..

Хали ёш куринасиз – у, нафакадаман, дейсиз. Неча ёшга кирдингиз, узи?

68 ёшдаман, кизим.

Ухху, 68 ёш чакана ёш эмас. Менимча, шу кунларга етгунча, хаётнинг аччик-чучугини, огир-енгилини керагича кургансиз. Уз умрингиздан, хаётингиздан розимисиз?

Энди, уз хаётимдан, яшаб утган умримдан розиман. Худога шукур, хеч нарсага зор булган эмасман. Оддий укитувчиликдан ризкимни топдим. Халк орасида иззатимни, хурматимни, обруйимни топдим. Мана шу ризк билан 11 фарзандни укитиб, тарбиялаб, вояга етказдим. Худога шукур, хаммаси уйли, жойли, маълумотли булган.

11 нафар фарзанд..  Жуда бадавлат экансиз-ку, отахон. Неваралардан нечта?…

Невараларимни, тугриси, хисоблаганим йук. 40 дан зиёд булса керак..

Хеч уйлаб кургансизми, хаётдан кийинчиликсиз бирон нарсага эришиб буладими?

Мутлако. Хамма нарсанинг тагида факат мехнат ётади. Яна айтаман: мехнат, мехнат, мехнат. Кайси сохада ишлашингиздан катъи назар. Укитувчи булиб ишлайсизми, тиббиёт ходимими, кишлок хужалиги ходимими, олим буласизми, хаммасининг замирида машаккатли, халол мехнат бор. Гирром мехнат эмас, халол мехнат бор. Ана шундай халол мехнат килган инсон узининг бахтини, фаровонлигини, бекаму-куст турмушини топа олади ва бахтга эриша олади, хаётда. Мен шундай уйлайман. Мехнатсиз рохат йук.

Касбингиздан хеч афсусланмадингизми?

Укитувчилик касбини танлаганимдан хеч афсусланган эмасман. Касбни хар ким хар хил бажаради. Биров виждонан бажарса, кимдир хужакурсинга бажаради. Болаларни ташлаб кетиб, хозир келаман, деб, кунгирок чалинганда келиб дарс утадиган домлалар хам, укитувчилар хам йук эмас…

Бизлар хаётимизда бунака “халтура” дарс утган эмасмиз. Хатто, бир вактлар укишни битириб, мактабга ишлагани борган вактимда укитувчилар жуда оз булиб, мактаб директори тил-адабиёт укитувчиси эди. Хамма дарс менга колди. Шунда 30 соат дарс беришганди. Тил-адабиёт дарси биласиз, куп гапиришни, куп ёзишни талаб этади. Жагларим толиб колар эди. 50 йилга якин вакт ичида укитувчилик килган булсам, бирор кун юзаки дарс утмадим. Виждонимга тугри келмаган. Шунинг учун шогирдларим орасида иззат-хурматим жуда яхши. Бир шогирдим олий укув юртига хужжат топширди. Уч йил хам иншодан турт олган экан. “Рахмат, домла. Мени тугри тарбиялаб, тугри укитган экансиз”, деди. Бунака рахматлар куп булди. Шунинг учун шу касбни танлаганимдан фахрланаман.

Очиги, сиздай зиёли инсонлар билан сухбатлашиб, хаёт тажрибаларингизни эшитиб, когозга тушириб, матбуот оркали уни бошкаларга хам “илинганимда” журналист касбини танлаганимдан фахрланиб кетаман. Сиздай инсонлар билан сухбатлашиш, дунёнинг ярим бойлигига эга булишдек, гап – да!

Рахмат, кизим. Турмуш киганмисан, йукма”.

Йук, хали..

Ке, унда, бир дуо берай:

Аввали худо, кейин пирларинг, азиз – авлиёларинг, хили-хиштинг, етти пуштинг арвохлари доим куллаб юрсин. Куръон кулдошинг булсин, алхам йулдошинг булсин, авлиёларинг ёр булсин, пирларинг мададкор булсин, Аллохнинг узи хамиша бошингда соябон булиб, бало – казодан, офат – кулфатдан саклаб юрсин. Илохим, бахтингни очсин. Ниятингда, кунглингда нимаики яхши ниятларинг булса, шунинг хаммаси амалга ошиб, келажакда энг бахтли оила сохибаси, энг чиройли фарзандларнинг онаси булиб, хаёт кечиргин. Улуг айём кунларида ниятларимиз ижобат булсин, илохим. Омин.

                                                                 Назира БОЙМУРОДОВА,

                                                                 Журналист ва фоторассом

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pul

Дарёда окизилган пул

Бир киши тижорат максадида сафар килмокчи булган экан. Лекин савдо учун туплаган моли озлик килиб, …