Главная / Сиёсат / Узбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Харакатлар стратегияси буйича хисобот берди

Узбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Харакатлар стратегияси буйича хисобот берди

1 ноябрь куни Узбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси медиа-холл залида Узбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг “2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йуналишлари буйича Харакатлар стратегиясини “Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишда УзННТМАнинг роли” мавзуида матбуот анжумани булиб утди.

Матбуот анжуманининг асосий максади долзарб ижтимоий-сиёсий, социал-иктисодий, маданий-гуманитар масалаларни хал этишда ННТлар саъй-харакатларини бирлаштиришда Узбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясини фаолияти тугрисида кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш булди.

Харакатлар стратериясининг кабул килиниши мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иктисодий ривожлантиришнинг барча сохаларини ривожлантиришга кучли туртки берди. Харакатлар стратегияси, мазмунан, мамлакатимизнинг ва жамиятимизнинг максадли йуналтирилган устувор ривожланишини тезлаштиришга ундайдиган якин беш йиллик ислохотларнинг “йул харитаси” булди.

Харакатлар стратегияси доирасида “учинчи сектор”ни янада ривожлантириш ва хар томонлама кумак курсатиш масаласига алохида эътибор каратилди. Утган давр мобайнида бир катор фукаролик жамияти институтларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида чоралар курилди. Харакатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш максадида жамоат ташкилотларининг бир катор янги нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва кайта куриб чикиш тугрисидаги таклифлари давлат томонидан куллаб-кувватланди. Фукаролик жамияти шаклланишини мониторинг килиш мустакил институти (ФЖШМКМИ), “Махалла”, “Нуроний” жамгармалари, Узбекистон Савдо-саноат палатаси, Узбекистон ёшлар харакати, Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши, “Тараккиёт стратегияси” маркази, “Эзгу максад” жамгармаси, Маданият вазирлиги кошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамгармаси шулар жумласидандир.

Таъкидлаш лозимки, Харакатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фукаролик жамиятининг бошка институтлари билан бир каторда Узбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси фаол иштирок этди.

Анжуман иштирокчилари Харакатлар стратегияси ва “Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Ассоциация томонидан курсатилган кумаклар тугрисида хабардор этилди.


Фото: Узбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

Матбуот анжумани давомида спикерлар томонидан таъкидланганидек, Давлат дастурининг бажарилишига “Махалла” фонди, Ёшлар иттифоки, Хотин-кизлар кумитаси, Узбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фукаролик жамияти шаклланишини мониторинг килиш мустакил институти, Савдо-саноат палатаси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси ва шу каби бошка 23 ННТ жалб этилган.

Кайд этиш лозимки, Давлат дастурига жалб этилган ННТлар сони Олий Мажлис хузуридаги Жамоат фондининг давлат гранти танловлари голиблари хисобига хам купаймокда. Хусусан, биргина “2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси”да хамда “Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ННТлар фаол иштирокини таъминлаш” мавзуидаги эълон килинган биринчи давлат гранти танлови якунларига кура 51 ННТ голибликни кулга киритди.

Колаверса, Ассоциация 575 нодавлат нотижорат ташкилот саъй-харакатларини бирлаштирувчи йирик фукаролик жамияти институти эканлигининг узи Давлат дастурига жалб этилган ННТлар доираси кенгайишига катта туртки берди.

Кенг жамоатчиликнинг хар томонлама ривожланган ва жисмонан соглом, баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги масъулиятини ошириш, уюшмаган ёшлар ва аёлларнинг ижтимоий куникмасини таъминлаш буйича Ассоциация фаоллари томонидан аник чора-тадбирлар амалга оширилди. Биргина Давлат дастурининг 236-банди ижросини таъминлаш юзасидан “Фаровон юрт” ННТ билан хамкорликда ташкил этилган “Фидомиз сенга, Узбекистон!” шиори остидаги хайрия концертига 4,5 минг нафар киши камраб олинди.

Ассоциациянинг йил давомидаги асосий вазифаларидан яна бири ёшлар ва аёлларни хунармандчиликка, оилавий тадбиркорликка, касаначиликка жалб килиш учун кулай шароитларни яратишда худудий ННТларга кумаклашишдан иборат булди. Хусусан, Андижон вилояти “Мехримиз сизга” ННТ томонидан 24 нафар кам таъминланган оилалардаги ишсиз аёллар тикувчиликка укитилди.

Ассоциация, шунингдек ногиронларнинг хукук ва конуний манфаатларини куллаб-кувватлаш, уларнинг ишга жойлашишларига кумаклашиш, буш вактларини мазмунли утказиш учун зарур шароитларни яратишга алохида эътибор каратди. Масалан, Самарканд вилояти ногирон аёллар ассоциацяси томонидан “Ёшлик” ва “Чулкудук” махаллаларида яшовчи 10 нафар ногирон аёллар ишга жойлаштирилди, “Тошкандий” махалласида эса нонвойхона фаолияти ташкил этилди. Бундан ташкари, Ногиронлар жамияти Амударё туман булинмаси томонидан кузи ожизлар учун замонавий кутубхона яратиш ишлари олиб борилмокда.

Ассоциация турли комиссиялар ва эксперт гурухларидаги иштироки оркали худудий ННТларга, айникса, ногиронлар жамоат ташкилотларига уларнинг хукуклари ва конуний манфаатларини химоя килиш борасида аник ишларни амалга ошириб келмокда. Мисол учун, Ассоциация Узбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши асосида ташкил этилган Ногиронларни куллаб-кувватлаш тизимини янада такомиллаштириш буйича таклифларни ишлаб чикиш комиссияси фаолиятида фаол иштирок этиб келмокда.

Шу билан биргаликда, утган давр мобайнида Ассоциация уз эътиборини атроф-мухит мухофазасини яхшилаш, ахоли уртасида соглом турмуш тарзини таргиб килиш, саломатлик ва жисмоний тарбия каби масалалар таргиботига алохида эътибор каратди.

Ассоциация ва худудий ННТлар мамлакатимизнинг чекка худудларида яшаётган инсонларнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш ва мукобил энергия манбаларини жорий этишга кумаклашиш буйича тадбирлар амалга оширилди. Мисол учун, Узбекистон Экологик Форуми томонидан Жиззах вилоятининг Фориш туманида мукобил энергия ва томчилаб сугоришдан окилона фойдаланиш буйича дехкон-фермерлар учун дала-укув майдончаси ташкил этилди.

Харакатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ННТларни кенг жалб этиш максадида, Ассоциация томонидан “Халк фаровонлиги йулида – биргамиз!” шиори остида кичик грантлар танлови утказилди.

Танловнинг очиклиги ва шаффофлигини таъминлаш максадида, мамлакатимиздаги етакчи жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат Мустакил экспертлар комиссияси тузилди. Комиссия томонидан 64 та ижтимоий ахамиятга эга лойихалар куриб чикилиб, шундан 18 таси голиб деб топилди. Уларга ажратилаётган маблагларнинг умумий киймати 90 млн сумни ташкил этмокда.

Жойлардаги ижтимоий ахамиятга молик масалаларни хал этишда мамлакатимизда аккредитациядан утган халкаро ва хорижий ташкилотларнинг молиявий ресурсларини жалб этиш буйича Ассоциация томонидан бир катор ишлар олиб борилди. Мисол учун, Ассоциация ва Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти уртасида “ННТ фаолиятида ёшларнинг иштироки оркали фукаролик фаоллигини ошириш” лойихаси доирасида худудларда бир катор тадбирлар утказилди.


Фото: Узбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

Франциянинг техник ривожланишга кумаклашиш агентлиги (АКТЕД)нинг Узбекистондаги филиали хамкорлигида ННТлар салохиятини оширишга каратилган лойиха амалга оширилмокда.

ННТларни мамлакат иктисодиётига кушаётган хиссасини бахолаш ва тахлил килиш, келажакдаги ишларни ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб этиш хамда ННТлар фаолиятини хукукий тартибга солишда хориж тажрибасини урганиш максадида, хорижий экспертлар билан бир катор учрашувлар утказилди.

Матбуот анжуманида маърузачилар томонидан Ассоциациянинг ноябрь ва декабрь ойларида булиб утадиган мухим тадбирлари хакида маълумот берилди. Тадбир давомида Узбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий гоялари ва лойихалари ярмаркасини утказиш, “Ижтимоий тадбиркорлик ва ННТ: Узбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзуида халкаро конференция хамда Узбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий форумининг худудий ва республика боскичларини утказиш масалаларини иштирокчилар томонидан мухокама килинди.

Юкоридаги ютуклар билан бир каторода Ассоциация ва унинг фаоллари томонидан Харакатлар стратегиясини 2018 йилда амалга ошириш буйича Давлат дастури лойихасига таклифлар ишлаб чикилмокда. Худудларда ва марказда Ассоциациянинг экспертлар гурухлари аъзолари иштирокида турли давра сухбатлари ва мухокамалар ташкил этилмокда.

Матбуот анжумани давомида иштирокчилар молиявий-хужалик, аудит, бухгалтерия хисоби, солик ва соликка тортишни самарали бошкариш буйича ННТ вакилларини тизимли укитиш масалалари билан кизикдилар.

Шу билан бирга, ахоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ахолини ижтимоий химоя килиш, оналик ва болаликни мухофаза килиш, соглик саклаш, атроф-мухитни асраш каби сохаларда, шунингдек аёллар хукукларини таъминлаш, уларнинг мамлакатимизда руй бераётган сиёсий, ижтимоий-иктисодий, маданий ислохотларда тулаконли иштирокини таъминлаш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, маданиятлараро мустахкам алокани урнатиш, халкимизнинг куп асрлик тарихий, маънавий-ахлокий, маданий кадриятларини асраб авайлаш ва мустахкамлаш ишларида давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ННТлар ролини янада кучайтириш масалалари иштирокчилар диккат марказида булди.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …