Главная / Жамият / Козогистонда Узбекистон йили очилди

Козогистонда Узбекистон йили очилди

mirziyayev«Остона-опера» театрида Козогистонда Узбекистон йилининг расмий очилиш маросими булиб утди.

Тадбирда Узбекистон, Козогистон, Киргизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегацияси рахбарлари иштирок этди.

Президент Нурсултон Назарбоев Козогистонда Узбекистон йилининг очилиши муносабати билан давлатимиз рахбари ва бутун халкимизни табриклади.

Нурсултон Назарбоев Узбекистон билан Козогистон уртасидаги дустлик ва яхши кушничилик муносабатларини мустахкамлашга кушган улкан хиссаси учун Шавкат Мирзиёевни Козогистоннинг биринчи даражали «Дустик» ордени билан мукофотлади.

Давлат рахбари яхшилик ва ахилликнинг тимсоли булган халкларимиз дустлигини, аждодларимиз меросини асраш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Шу нуктаи назардан, кейинги пайтларда томонларнинг сиёсий иродаси ва муштарак интилишлари туфайли кардошлик, яхши кушнилик ва стратегик шериклик алокаларини мустахкамлаш йулида улкан натижаларга эришилди.

«Тарихан бирлигимиз, маънан якинлигимиз бугунги замоннинг мураккаб масалаларини хамкорликда хал килиш, янги авлодлар келажагини биргаликда бапро этишимизга ёрдам беради. Биз минтакамизда хамиша тинчлик ва фаровонлик хукм суриши учун умумий уйимизни, фарзандларимизни келишмовчилик ва бошбошдокликдан асрашимиз керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Козогистонда Узбекистон йили дастури доирасида куплаб маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Олмаота шахрида Узбек адабиёти кунлари утказилади. Узбек Миллий академик драма театри ижодкорлари Чимкент шахрига сафар килади. Остона шахрида Узбек аёллар миллий либослари ва халк амалий санъати кургазмаси хамда китоблар кургазмаси ташкил этилади.

Мамлакатимиз фольклор жамоаларининг Туркистон шахрига, Республика ёш томошабинлар театри жамоасининг Олмаота шахрига ижодий сафари кузда тутилган. Тараз, Чимкент, Кизилурда, Туркистон шахарларида узбек киноси кунлари, бадиий жамоалар ва эстрада ижодкорлари иштирокидаги «Ош фестивали» режалаштирилган.

Остона шахрида «Узбекистон йили»нинг ёпилиш маросимига багишланган тантанали концерт дастурида икки халк санъат усталари ва ижрочи ёшлар катнашади.

«Козогистонда Узбекистон йилининг расмий очилиш маросимида ижро этилган куй-кушиклар, ракслар халкларимиз бирлиги, маданий якинлиги яна бир бор яккол намоён булди», дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …