Главная / Жамият / Сурхондарёда аёллар “бола пули киркилиши” хакидаги тахдид билан янток чопгани чикарилди

Сурхондарёда аёллар “бола пули киркилиши” хакидаги тахдид билан янток чопгани чикарилди

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида 18 август куни аёллар махалла раислари ва туман хокимининг бола учун бериладиган нафака пули киркилиши хакидаги тахдидлари билан хашарга олиб чикилган. Озодлик билан сухбатда булган ангорлик аёллар хар ойда оладиган 350 минг сумлик бола пулидан айрилиб колмаслик учун кун иссигида болаларини олиб, куча тозалашга чикишга мажбур булганликларини айтишди.

08c4c278-07d7-4a20-81c1-ec001fa6923e_w1023_r1_s

Сурхондарё вилояти Ангор тумани Охунбобоев кишлогида яшовчи олти фарзанднинг онаси 18 август куни уй юмушларини ташлаб, хашарга чикканини айтди.

– Олти болам бор. Кичкиналарини катталарига ташлаб, иккита мактаб ёшидаги болам билан чикдик. Катта кучани янтокдан тозаладик. Болаларим билан бирга кетмон чопдик, бошка илож йук-да, – дейди ангорлик аёл.

Ангор туманида яшовчи уч фарзанднинг онаси булган яна бир аёл мактаб ёшидаги угли билан янток чопганини айтди.

– Чик деса чикамиз-да. Бошка ким чикади. Кичкиналарини кушнига ташлаб 6 синфда укийдиган болам билан янток чопиб кайтдик, – дейди ангорлик аёл.

Охунбобоев кишлогида яшовчи Эркин Гаппаров Озодлик билан сухбатда аёллар махалла раиси хашарга чикишдан буйин товлаганларни бола учун берилган нафакаларини киркиш билан тахдид килгани учун хашарга чикишга мажбур булганини айтди.

– Фарзандлари икки ёшга тулмаганларга нафака пули берилади. Махалла раиси болалик аёлларга “нафакани тухтатаман”, деб далага чикишга мажбурлаяпти. Махалла раисини нафакани киркишга хакки йук, лекин аёллар раис билан ёмонлашиб колмаслик учун чикяпти-да. Далага ёш болаларини олиб келиб, кетмон чопаяпти. Ёш болалар йулга югуриб кетса машина уриб кетадику, бу хакда хеч ким уйламайди, – дейди Эркин Гаппаров.

Ангор тумани Охунбобоев кишлок фукаролари йигини раиси Курбон Жуманазаров Озодлик билан сухбатда ёш болали аёллар хам хашарга чикканини тасдиклади, лекин уларга бола пули киркилиши хакида тахдид килмаганини айтди.

– Бугун хашарку, хаммани чикардик кучага..Болалик аёллардан хам ёрдам сурадик, хашар хамманикику. Лекин мен бу аёлларга пулни киркаман деб айтганим йук, бунга мени хакким хам йук, – деди махалла раиси Курбон Жуманазаров.

Узбекистонда давлат ишчиларию уйда утирган нафакахур ёки уй бекаларининг кишлок хужалик ва ободонлаштириш ишларига жалб килиниши одатий холга айланган.

Мазкур холат эса, Гарб давлатлари ва куплаб халкаро инсон хаклари ташкилотлари томонидан мажбурий мехнат сифатида танкид килиб келинади.

Утган хафта Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов видеосектор йигилишида хашарни мажбурий мехнатга тенглаштирмаслик керак, деб билдирган эди.

Бош вазирга кура, бундай хашарларни утказишдан максад фукароларнинг, айникса, ёшларнинг экологик маданиятини оширишдан иборат.

“Улар шахарни тозалаш билан шугуллансин, демокчи эмасман… Европада, масалан ёш болалар кичкиналигидан ифлослантирмаслик кераклиги, табиатни асраш лозимлигини англаб етишлари учун чикарилади. Фукароларимизни хам шундай гоялар билан хашарга жалб килиш керак”, — деган эди бош вазир 14 август кунги хукумат мажлисида.

Абдулла Арипов уз чикишида хашар утказилаётган жойларни тасвирга олиб, буни мажбурий мехнатга тенглаштирувчи “мухолиф нашрлар”ни хам танкид килган.

Узбекистон Вазирлар Махкамаси август ойини ободонлаштириш ойи деб эълон килган ва бунинг ортидан 18-19 август кунлари Узбекистонда умумхалк хайрия хашари утказилиши эълон килинди.

Мазкур хашардан тушган маблаглар ва бир кунлик иш хаклари “Махалла” хайрия жамгармасига утказилиши билдирилди.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …