Главная / Иктисодиёт / Пахта-2018: 5 хоким 2 ой маош олмайди, 10 прокурор ва 10 ИИБ бошлиги ишдан олинди
<

Пахта-2018: 5 хоким 2 ой маош олмайди, 10 прокурор ва 10 ИИБ бошлиги ишдан олинди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига килган ташрифи якунида 5та туман хокими икки ойли маошидан махрум килинди. Бу хакда махаллий нашрлар 14 октябрда хабар берди.

Аввалрок президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бука туманидаги «Валихон ота» фермер хужалигидапахта теримини куздан кечиргани хабар килган эди.

Президент шу ерда вилоят фермерлари ва кишлок хужалиги мутасаддилари билан сухбатлашган.

“Президент ташрифи давомида катор камчиликлар аникланган. Айрим давлат амалдорларининг фаолияти танкидга учраган”, дейилади хабарда.

13 октябрь куни Тошкент вилояти хокими пахта теримида сусткашликка йул куйгани учун Бука туман хокими Нумонали Избосаров, Пскент тумани хокими Абдусамат Акбаров, Бекобод туман хокими Неъмат Абдуллаев, Янгийул туман хокими Абдукаххор Тухтабоев ва Чиноз туман хокимини икки ойлик маошларидан махрум килган.

Бундан ташкари, хокимлар агар вазият тузатилмаса, ишдан олиниши мумкинлиги хакида хам огохлантирилган.

14 октябрь куни Узбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида пахта йигим-теримига багишланган селектор йигилиши булиб утди.

Унда 2018 йил пахта хосилини йигиб-териб олиш ишларини жадаллаштириш, теримчиларни далага сафарбар килиш, кунлик терим суръатини оширишда жойларда мутасаддилар томонидан йул куйилаётган камчиликлар, хосилни ёгин-сочинли кунларга колдирмасдан якунлаш буйича шошилинч чоралар куриш юзасидан 4та сектор рахбарларининг хисоботлари тингланган.

Йигилишда бош прокурор Отабек Муродов, президент администрацияси рахбари Зайнилобиддин Низомиддинов хамда Узбекистон Республикаси бош вазири уринбосари Зоир Мирзаев нутк сузлаган.

Йигилиш кескин танкидий рухда утган. Маълум килинишича, аксар туманларда иккинчи терим бошланиб кетганига карамасдан пахта режаси 60 фоиздан ошмаган, айрим худудларда режа 25-40 фоиз атрофида колмокда.

Махаллий нашрлар, хусусан, Kun.uzнинг маълум килишича, Низомиддинов президентнинг махсус карорига кура, жойларда сектор рахбарлари (туман хокими, прокурор, ИИБ бошликлари, ДСИ бошликлари) булган 100дан ортик кишига нисбатан интизомий чора (ишдан бушатиш, икки ойлик маошдан махрум этиш, хайфсан) кулланиши хакида маълум килган.

Жумладан, пахта терими вактидаги сусткашликлари учун 10дан ортик туманда прокурорлар, 10дан ортик туманда ИИБ бошликлари ишдан кетган, соликчилар орасида эса ишдан олинганлар сони купрок.

14 октябрь куни Узбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида булиб утган селектор давомида Тошкент вилояти хокими Гуломжон Иномович Ибрагимовга хайфсан берилган. Маълум килинишича, вилоят рахбари 2018 йилги пахта хосилини йигиб-териб олиш ишларини ута суст ташкил этгани ва масъулиятсизликка йул куйгани учун огохлантирилган.

Шунингдек, йигилиш вактида Тошкент вилояти ички ишлар бошкармаси бошлиги, подполковник Абдумалик Абдукодирович Алламуродов ишдан олинган. У шу йилнинг январидан буён вилоят ИИБ бошлиги лавозимида ишлаб келаётганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tdBfjHYepcRSqheAqLq2EUfTO6E5Va5U

«Узчармсаноат» пойабзал импорти божи буйича янги таклиф тайёрлади

«Узчармсаноат» уюшмаси жамоатчилик ва экспертларни танкидларидан сунг пойабзалларга импорт божларини ошириш тугрисидаги президент фармони лойихаси …