Главные новости
Главная / Жамият / Г. Каримова Швейцария судида ютказди. $800 000 000 нинг Узбекистонга кайтарилиши тезлашиши мумкин
<

Г. Каримова Швейцария судида ютказди. $800 000 000 нинг Узбекистонга кайтарилиши тезлашиши мумкин

Швейцария Федерал жиноят суди 31 июль куни Узбекистон Биринчи президентининг тунгич кизи Гулнора Каримова аппеляциясини рад этди.

Бу карор¸ Гулнора Каримовага карашли экани айтиладиган музлатилган 800 миллион швейцар франкининг Тошкент хукуматига кайтарилишини тезлатиш йулидаги мухим кадам сифатида курилмокда.

94d8a158-a887-4a82-ae46-c2980faee119_cx0_cy16_cw0_w1023_r1_s

Каримова Швейцария судига ким ва нимадан шикоят килди?

Женевадаги адвокати Grégoire Mangeat оркали Швейцария Федерал жиноят судига май ойи охирида килган шикоятида Гулнора Каримова Швейцария федерал прокуратурасининг 2012 йилда музлатилган 800 миллион франк маблагнинг карийб 700 миллионини (айни кунда тахминан 701 миллион АКШ долларига тенг-тахр.) конфискация килиш хакидаги ордерига норозилик билдирган.

Швейцария прокуратураси жорий йилнинг 22 май куни чикарган иккита ордерда Женева ва Цюрихдаги банкларда 2012 йили музлатилган ва Гулнора Каримовага карашли экани гумонланаëтган 800 миллион франкнинг 686.7 миллионини мусодара килиш ва Узбекистонга кайтариш айтилган эди.

Прокуратуранинг бундай ордерига¸ Гулнора Каримова “идораси”нинг икки асосий хизматчиси – Гаяне Авакян ва Рустам Мадумаров ëзган икрор асос булган. Узбекистонда узок йиллик камок жазосини утаëтган Каримованинг бу икки шериги Швейцария прокуратурасига берилган икрорномасида музлатилган пулларнинг жиноий эканини тан олган ва уларнинг угирланган манзил – Узбекистонга кайтарилишини сураган. Айни пайтда¸ 2012 йилдан бери Швейцарияда очилган жиноят ишининг асосий бу икки фигуранти¸ уз ишининг тез ва соддалаштирилган тартибда – Гулнора Каримова иши ëпилишини кутмасдан тугатилишини сураган.

Швейцария махкамасига топширган апелляция аризасида Гулнора Каримова адвокати¸ прокуратура ордери процессуал нормалар ва айбланувчиларнинг адолатли суд хаккини бузишини¸ узбек камогида олинган икрорларнинг етарли эмаслигини иддао килган¸ жиноий ишнинг икки фигуранти берган курсатма асосида музлатилган пулларнинг Узбекистонга кайтарилишига норозилик билдирган.

(Каримова Швейцарияда 2012 йил 5 июль куни очилган жиноят ишининг асосий фигуранти хисобланади. Ундан ташкари яна беш узбекистонлик – Гаяне Авакян¸ Рустам Мадумаров¸ Бехзод Ахмедов¸ Алишер Эргашев ва Шохрух Собировлар Швейцария Федерал прокуратураси олти йилдан бери олиб бораëтган жиноят иши фигурантларидир. Россияда яшириниб юргани айтиладиган Бехзод Ахмедовдан ташкари бешала фигурантнинг Узбекистон камогида экани айтилади – тахр.)

Озодлик билан 20 июнь кунги сухбатда Гулнора Каримованинг Женевадаги адвокати Grégoire Mangeat Авакян ва Мадумаровнинг Швейцария федерал прокуратурасига берилган икрорларининг “кийноклар остида олинган” булиш эхтимолини тилга олган ва бундай икрорлар Швейцария федерал прокуратурасини фактларни аниклаштириш мажбуриятидан озод килмаслигини айтган эди.

Швейцария Федерал жиноят суди карори

14 август куни нусхаси Озодликка юборилган суд карорида¸ Гулнора Каримова адвокати томонидан билдирилган бу эътирозлар асоссиз деб топилган.

Федерал жиноят судининг 31 июль кунги карори нусхаси.
Федерал жиноят судининг 31 июль кунги карори нусхаси.

Федерал прокуратура ордерларини “объектив” ва етарлича асосланган деб топган Федерал жиноят суди уларда процессуал коидалар бузилмаганини айтади ва шу асосда “аризачи апелляциясини рад этиш¸ апелляция суди харажатларини аризачи томон зиммасига юклаш ва прокуратура ордерларини тухтатиб туриш суровининг максадга мувофик эмаслиги” хакида карор чикаради.

Бу карор устидан шикоятга урин йук”¸ деб тугалланади Озодликка нусхаси келган Швейцария Федерал жиноят судининг 31 июль кунги карори матни.

Суд карори музлатилган миллионларнинг Узбекистонга кайтишини англатадими?

Озодлик сухбатлашган швейцариялик экспертлар¸ Федерал жиноят судининг Каримова аппеляциясини рад килгани Женева ва Цюрихда олти йилдан бери музлатиб куйилган 800 миллион франкнинг дархол Узбекистонга кайтарилишини англатмаслигини билдирди.

Айни пайтда¸ бу карор шу йулда ташланган мухим кадам ва у¸ шубхасиз¸ пуллар кайтарилишини тезлатади. Бу хам Швейцария¸ хам Узбекистон прокуратураси уз муваффакиятлари руйхатига кушса буладиган вокеа”¸ деди Озодлик билан сухбатда Швейцарияда “узбек иши” номини олган жиноят ишни якиндан кузатиб келаëтган молиявий мутахассислардан бири.

Озодлик билан 15 август кунги ëзишмаларда Швейцария Бош прокурори матбуот хизмати расмийси¸ уз идораси Федерал жиноят судининг 31 июль кунги кароридан “мамнунлигини” алохида таъкидлади.

Гулнора Каримова адвокатининг Федерал прокуратура 22 май куни чикарган икки ордер устидан килган аппеляцияси рад этилди. Эндиликда суднинг Жиноят ишлари палатаси хам прокуратура ордерлари юзасидан уз карорини чикариши лозим. Жиноят ишлари палатаси карори¸ бу ордерларнинг ижро этилиш-этилмаслиги хакида булади. Бу карор чикишини кутар эканмиз¸ туртала айбланувчига нисбатан бораëтган жиноят иши давом этади”¸ дейилади Швейцария Бош прокурори идорасининг Озодликка йуллаган билдиришномасида жумладан.

Бу ëзишмаларда Швейцария Бош прокуратураси расмийси¸ 2018 йилнинг 22 май куни Гулнора Каримованинг шахсий котибаси Гаяне Авакян ва унинг фукаровий эри Рустам Мадумаров устидан очилган жиноят иши якунига етгани ва айблов хулосасини чикарилганини хам таъкидлаб утди.

Федерал прокуратура пул ювиш ва хужжатларни сохталаштирганликда айбланган бу иккала шахсни жаримага тортиш (хар бирига 390 минг франк жарима солинган – тахр.) ва уларни хисобидаги 685 миллион франкка тенг маблагдан мосуво килиш хакида ордер чикарди”¸ дейилади Швейцария Бош прокурори идорасидан Озодликка юборилган расмий жавобда.

Узбек камогида колаëтган собик “малика” уз шартлари кабул килинса¸ судгача муросага бориши мумкин

21-22 июнь кунлари Тошкентда уз мижози билан учинчи марта учрашган Гулнора Каримованинг адвокати Grégoire Mangeat¸ Узбекистон ва Швейцарияда очилган жиноят ишларини тезрок ëпиш максадида Каримова “айрим шартлари кабул килинган такдирда¸ муросага бориши мумкинлигини” айтган эди.

Бу шартлар эса¸ адвокат таъкидича¸ Каримованинг камокхона шароитини яхшилашдан тортиб¸ унинг озод этилиб янги хаëт бошлаши ва шахсий бойликларининг кайтариб берилишигача уз ичига олади.

Хозирча Озодлик ихтиëрида Узбекистон томонининг бундай муроса таклифига кандай жавоб берганига оид аник маълумот йук.

2017 йилнинг 28 июль куни Узбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова ишига оид тафсилотларни жамоатчиликка очиклаган эди.

Унга кура¸ Жиноят ишлари буйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги хукми билан Г.Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Расмий баëнотда айтилишича¸ “Г.Каримовага нисбатан уюшган жиноий гурухга куйидаги жиноятларни содир этишга кумаклашиш холатлари буйича алохида иш юритувга ажратилган жиноят иши юзасидан тергов харакатлари давом эттирилмокда”.

“Ушбу холатлар буйича Г.Каримовага Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон килинган ва унга нисбатан камокка олиш тарзидаги эхтиёт чораси кулланилган”.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …