Главная / Жамият / 7та бозор рахбарларига нисбатан жиноий иш кузгатилди

7та бозор рахбарларига нисбатан жиноий иш кузгатилди

Давлат мулкини катта микдорда узлаштириш ва талон-тарож килишда айбланаётган 7 нафар бозор рахбарларига нисбатан жиноий иш кузгатилди. Тошкент шахрида жойлашган йирик савдо ташкилотларининг 11 нафар рахбарлари ушбу йилнинг 23 август куни хибсга олинган эди, деб хабар килмокда Узбекистон Бош прокуратураси.

boz

Улар орасида Тошкент шахар Савдо департаменти, хизматлар курсатиш ва халк истеъмоли товарларини ишлаб чикариш сохасидаги корхонлар ва “Бек тупи савдо комплекси”, “Чорсу буюм савдо комплекси”, “Чилонзор буюм савдо комплекси”, “Урикзор савдо комплекси” АЖ бозорлари, “Эски Жува дехкон бозори”, “Юнусобод дехкон бозори” ва “Сергели автотранспорт ва эхтиёт кисмлари бозори” дехкон бозорлари мансабдор шахслари бор.

Дастлаб, интернет ОАВларида таркалган хабарлдарда,  савдо ташкилотлари рахбарлари утган киш мавсумида пиёз чириши билан боглик холат юзасидан хибсга олингани хабар килинган эди, лекин Бош прокуратура хабарида айтилишига кура улар яна бир катор жиноятларда айбланмокда, хусусан:

– сифатсиз махсулотлар харид килиш ва уларнинг бузилишига йул куйиш оркали давлатга 27,7 млрд. сум микдорида зарар етказиш;

– бозорлар худудида пуллик хизматлар курсатиш натижасида келиб тушган 3 млрд. сумдан ортик пул маблагларини инкассация килмаслик оркали узлаштириш;

– хисобга олинмаган ва ноконуний курилмалар (омборхоналар ва енгил тузилмалар) фаолиятидан келиб тушган 2 млрд. сумдан ортик пул маблагларини узлаштириш;

– савдо нукталари фаолиятидан келиб тушган 1 млрд. сумдан ортик давлат маблагларини ижара туловларини топширмаслик оркали талон-торож килиш;

– савдо нукталарини реализация килиш натижасида тадбиркорлардан 2 дан 5 минг АКШ доллари микдоригача ноконуний пул мукофотларини олиш.

“Мазкур холатлар юзасидан Савдо департаменти ва бозорларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-кисми “а” банди билан айб эълон килиниб, камокка олиш тарзидаги эхтиёт чораси кулланилган”, – дейилган хабарда.

“Юнусобод дехкон бозори” АЖ рахбарлари О.Мустаев ва Б.Юсуповлар томонидан етказилган 800 млн. сум атрофидаги зарар, шунингдек “Тошкент озик-овкат захира” ДУК директори Р.Расулов томонидан етказилган 3,9 млрд. сум атрофидаги зарарнинг туланганлигини инобатга олган холда уларга нисбатан кулланилган эхтиёт чораси озодликдан махрум килиш билан боглик булмаган эхтиёт чорасига узгартирилди.

Жиноят иши буйича тергов харакатлари давом эттирилмокда.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …