Главные новости
Главная / Маданият / Одамларга ташаккур айтмаган…
<

Одамларга ташаккур айтмаган…

nasihatКунларнинг бирида бир камбагал ёш йигитча дарсларига маблаг туплаш максадида махаллалар оралаб материаллар сотиб юрар эди. У уша куни корнини хам туйдиришга етмайдиган даражада 10 сентгина пул топди холос. У узича айланиб юрган уйларининг биридан бирор егулик сурайман, деб касд килди. Лекин у кичкина, чиройли кизча уй эшигини очган пайтда, уялганидан егулик сураш урнига, ичиш учун сув сураб юборди. Бу йигитнинг очлигини сезган кизча унга бир коса сут берди.
Йигит халиги сутни ичиб булгач, канча булади, деб суради? Кизча: “Хеч нарса беришингиз шарт эмас. Бизга онамиз яхшилик эвазига бирор нарса олмаслигимизни урагатганлар”, деди. Йигит: “Ундай булса, чин калбимдан рахмат айтаман”, деди. Йигитнинг исми Хорд Кийлий булиб, у уша уйни тарк этаётганида нафакат узини сог, балки якиндагина умидсиз ва хоргин калбида Аллох таолога булган имони яна хам зиёда булганини сезган эди.

      Бир канча йиллар утгач, уша кизча махаллий табибларни саросимага соладиган, тузалмас бир дардга чалиниб колди. Унинг бу кам кузатиладиган касаллигини аниклаш максадида мутахассис шифокорларни жалб килиш керак булганлиги учун уни шахар шифохонасига юборишди. Доктор Хорд Кийлий хам тиббий маслахат учун чакирилган эди. Доктор касал киз келтирилган шахар номини эшитгач, кузлари узгача чакнаб кетди. У шу захоти беморни куриш максадида, у ётган хона каватига кийиб тушди.
У аёлни бир куришданок таниди ва докторлар хонасига кайтиб борди. У аёл хаётини асраб колиш учун бор имкониятини ишга солишга карор килди ва бу ишга катта ахамият билан ёндошди. Узок тортишувдан кейин бу мушкилот ижобий томонга хал килинди. Доктор Кийлий уз хонасига бориб, аёлнинг касаллик варакасини суради. Уни куздан кечириб, унинг хошиясига айрим маълумотларни ёзди ва уни бемор ётган хонага юборди. Аёл бу варакни очишга хавф килар эди. Чунки у ушбу касаллик варакасида ёзилган тулов эвазига тикилган хаётининг колгани утиб бораётганини яхши билар эди. Охири, у варакка куз югуртирди, унинг эътиборини варак четига ёзиб куйилган бир жумла тортди. У ташхис варагининнг хошиясида “бир коса сут эвазига шартнома пули тулик туланган бемор… Имзо: доктор, Хорд Кийлий”, деб ёзиб куйилган жумлани укиди. Аёлнинг кузлари хурсандлик ёшларига тулди. У масрур холда ушбу сузларни айтиб: “Эй, Аллох! Калблар ва куллар оша етиб келган мухаббатинг файзи ва тула лутфинг учун Узинга чексиз шукрлар булсин”, дуо киларди.
Сиз хам кишиларга яхшилик килишда бахиллик килманг, кандай яхшилик килган булсангиз, сизга хам шундай яхшилик кайтишини унутманг! Бу хаёт карз ва вафодан иборат. Агар килган яхшилигингизнинг мукофоти бу дунёда кайтмаса, албатта охиратда Аллох хохласа кайтади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …