Главная / Жахон / Еврокомиссия пластикни купрок кайта ишланувчан килмокчи

Еврокомиссия пластикни купрок кайта ишланувчан килмокчи

plastikЕвропа иттифоки пластикдан фойдаланишдан воз кечмокчи эмас, бирок Еврокомиссия уз олдига уни купрок кайта ишланувчан килишни максад килиб куйган. Бу хакда Еврокомиссия вице-президенти Юрки Катайнен твиттерида айтилган.

Аввалрок Еврокомиссия пластик буйича стратегиясини такдим килганди. Унинг максади пластикдан фойдаланишни кискартириш, жумладан у билан денгиз ва океанларнинг ифлосланишини камайтиришдан иборат. Чунки бу нафакат денгиз жонзотлари ва денгиздаги хаёт, балки одамлар учун хам жиддий муаммо хисобланади.

“Биз пластикдан воз кечмокчи эмасмиз”, деб ёзган Катайнен.

Унинг таъкидлашича, айни вактда пластик упаковканинг аксарият кисми бир марта ишлатилади. “Бу йилига 105 млрд еврогача йукотишни англатади. Биз буни узимизга эп куролмаймиз”, деб кушимча килган Катайнен.

Хабарда айтилишича, Еврокомиссия пластикдан бир маротаба фойдаланишни камайтирмокчи.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …